Yangi hujjatlar

Муаллиф архиви: Yuridik Ensiklopediya

АЛИЕНАЦИЯ

АЛИЕНАЦИЯ (лотинча alienatio – бошқага ўтказиш) – 1. Тасарруф қилиш, гаровга қўйиш, сотиш, тасарруф қилиш, гаровга қўйиш ҳуқуқи. 2. Акция, капитал, мол-мулк эгаси ўзгаришига олиб келадиган операция. ЎзР қонунчилигида а.нинг турли хил кўринишлари назарда тутилиб, уларда шартномалар, бир томонлама актлар, битимлар назарда тутилган. Мамлакатимиз ўз давлат мустақиллигини қўлга киритиши ва бозор иқтисодиётига хос йўлни танланганлиги сабабли, а.нинг турли хил кўринишлари ривожланиб бормоқда. Мамлакатимизда а. турлича намоён бўлиб, унинг оммавий равишда қўлланишига мўлжалланган бир қатор институционал тузилмалар, жумладан, биржалар, фонд бозорлари, ... Батафсил »

БАРМОҚ НАҚШЛАРИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ

БАРМОҚ НАҚШЛАРИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ – папиляр нақшнинг ўзига хослиги (индивидуаллиги) уни тавсифловчи белгилар йиғиндисининг такрорланмаслигидан иборатдир. Папиляр нақшлар умумий ва хусусий белгиларга эга. Умумий белгиларга нақшнинг тури (ёйсимон, айланасимон, сиртмоқсимон), кўриниши (мас., оддий, пирамидасимон сиртмоқлар) киради. Хусусий белгилар илмоқлар, кўзчалар, бўлакчалар, кўприклар ва ҳ.к. кўринишдаги папиляр чизиқлар тузилишининг турли кўринишларидан иборат. Улар ҳар қандай папиляр нақшда учрайди, бироқ уларнинг ўзаро жойлашуви нақшни индивидуаллаштиради. (муал. – А.Норбоев) Батафсил »

БАРКЛАЙ

БАРКЛАЙ – ов милтиқларининг патронларига капсул (пистон) ўрнатиш учун ишлатиладиган мослама. Патронларда Б. мосламаси қолдирадиган излар ушбу патронларни идентификация қилишга имкон беради. Б.нинг “диана” деб аталган тури ҳам бор. (муал. – Ж.Бобоев) Батафсил »

АЛИБИ

АЛИБИ (лотинча – alibi – муайян жойда бўлмаганлик) – А. жиноят содир бўлган вақтда шахснинг у ерда бўлмаганлигини исботловчи далил. А. бошқа далиллар ва тахминлар каби албатта текширилиши шарт. А. тасдиқланса, гумон қилинаётган ёки айбланаётган шахс жиноятда иштирок этмаган ҳисобланади. Лекин жиноятга далолатчилик, ёрдамчилик қилган шахсга нисбатан бу қоида қўлланилмайди, чунки у жиноятни бевосита ўзи ижро этмайди. (муал. – Ғ.Абдумажидов) Батафсил »

БАРИМТА (баранта

БАРИМТА (баранта) – кўчманчи қабилаларда бир уруққа бошқа бир уруғ томонидан етказилган зарарни тўлашга ёки таҳқир қилинган томоннинг иззат–нафсини қондиришга мажбур этиш мақсадида гаров тариқасида унинг молларини зўрлик б-н ҳайдаб кетиш ёки мол-мулкини босиб олиш одати. Мас., жавобгар томон жарима тўлашдан бош тортгудек бўлса, бийлар суди томонидан Б. ҳақида қарор чиқарилган. (муал. – Ғ.Абдумажидов) Батафсил »

АЛЕНДИ

АЛЕНДИ – абадий, шартномаларга нисбатан муддатсиз маъносида қўланилади. А. тариқасида тузилган шартномалар ҳуқуқнинг турли соҳаларида учрайди. Мисол учун халқаро ҳуқуқда А. тарзида тузилган халқаро ҳужжатлар аксарият ҳолларда умрбод дўстлик ҳақидаги давлат бошлиқларининг баёнотлари, декларацияларда ифодаланади: Жумладан, 1997 й. 10 январда Бишкек шаҳрида тузилган Ўзбекистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси ўрталарида тузилган “Абадий дўстлик тўғрисида”ги Шартноманинг 1-м.да қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси ва Қирғизистон Республикалари бир-бирига яқин ва дўстона давлатлар бўлиб, ўз муносабатларини кенг қамровли ҳамкорлик ва ўзаро ишонч асосида ... Батафсил »

БАНКРОТЛИК

БАНКРОТЛИК – хўжалик суди томонидан эътироф этилган, қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини тўла қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини тўла ҳажмда бажаришга қодир эмаслиги. Бундай мажбуриятлар юзага келган кундан эътиборан уч ой давомида қарздор томонидан бажарилмаса, бу ҳолат унинг б. аломатлари деб эътироф этилади. Б. аломатлари юзага келган тақдирда, қарздорнинг раҳбари бу ҳақда қарздорнинг муассисларига (иштирокчиларига), бошқарув органларига ёки қарздорнинг мол-мулки эгасига ёзма шаклда хабар қилиши шарт. Қарздор тугатиш комиссияси ёки тугатувчи хўжалик судига ариза беришга мажбур. ... Батафсил »

БАНКНОТ – БАНК БИЛЕТИ

БАНКНОТ – БАНК БИЛЕТИ – давлат банки томонидан чиқарилган фоизсиз мажбуриятлар – кредит билетлари; кредит маблағларининг асосий кўриниши; давлат харажатларини, банкларнинг ссуда операцияларини қоплаш учун чиқарилади ҳамда олтин ва б. қимматбаҳо нарсалар б-н таъминланади. (муал. – А.Ли) Батафсил »

БАНКНИНГ УСТАВ КАПИТАЛИ

БАНКНИНГ УСТАВ КАПИТАЛИ – банк муассислари ва акциядорлари тўлаган пул маблағлари. Кредитга ва гаровга олинган маблағлардан ҳамда бошқа жалб этилган маблағлардан Б.у.к.ни шакллантириш учун фойдаланишга йўл қўйилмайди. Алоҳида ҳолларда қонун ҳужжатларига мувофиқ Б.у.к.ни шакллантириш учун бюджет маблағларидан фойдаланилиши мумкин. Энг кам устав капитали банк муассислари томонидан уни рўйхатга олиш пайтигача тўланиши керак. Устав капитали учун тўланадиган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида ёки бошқа банкларида очилган жамғариш ҳисобварағига ўтказилади. Кўрсатилган маблағлардан депозит сифатида фойдаланиш мумкин. Банклар устав капиталининг энг кам миқдори ... Батафсил »

БАНКЛАРАРО ОПЕРАЦИЯЛАР

БАНКЛАРАРО ОПЕРАЦИЯЛАР – банк операцияларининг бир кўриниши бўлиб, унда банк хизматининг ижрочилари ва қабул қилиб олувчилари сифатида банк муассасалари қатнашади. Бунда тижорат банклари ўз мижозларига кўрсатадиган хизматларни бир-бирига ҳам қўллайди. ЎзРнинг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонуни 32-м.га мувофиқ, банклар шартнома асосида маблағларни депозитлар, кредитлар шаклида бир-бирларидан жалб этиши ва бир-бирига жойлаштириши, ташкил этиладиган ҳисоб-китоб марказлари ва вакиллик ҳисобварақлари орқали ҳисоб-китобларни амалга ошириши ҳамда лицензияда назарда тутилган бошқа ўзаро операцияларни бажариши мумкин. Б.о.нинг иштирокчилари сифатида ЎзР Марказий банки ва тижорат ... Батафсил »

Юқорига