Yangi hujjatlar

Муаллиф архиви: Yuridik Ensiklopediya

МАВСУМИЙ ИШЛАР

МАВСУМИЙ ИШЛАР – табиий ва иқлимий шароитларга кўра йил давомида эмас, балки белгиланган муайян ойлар давомида бажариладиган ишлардир. Мас., Тўлиқ бир мавсум ишлаш пенсия тайинлаш учун бир йил меҳнат стажига ўтадиган мавсумий ишлар ва саноатнинг мавсумий тармоқлари рўйхати Вазирлдар Маҳкамасининг 1994 йил 11 – майдаги қарори билан тасдиқланган бўлиб, улар жумласига: Пахта тозалаш саноати корхоналаридаги мавсумий ишлар: Пахтани тозалаш; пахтани юклаш, тушириш; пахтани пневмотранспортга ортиш; қуритиш – тозалаш цехини йиғиштириш ва иситиш ишлаб чиқариш чиқиндиларини чиқариб ташлаш, саноатнинг қанд – ... Батафсил »

ЛЮСТРАЦИЯ

ЛЮСТРАЦИЯ (лотинча lustratio – тозалаш) – қатор Шарқий Европа давлатлари (Венгрия, Чехия, Эстония, Латвия, Руминия)да масъулиятли давлат лавозимларни эгаллаб турган шахсларни, шунингдек бу лавозимларга номзодларни уларнинг ўтмишда коммунистик партия, давлат хавфсизлик хизмати раҳбариятига дахлдорлик ёки бу хизматлар билан ҳамкорлик қилганлик борасидаги текширишларнинг махсус таомили. Бу текшириш ўзини мустабид коммунистик режим билан ҳамкорлик қилиб бадном этган шахсларга маълум давлат лавозимларини эгаллашни, шу жумладан вакиллик ҳокимият органларига сайланишни тақиқлаган Легистрация тўғрисидаги махсус қонунлар асосида ўтказилади (1990–1993 йилларда қабул қилинган). Текшириш, қоидага кўра, ... Батафсил »

ЛЮМИНЕСЦЕНЦИЯ

ЛЮМИНЕСЦЕНЦИЯ – криминалистик объектларни ультрабинафша нурларида текшириш услубларидан бири. Спектрнинг кўзга кўринмайдиган қисқа тўлқинли нурларидан бири ультрабинафша нуридир, унинг хусусияти турли жисм, модда қолдиқлари, куз илғамайдиган рангсиз аломатларини кўринарли қилиб фотоматериалга тушириб мустаҳкамлайди. Ультрабинафша нурлар текширилувчи объектнинг устки қатламини ёритиб қолдиқ моддалар мавжуд жойларидан нур акси ёруғлик ҳосил қилиш билан кўринарли қилади. Ультрабинафша нурларини кўринарли спектроскопия усули билан текширув ўтказилганда моддаларнинг ёруғлик нурларини сингдириш ва акслантириш хусусияти спектрофотометрия таҳлили ҳосил бўлиб маълум чизмада акс этади. Ультрабинафша нурларини ҳосил қилишда симоб–кварц ... Батафсил »

ЛОРДЛАР ПАЛАТАСИ

ЛОРДЛАР ПАЛАТАСИ – Буюк Британия парламенти юқори палатасининг номи, унинг таркибига дунёвий ва диний лордлар (пэрлар) киради. Батафсил »

ЛОРД–КАНЦЛЕР

ЛОРД–КАНЦЛЕР – лордлар палатасининг бошлиғи (Буюк Британия парламентининг юқори палатаси), шунингдек, олий суд раиси ва Буюк Британия ҳукуматининг олий юридик маслаҳатчиси. Батафсил »

ЛОМБРОЗИАНЛИК

ЛОМБРОЗИАНЛИК (италиялик олим, психиатр ва криминалист Ч. Ломброзо (Lomborso 1835–1909) исмидан келиб чиққан) – криминологиянинг жиноятчиликни жиноятчининг туғма биологик хислатлари ор­қали тушунтирувчи йўналишларидан бири; XIX аср охиридан бошлаб тарқалган. Батафсил »

ЛОМБАРД КРЕДИТИ

  ЛОМБАРД КРЕДИТИ – кредитнинг бир тури бўлиб, у фуқаролардан шахсий истеъмолга мўлжалланган кўчар мол–мулкни қисқа муддатли кредитларни таъминлаш учун гаровга қабул қилиш ихтисослашган ташкилотлар – лицензияси бўлган ломбардлар томонидан тадбиpкоpлик фаолияти сифатида амалга оширилади. Ломбардда ашёларни гаровга қўйиш ҳақидаги шартнома ломбард томонидан гаров паттаси бериш йўли билан расмийлаштирилади. Гаровга қўйилаётган ашёлар ломбардга топширилади. Ломбард гаровга қабул қилинган ашёларни гаровга қабул қилиш пайтида шунга ўхшаш ва шундай сифатли ашёларнинг наpхлаpига мос баҳодаги тўлиқ суммасида ўз ҳисобидан гаровга қўювчи фойдасига суғурталаши ... Батафсил »

ЛОКАУТ

ЛОКАУТ (инглизча lock out, айнан – бировнинг олдидан эшик беркитиш, киритмаслик) – жамоавий меҳнат низолари, иш ташлашлар даврида, шунингдек, корхонани ёки унинг филиал ва ваколтихоналарини тугатиш (қайта ташкил этиш) вақтида иш берувчи томонидан ишдан бўшатиш. Ривожланган мамлакатлар қонунчилиги жамоавий меҳнат низолари ва иш ташлашлар даврида “локаут”ни таъқиқлайди. Ўзбекистон қонунчилигида назарда тутилмаган. Батафсил »

ЛОЙИҲА ВА ҚИДИРУВ ИШЛАРИ ПУДРАТИ ШАРТНОМАСИ

ЛОЙИҲА ВА ҚИДИРУВ ИШЛАРИ ПУДРАТИ ШАРТНОМАСИ – ушбу шартнома бўйича пудратчи (лойиҳаловчи, қурувчи) буюртмачининг топшииғи бўйича белгиланган муддатда лойиҳа–смета хужжатларини ишлаб чиқиш ва (ёки) қидирув ишларини бажариш мажбуриятини, буюртмачи эса уни қабул қилиб олиш ва ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонун ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, лойиҳа ва қидирув ишлари шартномасини тасодифан бажариш мумкин бўлмаслиги хавфи буюртмачининг зиммасига тушади. (ЎзР ФК нинг 686-моддаси). Л.қ.и.п.ш. бўйича пудратчи учунчи шахсларда пудратчи томонидан тайёрланган лойиҳа–смета хужжатлари асосида ишларни бажаришга қаршилик қилиш ... Батафсил »

ЛОББИЗМ

ЛОББИЗМ (инглизча lobbi – даҳлиз, айвон) – ёки бошқача айтадиган бўлсак, “манфаатлар муштараклиги” ёхуд “тазйиқ ўтказувчилар гуруҳи” инсоният тарихининг барча даврларида, яъни ҳокимият тизими шакллана бошлаган замонлардан бери мавжуд. “Манфаатлари муштараклар” фаолиятини қадим юнон тарихида ҳам, хусусан, Афина суд идораларининг суд ишларини юргизиш тажрибаларида, қадимги юнон шаҳарларидаги фуқаролар ишларига доир манбаларда ҳам кузатиш мумкин. XVI асрда лоббизм сўзи ибодатхона ҳовлисидаги айланиб сайр этадиган майдончани англатган. Юз йиллардан кейин Англия жамоалар палатасида дам олиб, айланиб юриладиган жойни шундай деб аташган. Лоббизм ... Батафсил »

Юқорига