Yangi hujjatlar

АТРОФ ТАБИИЙ МУҲИТНИНГ ИФЛОСЛАНИШИ

АТРОФ ТАБИИЙ МУҲИТНИНГ ИФЛОСЛАНИШИ – экологик ҳолатга салбий таъсир қиладиган м.нинг атроф–муҳитда мавжудлиги. А.т.м.и. табиий ресурсларнинг камайиб боришидан ташқари, экологик тизимларнинг бузилишига ва энергия алмашувининг табиий ҳолатда кечишига жиддий таъсир қилади. А.м.и. табиий моддалар тупроқ, сув, ер ости бойликлари, атмосфера ҳавоси таркибининг физик ва кимёвий ўзгаришига сабаб бўлади. Агарда бундай ўзгариш инсон ҳаётининг фаолияти б-н кечса – антропоген ифлосланиш, унинг иштирокисиз боғлиқ бўлса табиий ифлосланиш дейилади. Атроф табиий муҳитнинг антропоген ифлосланиши умумий ифлосланишнинг 90–97% ни ташкил этади. Табиий модданинг физик ва химик ўзгариши ш.ларда асосан транспорт ва саноат ҳисобига 80–85 % бўлса, аграр ҳудудларда қишлоқ хўжалигини химиялаштириш, механизациялаш, мелиоратив ва ирригацион иншоотлар қуриш, ҳаддан ташқари чорва моллари сонининг ошиб кетиши ҳисобига 70–85%ни ташкил қилади. Саноат ҳудудларида ифлосланиш металлургия ва энергетика тармоқларида жуда юқори даражададир. (муал. – А.Нигматов)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига