АТРОФ ТАБИИЙ МУҲИТ СИФАТ НОРМАТИВЛАРИ – умумий тарзда инсоннинг хўжалик, рекреацион ва ўзга антропоген фаолияти натижасида атроф табиий муҳитга кўрсатиладиган йўл қўйилган доирадаги таъсир кўрсатиш меъёрлари. Экологик меъёрлар қуйидаги асосий талабларга жавоб беришлари шарт: аҳолининг экологик хавфсизлиги; инсоннинг, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсининг генетик фондини сақлаб қолиш; барқарор иқтисодий–ижтимоий ривожланишни таъминлаш; табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлаш; табиий объектларнинг қайта тикланишини таъминлаш. (муал. – Н.Ражабов)