Yangi hujjatlar

Муаллиф архиви: Yuridik Ensiklopediya

АДАТ

АДАТ (арабча – ада, кўпликда – адат, таомил, одат). Мусулмон халқларида шариат, яъни Қуръоннинг илоҳий–юридик талқини ва диний ақидалар (суннат) га асосланган оддий ҳуқуқ. А. хилма-хил мулкчилик, оила ва никоҳ ва бошқа шунга ўхшаш муносабатлар соҳасидаги урф–одатлар ва халқ ҳуқуқий амалиёти мажмуидир. А. хорижда Ғарбий Африкадан Индонезиягача кўпчилик мамлакатларда амалда ўз кучини сақлаб келмоқда. (муал. – Ғ.Абдумажидов) Батафсил »

АДАБИЙ ЎҒРИЛИК

АДАБИЙ ЎҒРИЛИК, плагиат – бировнинг асарини кўчириб, ўзиники қилиб олиш. Бундай ўғрилик муаллиф ижозатисиз илмий, адабий, мусиқий ёки бадиий асарни ўз номидан тўла ёки қисман бостириб чиқаришдан, кашфиёт ёки ихтирочилик таклифларини ўзиники қилиб олишдан иборат. Айбдор ўз ҳаракатининг ижтимоий хавфлилик даражасига қараб, фуқаролик ёки жиноий тартибда жавобгарликка тортилади, бинобарин, ҳақиқий муаллифнинг ҳуқуқи тикланади. «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида» ЎзР Қонунининг 46-м.да «ҳуқуқ эгаси б-н шартнома тузмаган ҳолда асардан фойдаланилган тақдирда қоидабузар ҳуқуқ эгасига етказилган зарарнинг ўрнини, шу жумладан, бой ... Батафсил »

АДАБИЙ МЕРОС

АДАБИЙ МЕРОС – муаллифлик ҳуқуқларига нисбатан мутлоқ ҳуқуқнинг мерос бўлиб ўтиши. Муаллифлик объектларининг адабий меросга айланишининг бошланиши муаллиф вафоти б-н бошланади ва муаллифнинг вафотидан кейинги й.нинг биринчи январидан эътиборан эллик й. давомида амал қилади. Ҳаммуаллифликда яратилган асар б-н боғлиқ ҳолларда эса, ҳаммуаллифлар орасида энг узоқ умр кўрган шахс вафот этганидан кейин эллик й. давомида амал қилади. Мазкур муддатлар давомида муаллифлик ҳуқуқи муаллифнинг меросхўрларига тегишли бўлади ва мерос бўйича бир шахсдан бошқа шахсга ўтади. Айни ана шу муддатлар ичида муаллифлик ҳуқуқи ... Батафсил »

АГРЕССИЯ

АГРЕССИЯ (лотинча agressio) – умум эътироф этилган принциплар ва халқаро ҳуқуқ нормаларига биноан тинчлик ва хавфсизликка қарши жиноят ҳисобланади. БМТ Бош Ассамблеясининг 1974 й. 14 дек.да қабул қилинган «Агрессия тушунчаси» тўғрисидаги Резолюциясининг 3-м.да қуйидагилар: 1) бир давлат қуролли кучларининг бошқа давлат ҳудудига бостириб кириши ёки ҳужум қилиши; 2) вақтидан қатъи назар ҳарбий босқин оқибати сифатида ҳарбий куч ишлатиб бошқа давлат ҳудудини босиб олиш; 3) бошқа давлат ҳудуди ёки унинг бир қисмини зўрлик б-н қўшиб олиш; 4) бошқа давлат ҳудудига бомбалар ... Батафсил »

АГРЕССИВ АКТ

АГРЕССИВ АКТ – тажовузкор хусусиятга эга бўлган ягона хатти-ҳаракат. Шу б-н бирга агрессия акти ҳам мавжуд. Бу босқинчилик урушини бошлашда амалга оширилган ҳаракатдир. Агрессия актини амалга ошириш бошқа давлат ҳудудининг айрим қисмларини эгаллаб олиш, қуролли кучларнинг бошқа давлат ҳудудига киритиш ва ҳ.к.дан иборат. (муал. – Ш.Абдуқодиров) Батафсил »

АГЕНТЛИК

АГЕНТЛИК – бирон бир муассасанинг маҳаллий бўлими, шунингдек, айрим ахборот, воситачилик ва ш.к. муассасаларнинг номи. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 й. 9 дек.даги “Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонидаги иловага биноан агентликлар – республика давлат бошқаруви органи ҳисобланади (мас., Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ва ҳ.к.). (муал. – А.Ли) Батафсил »

АВЕСТО

АВЕСТО – “Авесто” китоби милоддан олдинги VI а.да юзага келган. Унинг яратилиши давлат арбоби ва қонуншунос, дин илоҳиётчиси сифатида Заотар ва Отарбон унвонлари соҳиби, ўз даврида «пайғамбар» (эзгулик ҳақида хабар берувчи) сифатида шуҳрат қозонган Спитамон номи б-н боғлиқ. Спитамон Зардушт тахминан м.авв. 630–553 ёки 618–341 й.да яшаган даврда Марказий Осиёда кўчманчилик инқирозга учраб, Турону Эронда эл бўлиб, ўтроқ яшай бошлаган. Берунийнинг ёзишича, “Авесто”нинг қўлёзмаси ўн икки минг молнинг терисига олтин ҳарфлар б-н ёзилган экан. “Авесто” зардуштийлар таълимотининг асосчиси Зардушт ўлимидан ... Батафсил »

АВАРИЯ ИШЛАРИ

АВАРИЯ ИШЛАРИ – ишлаб чиқаришдаги авария (жиддий бузилиш, ўпирилиш, портлаш ва ҳ.к.) ишлаб чиқариш зарурати деб баҳоланиши мумкин бўлган техноген ҳодиса. Корхонада авария юз берганида унинг оқибатларини бартараф қилиш, юз бериши хавфи туғилганда эса унинг олдини олиш мақсадида қатъий чоралар кўрилади. Ана шу мақсадда ходимлар уларнинг розилигисиз вақтинча бошқа ишларга кўчирилишлари ва бунда касби, ихтисослиги эътиборга олинмаслиги мумкин. Лекин иш берувчи ишлаб чиқариш зарурати туғилгани ҳолда ҳам ходимни ёшига, жинсига, саломатлигига тўғри келмайдиган ишларга кўчириши мумкин эмас. А.и. учун дам ... Батафсил »

АВАНС (бўнак)

АВАНС (бўнак) – 1). Ходимга келгусида тўланиши лозим бўлган иш ҳақи ҳисобидан амалга ошириладиган пул тўлови. А.нинг миқдори корхона иш берувчиси томонидан ходимлар вакиллик органи б-н келишилган ҳолда белгиланади. 2). Хизмат сафарига юборилаётган ходимга хизмат сафари харажатларини қоплаш учун олдиндан тўланадиган пул суммаси. Хизмат сафаридан қайтган ходим қилинган харажатлар ҳисоботини тақдим қилади ва ортиқча қилинган харажатлар тўланади, А.нинг сарфланмай қолган қисми эса корхонага қайтарилиши лозим бўлади. 3). Хўжалик эҳтиёжлари (мас., бошқа жойдаги ишга юборилганда озиқ–овқат маҳсулотлари, инвентарлар сотиб олиш учун) ... Батафсил »

АБСОЛЮТ МОНАРХИЯ

АБСОЛЮТ МОНАРХИЯ – давлат бошқарув шаклларидан бири. У барча давлат ҳокимияти (қонун чиқарувчи, ижро этувчи, суд ҳокимияти)ни, шунингдек, диний ҳокимиятни тўлалигича монарх қўлида юридик ва ҳақиқий тўпланиши б-н ифодаланади. Ҳозирги кунда дунёда қуйидаги А.М. (абсолют монархия) давлатлари мавжуд: Баҳрайн, Бруней, Ватикан, Катар, Қувайт, БАА, Уммон, Саудия Арабистони. Бу давлатларнинг айримларида кейинги й.ларда Конс. монархияга ўтиш йўлида илк қадамлар қўйилди. Жумладан, Қувайтда (1962 й.), БААда (1971 й.), Катарда (1972 й.), Баҳрайнда (1973 й.) Конс. қабул қилинди, Қувайт ва Баҳрайнда эса қонунчилик–маслаҳат ... Батафсил »

Юқорига