Yangi hujjatlar

Муаллиф архиви: Yuridik Ensiklopediya

БИТИМ

БИТИМ – фуқаролик ҳуқуқида фуқаро ва юридик шахсларнинг фуқаролик ҳуқуқи ва мажбуриятларини ўрнатиш, ўзгартириш ёки тўхтатишга қаратилган ҳаракат. (муал. – И.Зокиров) Батафсил »

АРИЗА

АРИЗА – 1) муайян муассаса ёки мансабдор шахс номига бирор илтимос тарзида ёзиладиган расмий ҳужжат. Мас., боғча мудираси, мактаб директори, олий ўқув юрти ректори, давлат ёки хусусий корхона ёхуд нодавлат ташкилоти раҳбари номига ишга, ўқишга кириш ва улардан бўшатиш, иш ёки уй–жой шароитини яхшилаш, нафақа белгилаш, моддий ёрдам кўрсатиш, таътил бериш, жамоат ёки акциядорлик жамиятларига аъзо бўлиб кириш ва ҳ.к. мавзулардаги А.лар; 2) давлат органи, суд, корхона, муассаса, ташкилотга, жамоат бирлашмаси ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига бирон–бир масала бўйича ... Батафсил »

БИРЛАМЧИ ҲУЖЖАТЛАР

БИРЛАМЧИ ҲУЖЖАТЛАР – бухгалтерлик ҳисобида хўжалик ишларини амалга ошириш чоғида тузиладиган ва унинг биринчи расмий далили бўлган ҳужжатлар. (муал. – Б.Ахроров) Батафсил »

БИРИНЧИ ИНСТАНЦИЯ СУДИ

БИРИНЧИ ИНСТАНЦИЯ СУДИ – суд мажлисида иш ҳолатларини бевосита ўрганиб чиқиш ва аниқлаш ҳамда у асосда ҳал қилув қарори ва ҳукм чиқариш ҳуқуқи берилган суд поғонаси. Фуқаролик ишларини туманлараро фуқаролик ишлари бўйича суди биринчи инстанция суди сифатида кўриб чиқади. Вилоят, Тошкент ш., Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди ҳудудидаги ҳар қандай фуқаролик ишини туманлараро (ш.) судидан олиб биринчи инстанция суди сифатида ўзининг иш юритишига қабул қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳар қандай фуқаролик ишини Ўзбекистон Республикасининг исталган судидан олиб, биринчи инстанция ... Батафсил »

БИРЖА ТОВАРИ

БИРЖА ТОВАРИ – белгиланган тартибда биржа савдоларига чиқарилган муайян тур ва сифатдаги товар, шу жумладан, товарга доир стандарт, контракт. Ер, ер ости бойликлари, сувлар, бошқа табиий ресурслар, маданий мерос ва интеллектуал мулк объектлари, шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ фуқаролик муомаласидан чиқарилган мол-мулк биржа товари бўлиши мумкин эмас. (муал. – И.Зокиров) Батафсил »

АТРОФ ТАБИИЙ МУҲИТ СИФАТ НОРМАТИВЛАРИ

АТРОФ ТАБИИЙ МУҲИТ СИФАТ НОРМАТИВЛАРИ – умумий тарзда инсоннинг хўжалик, рекреацион ва ўзга антропоген фаолияти натижасида атроф табиий муҳитга кўрсатиладиган йўл қўйилган доирадаги таъсир кўрсатиш меъёрлари. Экологик меъёрлар қуйидаги асосий талабларга жавоб беришлари шарт: аҳолининг экологик хавфсизлиги; инсоннинг, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсининг генетик фондини сақлаб қолиш; барқарор иқтисодий–ижтимоий ривожланишни таъминлаш; табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлаш; табиий объектларнинг қайта тикланишини таъминлаш. (муал. – Н.Ражабов) Батафсил »

БИРЖА КУРСИ

БИРЖА КУРСИ – биржада ташкил қилинувчи бозорда қимматбаҳо қоғозларнинг сотилиш нархи. (муал. – Н.Имомов) Батафсил »

АТРОФ ТАБИИЙ МУҲИТ

АТРОФ ТАБИИЙ МУҲИТ – инсонга бевосита ёки билвосита таъсир этувчи табиий абиотик ва биотик омиллар ва табиий антропоген объектларнинг мажмуи; А.т.м. унсурлари – ерда ҳаётнинг мавжудлигини таъминловчи ер, сув, ўрмон, ерости сувлари, атмосфера ҳавоси, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, шунингдек, ер атрофидаги космик бўшлиқ ва атмосферанинг озон қатлами; табиий объект –табиий ландшафт ва унинг элементларидан иборат бўлган ҳамда ўзининг табиий тузилишини сақлаб қолган экологик тизим; табиий–антропоген объект – хўжалик ёки бошқа фаолият натижасида ўзгарган ва (ёки) инсон томонидан яратилган ва табиий ... Батафсил »

БИРЖА ВОСИТАЧИЛАРИ

БИРЖА ВОСИТАЧИЛАРИ – биржа битимлари б.в. орқали тузилади. Улар (брокер) брокерлик ташкилотларига эга. Брокерлик ташкилотлари савдо–сотиқ (тижорат) ташкилотлардан ажратилган. Уларнинг алоҳида бўлим ёки филиали ҳам мустақил балансига ва ҳисоб рақамига эга. Жисмоний шахслар мустақил брокер(воситачи) бўлиши мумкин. Б.в. юридик шахс тузган ҳолда ҳам, юридик шахс мақомини олмай ҳам фаолият юритиши мумкин. Б.в. биржа савдосида воситачилик асосида алоҳида ҳуқуқларни амалга оширади. Б.в. ва уларнинг мижозлари ўртасида муносабатлар ўзаро келишув асосида амалга оширилади. Биржа ўз ваколати доирасида б.в. ҳамда уларнинг мижозлари ўртасидаги ... Батафсил »

АТМОСФЕРА ҲАВОСИНИ ҲУҚУҚИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ

АТМОСФЕРА ҲАВОСИНИ ҲУҚУҚИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ – табиат ва инсон ўртасидаги ажралмас боғлиқлик ва мутаносибликни таъминлайдиган, атмосфера ҳавоси сифатининг бузилишига, атроф табиий муҳитнинг ифлосланишига йўл қўймайдиган, ҳозирги ва келажак авлодларга экологик жиҳатдан мусаффо ҳолдаги яшаш имкониятини беришга қаратилган экологик онгли ва маданиятли ҳуқуқий муносабат ва ҳуқуқий нормалар тизими. ЎзР «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 3-м.га кўра: атмосфера ҳавосининг таркибини сақлаш, атмосфера ҳавосига зарарли кимёвий, физикавий, биологик ва бошқа хил таъсир кўрсатилишининг олдини олиш ҳамда буни камайтириш давлат органлари, корхона, муассаса ... Батафсил »

Юқорига