Yangi hujjatlar

Муаллиф архиви: Yuridik Ensiklopediya

ВАКИЛЛАР ПАЛАТАСИ

ВАКИЛЛАР ПАЛАТАСИ – Австралия, Бельгия, Колумбия, АҚШ, Филиппин, Ямайка, Япония ва айрим бошқа мамлакатларда парламент қуйи палатасининг номи. Мальта, Янги Зеландия ва Парагвайда – бир палатали парламентнинг номи. (муал. – Ш.Абдуқодиров) Батафсил »

ВАКИЛ

  ВАКИЛ – 1) Жисмоний ёки юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини давлат органларида ҳимоя этувчи шахс, шунингдек, шахснинг номидан фаолият юритишга ваколатли бўлган жамоат бирлашмаси ёки давлат органи. Барча ҳаракатларни амалга оширишда вакил шахсан ўзи ёки ваколат берувчи шахс б-н биргаликда иштирок этиши мумкин. Вакилнинг ишда иштирок этишига асос бўлиб унинг ваколат берувчи шахс б-н тузган топшириқ шартномаси ҳисобланади. Юридик шахснинг вакили сифатида унинг раҳбари ёки штатдаги ходимлари ва адвокатлар қатнашиши мумкин. Бунда уларга раҳбар томонидан ишонч қоғози берилади. (муал. ... Батафсил »

ВАЗИФАНИ ЎТАШ

ВАЗИФАНИ ЎТАШ – вақтинча йўқ ходимнинг (касаллиги, хизмат сафаридаги, малака ошириш учун юборилган ва б.) хизмат вазифаларини бошқа ходим зиммасига юклатилиши. В.ў. ишлаб чиқариш зарурати туғилганида иш берувчининг буйруғи (фармойиши) асосида бошқа ходимга юклатилади ва ўзининг асосий меҳнат бурчларидан озод қилинади. Вақтинча бўш турган (вакант) лавозимини ўташ вақтинча йўқ ходим вазифаларини вақтинча бажариб туришидан фарқланмоғи лозим. Вақтинча йўқ ходим вазифасини ўтаётган ходимга амалдаги қонун ҳужжатларига биноан иш ҳақи тўланади. (муал. – М.Усмонова) Батафсил »

БОЖХОНА ПУНКТИ

БОЖХОНА ПУНКТИ – божхона вазифаларини бажаришга ваколатли бино ва б. майдонларга эга бўлган божхона маъмурий бирлиги. ЎзРда божхона органларининг тузилиш бирлиги сифатида мавжуд эмас. (муал. – А.Ли) Батафсил »

ВАЗИРЛИК

ВАЗИРЛИК – кўпчилик давлатларда давлатнинг марказий идора органи, социал–маданий қурилиш ва маъмурий–сиёсий фаолиятнинг айрим тармоқларини бошқаради. В.лар тузиш, мавжудларини тугатиш, уларнинг раҳбарларини тайинлаш Ўзбекистонда президент ваколатига киради ва давлатнинг олий вакиллик органи – Олий Мажлис томонидан тасдиқланади. (муал. – Ш.Абдуқодиров) Батафсил »

БОЖХОНА ПОСТИ

БОЖХОНА ПОСТИ – божхонанинг муайян жойда ёки муайян ҳудудда божхона орқали расмийлаштиришини ва божхона назоратини тўла ҳажмда амалга оширишга ваколатли бўлган бўлинмаси. Божхонадан фарқли ўлароқ, юридик шахс ҳуқуқларига эга эмас. Б.п. одатда божхона маъмуриятидан узоқда, унга бўйсунадиган божхона ваколатига (юрисдикциясига) кирувчи ҳудудда жойлашган бўлади. Постнинг фаолияти одатда вилоятнинг бир–икки туманига, транспорт инфраструктурасининг объектларига (кичикроқ дарё портлари, аэропортлар, темирйўл станцияларига) дахлдор бўлади. Б.п. қоида бўйича давлат чегараси бўйлаб деярли ҳар бир ўтиш жойида ташкил этилади. Б.п. йирик саноат корхонасида ҳам тузилиши ... Батафсил »

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ФАРМОЙИШЛАРИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ФАРМОЙИШЛАРИ – Вазирлар Маҳкамасининг тезкор ва б. жорий масалалар бўйича чиқарган ҳужжатлари . Ўзбекистон Республикасининг Президенти ЎзР Конс.нинг 89-м. ва 93-м.га асосланган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси ваколатига кирувчи масалалар юзасидан қарорлар қабул қилишга, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларини ҳамда Бош вазир фармойишларини бекор қилишга ҳақли. Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, агар уларда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, имзоланган кундан бошлаб кучга киради. (муал. – С.Хидиров) Батафсил »

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРЛАРИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРЛАРИ – ЎзР бутун ҳудудида барча органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар. Вазирлар Маҳкамасининг норматив тусдаги ёки ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳужжатлари В.М.қ. шаклида қабул қилинади. В.М.қ. ва фармойишлари Бош вазир томонидан имзоланади. ЎзРнинг Президенти ЎзР Конс.нинг 89-м. ва 93-м.га асосланган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси ваколатига кирувчи масалалар юзасидан қарорлар қабул қилишга, В.М.қ. ва фармойишларини ҳамда Бош вазир фармойишларини бекор қилишга ҳақли. В.М.қ. ва фармойишлари, агар уларда бошқача тартиб назарда тутилган ... Батафсил »

БОЖХОНА ОМБОРИ

БОЖХОНА ОМБОРИ – товарларни божхона назорати остида сақлашга мўлжалланган, махсус ажратилган ва жиҳозланган бинолар ёки бошқа жойлардир. Бошқа товарларга зарар етказиши мумкин бўлган ёки алоҳида шарт-шароитларда сақланиши талаб этиладиган товарлар фақат махсус мослаштирилган омборларга жойлаштирилиши лозим. Б.о. ЎзРнинг юридик шахси ёхуд божхона органи томонидан таъсис этилади. Б.о. сақлаш шароитларига кўра товарларни вақтинча сақлаш ва (ёки) б.о. режимларида сақлаш учун мўлжалланган бўлади. Б.о. фойдаланиш мумкинлиги жиҳатидан ҳар қандай шахслар фойдаланиши учун очиқ бўлиши ҳамда муайян шахслар, қоида тариқасида омбор эгалари фойдаланиши ... Батафсил »

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ – “Ўзбекистон Республикаcи Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги Қонунга биноан, иқтисодиётнинг, ижтимоий ва маънавий соҳанинг самарали фаолиятига раҳбарликни, ЎзР Конс. Ва қонунлари, ЎзР Олий Мажлисининг қарорлари, ЎзР Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг ижросини таъминловчи ижро этувчи ҳокимият. Ҳукумат Президент, Олий Мажлис ва судлар б-н бир қаторда ҳокимиятни, қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд тармоқларига бўлиш асосида давлат ҳокимиятини амалга оширади. В.М. давлат бошқаруви органлари тизимига ва ўзи ташкил этадиган хўжалик бошқаруви тузилмаларига бошчилик қилади, уларнинг ҳамжиҳатлик б-н ишлашини таъминлайди. В.М. ... Батафсил »

Юқорига