БОЖХОНА НАЗОРАТИДАН ЭРКИН ЗОНА – давлатнинг ҳудудий қисми, унда ташқи савдо битимлари предмети бўлган ҳар қандай моддий қимматликлар божхона назоратига тушмайди ва импорт божи ва йиғимлари олинмайди. Эркин зонада экспорт–импорт товарлари учун божхона назоратигина амалга оширилади. Эркин зонага товарни киритиш учун божхона декларацияси талаб қилинмайди. Божлар ва солиқлар йиғишни назарда тутувчи тадбирлар божхона тизимида миллий фарқланишлар юқори бўлган шароитда ташқи савдо фаолиятини кенгайтириш мақсадида эркин тижорат зонаси ташкил этилади. Бундай зоналарда импорт–экспорт товарининг истеъмол тузилишини сақлаш учунгина шароит яратилади. Эркин ... Батафсил »
Муаллиф архиви: Yuridik Ensiklopediya
ВАЗИР
ВАЗИР – (арабча. – юк кўтарувчи) – ҳукумат аъзоси ҳамда маълум бир вазирликни бошқарувчи юқори мансабдор шахс. Ўрта ва Яқин Шарқ давлатларида, шу жумладан, Ўрта Осиё хонликларида ҳукумат идораси ёки кенгаши (девон) бошлиғи. (муал. – М.Хамидова) Батафсил »
АҲОЛИ ПУНКТИ ЕРЛАРИ
АҲОЛИ ПУНКТИ ЕРЛАРИ – тасдиқланган шаҳарсозлик ва ер тузиш ҳужжатлари асосида чегаралари белгиланган аҳоли яшайдиган, саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва б. иншоотлар жойлашган ш., посёлка, қишлоқларнинг ташқи чегаралари доирасидаги ерлар. А.п.е. – ш.лар, посёлкалар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг ерларига бўлинади. Ўз навбатида ш.лар маъмурий бўйсуниши ва аҳоли сонига нисбатан республика, вилоят ва туман аҳамиятидаги ш.ларга бўлинадилар. Қишлоқлар эса истиқболли ва истиқболи ноаниқ қишлоқ аҳоли пунктларига бўлинадилар. Ш.лар – аҳолиси асосан саноат ва савдо, шунингдек, хизмат кўрсатиш, бошқарув, фан, маданият соҳаларида ... Батафсил »
БОЖХОНА НАЗОРАТИ ЗОНАСИ
БОЖХОНА НАЗОРАТИ ЗОНАСИ – қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномаларга риоя этилишини таъминлаш мақсадида божхона назорати амалга ошириладиган ҳудуд. Б.н.з. божхона чегаралари бўйлаб, божхона расмийлаштируви жойларида, божхона органлари жойлашган ерларда ва божхона органлари томонидан белгиланадиган бошқа жойларда тузилади. Б.н.з.ни тузиш ва белгилаш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади. (муал. – А.Ли) Батафсил »
АҲАМИЯТСИЗ БИТИМ
АҲАМИЯТСИЗ БИТИМ – қ.: Ўз-ўзидан ҳақиқий саналмайдиган битимлар. Батафсил »
БОЖХОНА НАЗОРАТИ
БОЖХОНА НАЗОРАТИ – божхона органлари томонидан юклар, транспорт воситалари, валюталар ва валюта бойликларининг олиб кирилиши, олиб чиқилиши ёки олиб ўтилиши тартибини бошқарувчи қонунлар ва қоидаларга юридик ва жисмоний шахсларнинг риоя этишига қаратилган назорат. Б.н. ЎзР божхона органларининг мансабдор шахслари томонидан божхона мақсадлари, божхона кўриги (товарлар ва транспорт воситаларини кўздан кечириш, Б.н.нинг алоҳида шакли тариқасида шахсни кўздан кечириш), товарлар ва транспорт воситаларини ҳисобга олиш, жисмоний ва мансабдор шахсларни оғзаки сўраш, ҳисоб ва ҳисобот тизимини текшириш, вақтинча сақлаш омборхоналарининг, бўш омборларнинг, божхона ... Батафсил »
АҚЛИ РАСОЛИК
АҚЛИ РАСОЛИК – одамнинг руҳий жиҳатдан соғлом ҳолати; жиноят ҳуқуқида шахснинг содир қилган ижтимоий хавфли қилмишини жиноят деб ҳисоблаш ва жиноий жавобгарликка тортишнинг ҳуқуқий шартларидан бири. Ақли расо шахс ҳар қандай жиноятни содир қилганда ўз ҳаракат ёки ҳаракатсизлигининг жиноят эканлигини англайди ва ундан келиб чиқадиган оқибатни билади. Жиноят ҳуқуқида жиноят учун жавобгар бўла оладиган А.р.нинг икки мезони назарда тутилган бўлиб, булар киши жиноят содир қилиш пайтида ўз қилмишининг ижтимоий хавфли хусусиятини англагани; ўз ҳаракатларини бошқара олганлигидир. Жиноят содир қилган шахсни ... Батафсил »
БОЖХОНА КЎРИГИДАН ЎТКАЗИШ
БОЖХОНА КЎРИГИДАН ЎТКАЗИШ – товарлар ва транспорт воситаларини Б.к.ў. товарлар ва транспорт воситаларини божхона чегараси орқали олиб ўтишнинг қонунийлигини аниқлаш, уларни ҳисобга олиш, бож, солиқлар, йиғимлар олиш, шунингдек, олиб кириш, олиб чиқиш ва транзит қилиш тақиқланган товарлар божхона чегараси орқали ўтишининг ҳамда божхона ҳудудида транзит тартибда ўтишнинг олдини олиш учун божхона мансабдор шахслари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. Товарлар ва транспорт воситаларига нисбатан ваколатларга эга бўлган шахслар йўқлигида божхона органлари қуйидаги ҳолларда товарлар ва транспорт воситаларини кўздан кечиришга ... Батафсил »
АҚЛИ НОРАСОЛИК
АҚЛИ НОРАСОЛИК – ижтимоий хавфли қилмишни содир қилиш вақтида шахснинг руҳий касаллиги туфайли ўз ҳаракатлари юзасидан ўзига ҳисоб бера олмайдиган ва ўз ҳаракатларини идора қила олмайдиган ҳолати. А.н. икки мезон: тиббий (биологик) ва юридик мезон орқали аниқланади. Тиббий мезон шахсда сурункали руҳий касалликни ёки руҳий ҳолатнинг вақтинча бузилганлиги ёхуд ақли заифлик ёки бошқача тарздаги руҳий касалликнинг мавжудлигини билдиради. Юридик мезон шахснинг ўз ҳаракатлари юзасидан ўзига ҳисоб бера олмаслиги ва ҳаракатларини идора қила олмаслигидир. Шахсни руҳий касал деб ҳисоблаш учун тиббий ... Батафсил »
БОЖХОНА КЎЗДАН КЕЧИРУВИ
БОЖХОНА КЎЗДАН КЕЧИРУВИ – божхона органларининг божхона қоидаларини бузишнинг бевосита объекти бўлган предметларни ёки корхона ва ташкилотлар ҳудудида ёки биноларида ёхуд транспорт воситаларида махсус тайёрланган яшириш жойига эга предметларни, шунингдек, божхона қоидаларини бузишга оид ишларни кўриб чиқиш учун зарур бўлган ҳужжатларни текшириш фаолияти. Божхона органининг божхона қоидаларини бузиш ҳақидаги ишни юритаётган мансабдор шахси томонидан б.к.к. ўтказилганлиги ҳақида асосланган қарор чиқарилади. Б.к.к. татбиқ этилаётган корхона ва ташкилотларнинг мансабдор шахслари ҳамда холислар иштирокида ўтказилади. Б.к.к. ўтказилганлиги ҳақида белгиланган шаклдаги баённома тузилади. (муал. ... Батафсил »