Yangi hujjatlar

АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИ

АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИ – корхоналарда ходимларни навбатдаги аттестациядан ўтказиш мақсадида иш берувчи буйруғига кўра ташкил этиладиган комиссия. А.к. нинг ваколатлари ва иш кўриш тартиби бу тўғридаги низом б-н белгиланади. Бу низом корхона ва ташкилотларнинг ўзлари томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. Давлат хизматчиларининг айрим тоифаларини аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги низом ваколатли давлат органлари чиқарадиган меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар б-н тасдиқланади. А.к.га юқори малакали ва обрў–эътиборли ходимлар жалб қилинади. У ерда ходим ҳақидаги қарор оддий кўпчилик овоз б-н қабул қилинади. А.к. иш фаолияти, унинг қонуний ва холис иш кўриши, А.к. фаолияти устидан муайян тартиб ва муддатларда шикоят қилиш ҳуқуқи қонун б-н кафолатланган. (муал. – М.Усмонова)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига