Yangi hujjatlar

АТРОФ ТАБИИЙ МУҲИТНИНГ СИФАТИ

АТРОФ ТАБИИЙ МУҲИТНИНГ СИФАТИ – табиат ва инсон орасида модда ва энергиянинг алмашув жараёнини доимо таъминлаб турувчи ва ҳаётни қайта тиклашни кафолатловчи экологик тизимларнинг ҳолати . А.т.м.с. табиатнинг ўзи томонидан унга зарарли бўлган моддадан ўз–ўзини тозалаш, табиий объектларнинг ўзини ўзи тиклашини таъминлаш йўли б-н амалга оширилади. Табиий жараёнлар шундай ўтадики, бунда қайсидир объектнинг якуний маҳсули бошқа объектнинг кўпайиши, ўзини ўзи тиклаши учун хом ашё бўлиб, чиқиндисиз жараён тамойиллари асосида ўтиб боради. А.т.м.с. инсонинг соғлиғига, унинг ҳаётига, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига салбий таъсир кўрсатмайдиган, табиий объектлар ва комплексларнинг сақланишини таъминлайдиган даражадаги барча табиий ресурсларнинг ҳолати демакдир. Табиий объектларни бир-бири б-н ўзаро боғлиқлиги шундаки, бирининг сифати ўзгарган тақдирда бошқаларга таъсир кўрсатиб, улар инсон саломатлигига таъсир қилади. (муал. – Н.Ражабов)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига