Yangi hujjatlar

АУДИТ

 

АУДИТ (инглизча – аudi – эшитув) – муайян ваколатлар берилган шахслар – аудиторлар (аудиторлар фирмалари) томонидан хўжалик юритаётган субъектларнинг молиявий ҳисоботлари тўғрилигини, улар амалга оширган молиявий ва хўжалик операцияларининг мамлакат қонунларига мувофиқлигини текшириш мақсадларида ўтказиладиган молия ҳужжатлари экспертизаси ва таҳлили. Унинг ички ва ташқи турлари бор. Ички А. бошқарувнинг корхона хўжалик фаолияти тўғрисида ахборот олиш, менежерлар ҳисоботининг ҳаққонийлигини тасдиқлаш мақсадларини кўзлайди. Ташқи А. ўзаро мустақил томонлар (корхона ва аудиторлик фирмаси) ўртасида шартнома асосида амалга оширилади. Аудитда корхона молиявий ҳисоботининг тўғрилигига баҳо берилади, унинг амалдаги қонунчиликка мос келиши тасдиқланади. Аудит йўналишига кўра умумий (корхоналар, бирлашмаларнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ҳамда мулкчилик турларидан қатъи назар), банк, суғурта ташкилотлари, инвестиция и-тлари аудити ва бошқаларга бўлинади. Қ. Аудиторлик хизмати (муал. – А.Ли)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига