ЛОББИЗМ – инглиз тилидан олинган бўлиб, Lobby – кулуар, яъни колидор маъносини англатиб, сиёсий–ҳуқуқий жараёнларда асосий воқеа кечаётган хонадан ташқаридаги хонада расмий вакиллар билан норасмий шахсларнинг ўзаро учрашиб, расмий қарорлар қабул қилишдаги сиёсий таъсирнинг ўзига хос тури. Бошқача айтганда расмий муҳит ёки расмий даврадаги норасмий учрашув. Ушбу тушунча норасмий шахсларнинг, гуруҳларнинг парламент аъзолари билан ўзаро сиёсий мулоқот тури бўлиб, қонунларни муайян шахс ёки гуруҳлар манфаатига мослаб қабул қилиш йўлидаги фаолият тури сифатида тушуниш устунлик мавқе касб этади. Лоббизм мазмун моҳияти ... Батафсил »
Муаллиф архиви: Yuridik Ensiklopediya
ЛИЦЕНЗИЯНИ ТЎХТАТИБ ТУРИШ
ЛИЦЕНЗИЯНИ ТЎХТАТИБ ТУРИШ – лицензия берувчи орган томонидан лицензия олувчи шахсга нисбатан кўлланиладиган интизомий жазо тури. Л.т.т. одатда бир ой, 6 ой, бир йил муддатга шартномада кўрсатилган маълум талабларнинг бузилиши сабабли қўлланилади. Батафсил »
ЛИЦЕНЗИЯНИ БЕКОР ҚИЛИШ
ЛИЦЕНЗИЯНИ БЕКОР ҚИЛИШ – маълум сабабларга кўра лицензия берувчи томонидан интизомий жазо тури сифатида қўлланиши мумкин. Батафсил »
ЛИЦЕНЗИЯЛОВЧИ ОРГАНЛАР
ЛИЦЕНЗИЯЛОВЧИ ОРГАНЛАР – қонун ҳужжатларига мувофиқ лицензиялашни амалга оширувчи махсус ваколатли органлар. Лицензияловчи органларнинг ваколатлари жумласига қуйидагилар киради: фаолиятнинг айрим турларини қонун ҳужжатларига мувофиқ лицензиялаш; қонунда назарда тутилган ҳолларда фаолиятнинг тегишли турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш; лицензия талаблари ва шартларига лицензиятлар риоя этишини назорат қилиш; лицензияларни қайта расмийлаштириш; лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, қайта тиклаш; лицензияларнинг амал қилишини тугатиш; лицензияларни бекор қилиш; лицензиялар реестрини юритиш. Лицензияловчи органлар шу органлар лицензиялайдиган фаолият турлари билан шуғулланаётган корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар тузишга ... Батафсил »
ЛИЦЕНЗИЯЛАШ
ЛИЦЕНЗИЯЛАШ – лицензия бериш тўғрисидаги аризани топшириш ва кўриб чиқиш, лицензияни қайта расмийлаштириш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш жараёни билан боғлиқ тадбирлар комплекси. Лицензиялаш соҳасини давлат томонидан тартибга солишни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда лицензияловчи органлар амалга оширади. Лицензия олиш учун лицензия даъвогари тегишли лицензияловчи органга қуйидагиларни тақдим этади: лицензия бериш тўғрисидаги ариза – унда: юридик шахс учун – юридик шахснинг номи ва ташкилий–ҳуқуқий шакли, жойлашган ери (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги ҳисобварағи ... Батафсил »
ЛИЦЕНЗИЯЛАР РЕЕСТРИ
ЛИЦЕНЗИЯЛАР РЕЕСТРИ – берилган, тўхтатиб турилган, қайта тикланган, қайта расмийлаштирилган, бекор қилинган лицензиялар, шунингдек амал қилиши тугатилган лицензиялар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган лицензияловчи органларнинг маълумотлар базалари мажмуи. Лицензияловчи органлар ўзлари лицензиялашни амалга ошираётган фаолиятнинг ҳар бир тури учун алоҳида лицензиялар реестрларини юритадилар. Лицензиялар реестрининг ҳар бирида қуйидагилар кўрсатилган бўлиши лозим: лицензиатлар тўғрисидаги асосий маълумотлар; лицензиялар берилган сана ва лицензияларнинг тартиб рақамлари; лицензияларнинг амал қилиш муддатлари; лицензияларни қайта расмийлаштириш, уларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва қайта тиклаш асослари ҳамда саналари; ... Батафсил »
ЛИЦЕНЗИЯ ШАРТНОМАСИ
ЛИЦЕНЗИЯ ШАРТНОМАСИ – ихтирони, техник билимларини, товар белгисини тижорат ва ишлаб чиқаришда ишлатиш ҳуқуқини берувчи шартнома. Л.ш. маълум худуд доирасида махсус фаолият кўрсатиш юзасидан ҳам тузилиш мумкин. Бунда давлат ҳисобига маълум миқдордаги лицензия йиғими тўланади. Батафсил »
ЛИЦЕНЗИЯ ШАРТНОМАСИ
ЛИЦЕНЗИЯ ШАРТНОМАСИ – шартнома тури бўлиб, унга кўра бир томон (лицензиар) интелектуал фаолият натижаларидан ёки индивидуаллаштириш воситаларидан фойдаланиш ҳуқуқини (лицензияни) беради, бошқа томон (лицензиат) эса бунинг учун тегишли ҳақ (мукофот) тўлайди. Л.ш. объектларига қуйидагилар киради: а) интелектуал фаолият натижалари – фан, адабиёт ва санъат асарлари; ижролар, фонограммалар ва тегишли ташкилотларнинг эшиттиришлари; ЭҲМ дастурлари ва маълумотлар базалари; иҳтиролар фойдали моделлар, саноат намуналари, селекция ютуқлари; ошкор этилмаган ахборот, жумладан ишлаб–чиқариш сирлари (ноу–хау); б) фуқаролар муомаласи иштирокчилари, товарлар, ишлар ва хизматларни индивидуаллаштириш воситалари ... Батафсил »
ЛИЦЕНЗИЯ ШАРТНОМАСИ
ЛИЦЕНЗИЯ ШАРТНОМАСИ – фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга ошириш учун лицензиатнинг лицензия олиши ва ундан фойдаланиши борасидаги лицензияловчи орган билан лицензия даъвогари ўртасидаги муносабатларни тартибга солиб турадиган ва улар ўртасида тузиладиган шартнома. Лицензия шартномаси лицензияловчи орган ва лицензиатнинг ўзаро ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгиловчи ҳужжатдир. Лицензия шартномаси қуйидагиларни ўз ичига олган бўлиши лозим: шартномани имзолаган шахсларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, лавозими; тарафларнинг реквизитлари; амалга оширилиши учун лицензия берилаётган фаолият турининг номи; лицензиатга қўйиладиган лицензия талаблари ва шартлари; лицензиянинг амал қилиш муддати; ... Батафсил »
ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИ
ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИ – фаолиятнинг лицензияланаётган турини амалга ошираётганда лицензиат томонидан бажарилиши мажбурий бўлган, қонун ҳужжатларида белгиланган талаблар ва шартларнинг мажмуи. Фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга оширишда риоя этиладиган лицензия талаблари ва шартлари фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги низомлар билан белгиланиб, улар қуйидаги нормаларни ўз ичига олиши лозим: лицензиатиинг қонун ҳужжатларига риоя этиши шартлиги тўғрисидаги; фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга оширишга даъвогар шахсларга қўйиладиган малака талаблари, жумладан мaxсус билимларга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги; фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга оширишнинг махсус шартларига қўйиладиган талаблар, ... Батафсил »