Yangi hujjatlar

Муаллиф архиви: Yuridik Ensiklopediya

КОНСТ.ВИЙ ҚОНУН

КОНСТ.ВИЙ ҚОНУН – норматив–ҳуқуқий ҳужжатлар тизимида юридик кучи ва аҳамиятига кўра конс.дан кейин турадиган қонун шакли. К. Қ. Конс.да кўрсатилган масалалар бўйича қабул қилинади. К. Қ.ларни қабул қилиш тартиби жорий қонунларни қабул қилишга қараганда бирмунча фарқ қилади. Жумладан, бундай қонунни қабул қилиш учун депутатларнинг мутлоқ кўпчилиги, яъни учдан икки қисми овоз бериши талаб қилинади. 1991 йил 31 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги асослари тўғрисида»ги Конст.вий қонун ана шундай қонунлар жумласига киради. К. Қ.нинг қабул қилиниши конс.га ўзгартиш ва ... Батафсил »

КОНСТ.ВИЙ КЕНГАШ

КОНСТ.ВИЙ КЕНГАШ – Конс.вий назоратни К.К.лар томонидан амалга ошириш айрим хориж мамлакатларда мамлакатларда мавжуд бўлиб, Кенгаш чиқарган ҳужжат хулосавий характерга эга бўлади. Батафсил »

КОНСТ.ВИЙ ЙИҒИЛИШ

  КОНСТ.ВИЙ ЙИҒИЛИШ – ЎзРнинг фуқаролари жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар. Бундай иштирок этиш ўзини–ўзи бошқариш референдумлар ўтказиш ва давлат органларини демократик тарзда ташкил этиш йўли б–н амалга оширилади. Фуқаролар ўз ижтимоий фаолликларини ЎзР қонунларига мувофиқ митинглар, йигилишлар ва намойишлар шаклида амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар. Ҳокимият органлари фақат хавфсизлик нуқтаи назаридангина бундай тадбирлар ўтказилишини тўхтатиш ёки тақиқлаш ҳуқуқига эга. ЎзР фуқаролари касаба уюшмаларига, сиёсий партияларга ва бошқа жамоат бирлашмаларига уюшиш, оммавий ... Батафсил »

КОНСТ.ВИЙ ЖАВОБГАРЛИК

КОНСТ.ВИЙ ЖАВОБГАРЛИК – ижтимоий жавобгарликнинг алоҳида тури. Конс.вий ҳуқуқбузарлик субъектлари учун алоҳида салбий оқибатларда ифодаланади. К.ж.нинг субъектлари бўлиб, Конс.вий суд томонидан конс.ва Ўзбекистон қонунларига мос эмас деб топилган қонун ҳужжатларини қабул қилган органлар ва мансабдор шахслар ҳисобланиши мумкин. Конс.вий жавобгарлик шакллари: ғайриКонст.вий ҳужжатни бекор қилиш ёки унинг ҳаракат кучини тўхтатиб қўйиш, вазифасидан бўшатиш (импичмент тартибида) сайлов ёки референдум натижаларини ҳақиқий эмас деб топиш кабилардир. Батафсил »

КОНСТ. ВА ҚОНУННИНГ УСТУНЛИГИ

КОНСТ. ВА ҚОНУННИНГ УСТУНЛИГИ – ЎзРда ЎзРнинг Конс. ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Давлат, унинг органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари, фуқаролар Конс. ва қонунларга мувофиқ иш кўрадилар. Мазкур Конс.нинг бирорта қоидаси ЎзР ҳуқуқ ва манфаатларига зарар етказадиган тарзда талқин этилиши мумкин эмас. Бирорта ҳам қонун ёки бошқа норматив–ҳуқуқий ҳужжат Конс. нормалари ва қоидаларига зид келиши мумкин эмас. Батафсил »

КОНСТ.

КОНСТ. (лотинча conctitutio – ўрнатиш, тузилиш) – давлатга оид энг асосий ҳуқуқий муносабатларни комплекс тартибга солувчи, бошқа қонунлар учун ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи, бошқа қонунлар учун ҳуқуқий база вазифасини ўтовчи, олий юридик кучга эга бўлган, қатъий тизимлаштирилган норматив ҳужжат. Асосий қонунларни қабул қилиш давлат қурилишининг асосий хусусиятларини аниқ белгилаш имкониятини яратади, давлат ҳуқуқий ислоҳотларини соддалаштиради. Асосий қонун ҳуқуқий тартибга солиш тизимига тартиб киритувчи энг мақбул юридик шаклдир. Сўзсиз, Асосий қонун юридик техника соҳасидаги муҳим ҳужжатдир. Шунинг учун ҳам кўпчилик конс.лар ... Батафсил »

КОНСТИТУЦИОНАЛИЗМ

КОНСТИТУЦИОНАЛИЗМ – 1) Конс. б–н чегараланган бошқарув, конс.га ва бошқарувнинг конс.вий услубларига таянадиган сиёсий тизим; 2) Конст.вий тузум ўрнатилиши заруриятини асослаб берувчи сиёсий – ҳуқуқий назария. Батафсил »

КОНСИГНАЦИЯ

КОНСИГНАЦИЯ – 1) маҳсулотларни комиссион тарзда сотиш шакли бўлиб, унинг эгаси (консигнант) комиссионерга (консигнаторга) комиссионер омборидан сотиш учун маҳсулот беради; 2) воситачиларнинг консигнация омборлари орқали маҳсулотларни сотиш шартлари. Ушбу ҳолатда воситачининг омборига келиб тушган маҳсулотга нисбатан мулк ҳуқуқига маҳсулотни харидорга сотиб бўлгунга қадар сотувчи эга бўлади. Маҳсулотни омборда сақлаш ва уни сотиш учун тайёрлаш сотувчи ҳисобидан амалга оширилади. Омборга маҳсулотни етказиб бериш харидор билан шартнома тузилгунга қадар амалга оширилади. Консигнациянинг оддий шарти–маҳсулотни воситачи омборида 1–1,5 йил сақлаш. Агар бу давр ... Батафсил »

КОНСЕРВАТИЗМ

КОНСЕРВАТИЗМ – лотинча conservo – сақлайман, қўриқлайман деган маъноларни ифодалайди. Консерватизм жамиятда мавжуд ижтимоий тизим асосларини анъанавий–тарихий қадриятлар асосида мустаҳкамлашни ёқловчи ҳамда жамиятда ижтимоий барқарорлик асосида анъанавий ва ахлоқий қадриятлар ётишини тарғиб этувчи дунёқараш ва ахлоқ шакли сифатида ҳам қаралади. Консерватизм ижтимоий инқилобларнинг ҳар қандай кўринишини қоралаб, инқилоблар ижобий ижтимоий ўзгаришларга кафил бўла олмайди деб ҳисоблайди. Шунингдек, давлат жамиятда мавжуд ижтимоий муносабатлар ва муаммоларнинг барчаси устидан назорат қилиш ва бошқаришда уларнинг турфа специфик хусусиятларини ҳисобга ололмайди. Шунинг учун жамиятнинг барча ... Батафсил »

КОНСЕНСУС

КОНСЕНСУС – халқаро мунозараларда келишув, умумий фикр. Батафсил »

Юқорига