Yangi hujjatlar

Муаллиф архиви: Yuridik Ensiklopediya

АШЁЛАРНИ КЎЗДАН КЕЧИРИШ (маъмурий ҳуқуқда)

АШЁЛАРНИ КЎЗДАН КЕЧИРИШ (маъмурий ҳуқуқда) – маъмурий мажбурловнинг алоҳида тури ҳисобланган олдини олиш чораси. МЖКнинг 289-м.га асосан а.к.к. ички ишлар органларининг, ҳарбий соқчилик, ҳаво транспортининг, божхона органларининг, чегара қўшинларининг, солиқ органларининг, ЎзР Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органларининг, ЎзР қонун ҳужжатларида бевосита назарда тутилган ҳолларда эса тегишли ваколати бўлган органларнинг бошқа ваколатли шахслари томонидан амалга оширилади. Ашёларни, ов қилиш ва балиқ тутиш қуролларини, қўлга киритилган маҳсулотлар ва б. буюмларни кўздан кечириш, одатда, шу ашё ва буюмлар кимнинг мулки ёки эгалигида ... Батафсил »

АШЁВИЙ ҲУҚУҚ

АШЁВИЙ ҲУҚУҚ – мулкий ҳуқуқлар тизимида мулк ҳуқуқи б-н бир қаторда а. ҳ.лар муҳим ўрин эгаллайди. Маълумки, мулкдор ҳар доим ўз мол-мулкига нисбатан барча ваколатларини шахсан ўзи амалга ошириш имкониятига эга бўлавермайди. Баъзи ҳолларда объектив сабабларга кўра (мас., давлат мулкини идора қилишда) ёхуд мулкдорнинг вояга етмаганлиги, мулкни шахсан ўзи бошқариш, фойдаланиш имкониятига эга эмаслиги сабабли мол-мулк бошқа шахслар ихтиёрига вақтинча топширилиши мумкин. Ана шундай ҳолларда мулкдор бўлмаган шахс бошқаларнинг мол-мулкига эгалик қилиши, фойдаланиши ва мулкдор рухсат берган доирада тасарруф қилиши ... Батафсил »

БОЖХОНА КРЕДИТИ

БОЖХОНА КРЕДИТИ – баьзи мамлакатларнинг божхона муассасалари томонидан кечиктирилган вақт учун пошлина миқдорига фоизлар тўлашга кафолатлар берилганда божхона пошлинаси тўловларини кечиктириш. (муал. – А.Ли) Батафсил »

АШЁВИЙ ДАЛИЛЛАРНИ ТЕКШИРИШ

    АШЁВИЙ ДАЛИЛЛАРНИ ТЕКШИРИШ – ашёвий далиллар суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд томонидан кўздан кечирилади ва ишда иштирок этувчи шахсларга, зарур ҳолларда эса эксперт, мутахассис ва гувоҳларга ҳам кўрсатилади. Ашёвий далиллар кўрсатилган шахслар суднинг эътиборини кўздан кечириш б-н боғлиқ бўлган у ёки бу ҳолатларга қаратишлари мумкин. Бундай арзлар суд мажлисининг баённомасига киритилади. Ашёвий далилларни кўздан кечириш тўғрисида фуқаролик процессал қонунчилигида назарда тутилган тартибда тузилган баённомалар суд мажлисида ўқиб эшиттирилади, шундан кейин ишда иштирок этувчи шахслар тушунтиришлар беришлари мумкин. (муал. ... Батафсил »

БОЖХОНА КИРИМЛАРИ

БОЖХОНА КИРИМЛАРИ – божхона ҳаракатлари учун давлат бюджетининг киримлар бўлимига тушадиган маблағ. (муал. – А.Ли) Батафсил »

АШЁВИЙ ДАЛИЛЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШ МАЖБУРИЯТИ

АШЁВИЙ ДАЛИЛЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШ МАЖБУРИЯТИ – ҳар қандай ташкилотлар ва фуқаролар талаб қилинаётган ашёни суд ажримида кўрсатилган муддатда судга тақдим этишлари шарт. Улар талаб қилинаётган ашёни тақдим этиш ёки суд белгилаган муддатда келтириш имконига эга бўлмасалар, бу ҳақда судга маълум қилиб, сабабини кўрсатишлари шарт. Судга маълум қилинмаган тақдирда, шунингдек, суднинг ашёни тақдим этиш тўғрисидаги талаби узрсиз сабабларга кўра бажарилмаган тақдирда айбдор бўлган ташкилотларнинг мансабдор шахсларига ва фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваригача миқдорда жарима солиниши мумкин. Ўз навбатида жарима ... Батафсил »

АШЁВИЙ ДАЛИЛЛАРНИ САҚЛАШ ВА ҚАЙТАРИБ БЕРИШ

АШЁВИЙ ДАЛИЛЛАРНИ САҚЛАШ ВА ҚАЙТАРИБ БЕРИШ – ашёвий далиллар суднинг ажримига биноан ишга қўшиб қўйилади ва ишда сақланади ёки алоҳида рўйхат қилиниб, суднинг ашёвий далиллар сақланадиган хонасига топширилади. Судга келтириб бўлмайдиган ашёлар ўз жойида сақланади. Улар батафсил таърифланиши, сурғучланган, зарур ҳолларда эса фото ёки видео суратга ҳам олинган бўлиши лозим. (муал. – Г.Тўлаганова) Батафсил »

АШЁВИЙ ДАЛИЛ

АШЁВИЙ ДАЛИЛ – жиноят, фуқаролик, хўжалик ва маъмурий ишни тўғри юритиш учун аҳамиятли бўлган ашёлар. Амалиётда “тилсиз гувоҳлар” деб ҳам юритилади. Келиб чиқишини, кимга тегишлилигини, маълум мақсадларда фойдаланилганлигини ёки турган жойи ўзгарганлигини, у ёки бу нарса, жараён ва ҳодисалар таъсир этганлигини аниқлаш учун зарур бўлган моддий белгиларга, шунингдек, иш ҳолатларини аниқлашга хизмат қиладиган ҳар қандай хусусий белгиларга эга бўлган нарса А.д. ҳисобланади (ЖПК, 203-м.). А.д – ўз хусусиятларига кўра қуйидагича тавсифланади: 1) жиноят объекти бўлган А.д.; 2) жиноят қуроли бўлган ... Батафсил »

БОЖХОНА ЙИҒИМЛАРИ

БОЖХОНА ЙИҒИМЛАРИ – товарлар ва транспорт воситаларини, шу жумладан, кузатувчисиз багажда, халқаро почта жўнатмалари ва юкларда олиб ўтилаётган нотижорат мақсадларидаги товарларни божхона расмийлаштирувидан ўтказганлик учун; товарлар ва транспорт воситаларини белгиланган жойлардан ташқарида ва божхона органларининг белгиланган иш вақтидан ташқари вақтда божхона расмийлаштирувидан ўтказганлик учун; товарлар ва транспорт воситаларини божхона органлари эгалигидаги божхона омборлари ва вақтинча сақлаш омборларида сақлаганлик учун; товарларни божхона кузатувига олганлик учун ундириладиган бож тўлови. (муал. – А.Ли) Батафсил »

АШЁ ВА ҲУЖЖАТЛАРНИ ОЛИБ ҚЎЙИШ (маъмурий ҳуқуқда)

АШЁ ВА ҲУЖЖАТЛАРНИ ОЛИБ ҚЎЙИШ (маъмурий ҳуқуқда) – маъмурий мажбурловнинг алоҳида тури ҳисобланган олдини олиш чораси ҳисобланади. Ушбу чорани қўллаш тартиби бир неча қонун ҳужжатлари б-н белгиланган. Жумладан, МЖКнинг 290-м.га мувофиқ ҳуқуқбузарларни ушлаш, шахсий кўрикдан ўтказиш ёки ашёларини кўздан кечириш вақтида аниқланган ҳуқуқбузарлик содир этиш қуроли ёки бевосита шундай нарса бўлмиш ашё ва ҳужжатлар тегишли ваколатли органларнинг мансабдор шахслари томонидан олиб қўйилади. Олиб қўйилган ашё ва ҳужжатлар маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилгунга қадар, шундай ашё ва ҳужжатларни олиб қўйиш ... Батафсил »

Юқорига