АБСОЛЮТ – “мутлақ” маъносини англатиб, ҳуқуқшуносликда асосан маромига етган, мукаммал даражада шаклланган, ўзга иродага боғлиқ бўлмаган каби сифатларни англатувчи хослик маъносида тушунилади. Мисол учун, мутлақ монархия тушунчаси конс.вий (чекланган) монархиядан фарқли ўлароқ, қиролнинг ташқи ва ички сиёсатни амалга оширишда чекланмаган ваколатларини амалга оширишга ҳақли эканлигини англатади. Ижтимоий муносабатларни тартибга солишда ҳуқуқ ролини мутлақлаштириш ибораси ижтимоий муносабатларни тартибга солишда ҳуқуқнинг ҳукмрон роли назарда тутилади. (муал. – Ф.Мухитдинова) Батафсил »
Муаллиф архиви: Yuridik Ensiklopediya
АБСЕНТЕИЗМ
АБСЕНТЕИЗМ (лотинча absens – йўқлар, келмаганлар) – конс.вий ҳуқуқ фанида сайловчиларнинг сайлов ёки референдумда овоз беришда ихтиёрий иштирок этмасликларини англатувчи атама. Замонавий демократия давлатларида А. кенг тарқалган ҳодиса: одатда овоз беришда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлганларнинг 20 дан 40%гачаси қатнашмайди. (муал. – О.Муҳаммаджонов) Батафсил »
АБРОГАЦИЯ
АБРОГАЦИЯ (инглизча – abrogation) – эскирган, зарурати бўлмаган қонунни бекор қилиш. А. асосан икки хил сабабларга кўра юз беради: 1. агарда қонун фойдасиз (“ўлик қонун”) бўлса. 2. Қонун замон талабларига жавоб бермаса. Аксарият ҳолларда А. ҳодисасида эскирган қонун янгиси б-н алмаштирилади. Ҳуқуқшуносликда эскирган қонун қисман бекор қилиниш ҳоллари дерогация, қонунларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилиши эса суброгация иборалари б-н юритилади. ЎзР ўз давлат мустақиллигини қўлга киритган пайтидан эътиборан демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш сиёсатининг амалга оширилиши муносабати б-н ... Батафсил »
АБОРТ
АБОРТ (лотинча abortus–бола ташлаш) – сунъий равишда ҳомилани тўхтатиш. Ҳомила тушириш қонуний (ҳуқуқий) ва жиноий турларга бўлинади. Ҳомила туширишда тиббий нуқтаи назардан мумкин бўлмаган аломатлар деб, ҳомилани тушириш, ўткир ва яширин гонорея мавжудлиги; жинсий аъзоларнинг ўткир ва яширин ўткир яллиғланиши жараёнлари мавжудлиги; қаерда жойлашганлигидан қатъи назар, йиринг ўчоғлари мавжудлиги; ўткир юқумли касалликларнинг мавжудлиги; 12 ҳафтадан ортиқ муддатдаги ҳомиланинг мавжудлиги ҳолатларида содир этилганлигига айтилади. Булардан ташқари, илгариги А.дан кейингиси орасидаги муддат 6 ойдан ошмаган бўлса, шунингдек, А. йўриқномасида назарда тутилган бошқа ... Батафсил »
АБОНЕНТ
АБОНЕНТ (французча abonnement – обуна бўлмоқ). – 1. Энергия таъминоти шартномасида туташтирилган тармоқ орқали энергия қабул қилувчи истеъмолчи. Энергия таъминоти шартномаси бўйича А. қабул қилган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек, шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя қилиш, тасарруфидаги энергия шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланиладиган энергия истеъмол қилувчи асбоб–ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади ҳамда қонун ва шартномада назарда тутилган ҳуқуқлардан фойдаланади. А. энергия б-н таъминловчи ташкилотдан туташтирилган тармоқ орқали қабул қилиб олган энергияни бошқа шахс (қўшимча А.) га фақат ... Батафсил »
АБОНЕМЕНТ
АБОНЕМЕНТ (французча – abonnement – фойдаланиш) – нимадандир муайян муддатда фойдаланиш ҳуқуқини англатади. 1. Жисмоний тарбия ва спорт муассасалари хизматларига спорт иншоотларида ўтказиладиган мусобақалар, байрамлар, спорт–томоша тадбирлари, тақвимий ва матчлардаги учрашувлар, спорт турлари бўйича ўқув гуруҳлари ва командалар, мактаблар, соғломлаштириш, умумий жисмоний тайёргарлик, саломатлик, чиниқиш, сузиш, соғломлаштирувчи югуриш ва юриш йўналишига эга, атлетика, ритмик ва даволаниш гимнастикаси ва ш.к. клубларда бажариладиган жисмоний тарбия ва спорт машғулотларини ўтказиш, спорт иншоотларига ташриф буюрувчиларга тақдим қилинадиган патта. 2. Кинофильм, видеодастур, спектакль, концерт, цирк ... Батафсил »
АБОЛИЦИЯ
АБОЛИЦИЯ (инглизча abolition – бекор қилиш). – 1. Дастлабки қабул қилинган қарорни, тузилган шартномани, юридик аҳамиятга молик ҳужжатнинг амал қилишини бекор қилиш маъносини англатади. А.нинг бир неча турлари мавжуд: 1) abolitio generalis sive publica, – жамиятда улкан аҳамиятга молик ҳодиса рўй берганлиги муносабати б-н маҳбусларни жазо ўташидан озод қилиш; 2) abolito ex lege – формал хатога йўл қўйилганлиги сабабли айбланувчи илтимосномасига биноан судья томонидан айбловнинг бекор қилиниши; 3) abolitio privata – жамоат айбловчиси томонидан айбловдан воз кечиш. Сўнгра ҳуқуқшуносликда abolitio ... Батафсил »
АБАНДОН
АБАНДОН – суғурта қилдирувчининг суғурталанган кема ёки юкка бўлган ҳуқуқларидан суғурта пулини тўлиқ қоплаш эвазига воз кечиши. Бунда суғурта қилдирувчи ўзига етказилган зарар миқдорини исботлаш орқали мажбуриятдан озод бўлади. А. суғурта қилдирувчининг хоҳиш–иродасини бир томонлама билдириш орқали амалга оширилади. А. ҳақиқий ҳисобланиши учун бу ҳақда суғурта қилдирувчи А. учун асос бўладиган ҳолатлар вужудга келишидан олти ой олдин суғурталовчини ёзма равишда огоҳлантириши лозим. (муал. – И.Зокиров) Батафсил »