Yangi hujjatlar

Муаллиф архиви: Yuridik Ensiklopediya

АНАРХИЗМ

АНАРХИЗМ (юнонча – anarchia – ҳокимиятсизлик) – сиёсий оқим бўлиб, сиёсий–тарихий жараёнларнинг мураккаб палласида сиёсий жараёнларга таъсир этишга интилиш усули. А.нинг барча кўринишларининг умумий жиҳати шундан иборатки, у давлатни жамиятдаги барча ёвузлик, мусибат ва жаҳолатнинг, жумладан урушларнинг, репрессияларнинг, ижтимоий тенгсизликнинг барча кўринишларининг манбаи деб ҳисоблайди. Анархистлар стихияли тартибсизликлар воситасида давлат аппаратини емириб, ўрнига ишлаб чиқарувчиларнинг мухтор ассоциацияларини тузиш таклифларини илгари суради. Анархистик концепцияларга кўра, давлатчилик асосларини емириш жамиятда ижтимоий муносабатларнинг тубдан ижобийлашувига олиб келади. Шунингдек, А. тарафдорлари сиёсий курашларнинг барча ... Батафсил »

БАРТЕР

БАРТЕР – айирбошлаш шартномасида бир тараф иккинчи тарафга товарни бошқа товарга алмаштириш йўли б-н топшириши. Одатда, айирбошланаётган товарнинг қиймати бир-бирига мутаносиб бўлиши керак. Агар айирбошланаётган товар қиймати иккинчи товар қийматидан паст бўлса, у ҳолда қўшимча ҳақ тўланади. (муал. – И.Зокиров)   Батафсил »

АНАЛОГИЯ

АНАЛОГИЯ (юнонча – analogia – мувофиқлик, айнанлик, ўхшашлик) – бирор ҳаракат қонунда бевосита кўрсатилмаган ҳолда шунга ўхшаш ҳодисани кўзда тутадиган ҳуқуқий нормани мазкур ҳаракатга татбиқ этиш. Ҳуқуқнинг айрим тармоқларида, жумладан, фуқаролик ҳуқуқида бирор хил даъво тўғридан–тўғри кўрсатилмаган бўлса, суд шунга ўхшаш муносабатларни кўзда тутадиган бошқа қонунни қўллайди. Жиноят қонунида 1959 й.гача қўлланиб келинган. Бу қоида ЖКдан чиқариб ташланган. ЖКнинг 4-м.да кўрсатилишича, содир этилган қилмишнинг жиноийлиги, жазога сазоворлиги ва б. ҳуқуқий оқибатлари фақат ЖК б-н белгиланади. ЖКнинг 9– м.га биноан, шахс ... Батафсил »

БАРТАРАФ ҚИЛИБ БЎЛМАЙДИГАН КУЧ

БАРТАРАФ ҚИЛИБ БЎЛМАЙДИГАН КУЧ – фуқарони ҳуқуқий жавобгарликдан озод этувчи асослардан бири. Б.қ.б.к. одатда шартномали муносабатларга нисбатан татбиқ этилади. ФКнинг 333-м.га асосан башарти, қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган шахс мажбуриятни лозим даражада бажаришга енгиб бўлмайдиган куч, яъни фавқулодда ва муайян шароитларда олдини олиб бўлмайдиган вазиятлар (форс-мажор) туфайли имкон бўлмаганлигини исботлай олмаса, жавобгар бўлади. Қарздорнинг шартлашувчи шериклари томонидан мажбуриятларнинг бузилиши, мажбуриятни бажариш учун зарур товарларнинг бозорда йўқлиги, қарздорда ... Батафсил »

АМОРТИЗАЦИЯ

АМОРТИЗАЦИЯ (эскириш) – ишлаб чиқариш воситасидан фойдаланиш жараёнида унинг емирилиши, жисмоний ва маънавий эскириши. Ишлаб чиқариш воситаларининг эскириши даражаси олдиндан белгиланади ва эскириш қиймати ишлаб чиқариладиган маҳсулот (кўрсатиладиган хизмат) қийматига сингдириб борилади. Ишлаб чиқариш воситалари амортизация кўрсаткичларига кўра талабга жавоб бериши, ходимлар саломатлиги ва ҳаётига хавф солмаслиги керак. Иш берувчи жисмоний ва маънавий эскириб кетган ишлаб чиқариш воситаларини янгисига алмаштиришга, шу йўл б-н ходимлар учун қулай иш шароитлари яратиб беришга мажбур. А. муддатини ўтаб бўлган воситалар белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилади. ... Батафсил »

БАРМОҚНИНГ ПОЗИТИВ ВА НЕГАТИВ ИЗЛАРИ

БАРМОҚНИНГ ПОЗИТИВ ВА НЕГАТИВ ИЗЛАРИ – турли моддий нарсаларда шахс томонидан қолдирилган қўл ва бармоқ излари. Одамнинг қўли теккан юза юмшоқ ўзгарувчан бўлса, ҳажмли излар ҳосил бўлади. Из қолдирувчи қўл бўёқ, қон, сиёҳ ва ҳ.к. б-н ифлосланган бўлса ёки уларда терининг ёғлари бўлса, кўпинча объектларда юзаки излар ҳосил бўлади. Амалиётда одам қўл терисидан ажралиб чиқадиган ёғ аралаш суюқликдан объектларни (шиша, қоғоз, силлиқ юзали материаллар) ушлаши вақтида ҳосил бўлган излар учраб туради. Бу излар кўзга кўринмайдиган (латент) излар дейилади. Криминалистикада уларни ... Батафсил »

АМНИСТИЯ АКТИ АСОСИДА ЖАВОБГАРЛИКДАН ОЗОД ҚИЛИШ

АМНИСТИЯ АКТИ АСОСИДА ЖАВОБГАРЛИКДАН ОЗОД ҚИЛИШ – ЖКнинг 68-м.га мувофиқ, жиноят содир этган шахсни А.а.а.ж.о.қ. мумкин. Амнистиянинг афв этишдан фарқли хусусияти шундаки, амнистия кенг мазмунга эга бўлиб, шахсни жиноий жавобгарликдан ҳам, жиноий жазодан ҳам озод қилади. (муал. – Ш.Абдуқодиров) Батафсил »

БАРМОҚНИНГ ДИСТАЛ ОҚИМИ

БАРМОҚНИНГ ДИСТАЛ ОҚИМИ – одам қўлининг бармоқлари тузилиш жиҳатидан дистал, яъни тирноқ ости нақш чизиқлари ҳисобланади. Тирноқ ости нақш чизиқлари бармоқнинг базис қисмига параллел бўлиб марказига яқин жойлашади. Тирноқ ости нақш чизиқлари кенглиги базис ва лотерал оқимларнинг кенглигидан икки баробар ортиқ бўлиб, ўлчами 3 см гача бўлади. (муал. – А.Норбоев)   Батафсил »

АМНИСТИЯ

АМНИСТИЯ (юнонча – amnеstia – кечириш, гуноҳидан ўтиш) – олий давлат ҳокимияти органининг хусусий акти, айрим шахсларнинг жиноий жазодан озод қилиш, жиноят ишини бекор этиш ёки жазони енгиллаштириш тўғрисидаги қарори. А. жиноят ва б. ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларни жазодан тўла ёки қисман озод этиш, тайинланган жазо турини енгилроғи б-н алмаштириш тўғрисидаги инсонпарварликни намойиш қилувчи фармойишдир. ЎзР Конс. 80-м.га кўра, ЎзР Президенти А. тўғрисидаги ҳужжатларни Олий Мажлиснинг Сенатига тақдим этади. ЎзР судлари томонидан ҳукм қилинган фуқароларни афв этиш Сенатнинг мутлақ ваколатига ... Батафсил »

АЛОҲИДА ТАҚҚОСЛАШ ТАДҚИҚОТИ

АЛОҲИДА ТАҚҚОСЛАШ ТАДҚИҚОТИ – идентификацион тадқиқотлар изларни таққослаш асосида ўтказилади. Таққослаш тадқиқоти иккита босқичдан иборат. Биринчи босқичда объектларни алоҳида–алоҳида таҳлил қилиш, иккинчиси эса – таққослаш тадқиқотидир. Алоҳида–алоҳида таҳлил қилишда мас., бармоқ излари нақшларининг умумий белгиларини текшириш асосида турлари аниқланади, қўл излари айланасимон, ёйсимон, сиртмоқсимон шаклдаги излар. Агарда нақш тури аниқланмаса у ҳолда папилляр чизиқлардаги мавжуд бошқа белгилари ўрганиб чиқилади. Таққослаш тадқиқотида изларда умумий белгиларнинг ўхшашлиги текширилади. Бунда нақшларнинг умумий ўхшашлиги, марказ б-н дельта оралиғида жойлашган чизиқларнинг сони, оқимларнинг шакли ва ... Батафсил »

Юқорига