Yangi hujjatlar

Муаллиф архиви: Yuridik Ensiklopediya

ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР ЭМИССИЯ СЕРТИФИКАТИ

ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР ЭМИССИЯ СЕРТИФИКАТИ – қонунга мувофиқ ҳолларда давлат ёки хўжалик юритувчи субъектларнинг қимматли қоғозларни эркин муомалага чиқариш ҳуқуқига эга эканлигини исботловчи ҳужжатдир. Ҳозирги вақтда бу ҳужжат амлдаги қонунчиликда кўзда тутилмаган. Батафсил »

ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР ЭГАСИ

ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР ЭГАСИ – қонунда белгиланган қимматбахо қоғозларига мулк ҳуқуқига эга бўлган ва амалга оширадиган шахс тушунилади. Қонунчиликка мувофиқ фуқаролик муомалада қимматли қоғозлар эгаси эмитентга қарашли ҳар қандай қимматли қоғозлар турининг 35 фоизи ва ундан ортиғига эга эканлиги хақидаги ахборотни ошкор этиши шарт. Батафсил »

ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР ҲАРАКАТИ

ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР ҲАРАКАТИ – депозитарийларнинг ҳисобга олиш рўйхатларида қайд қилинадиган қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларнинг ўтиши. Батафсил »

ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР МУОМАЛАСИ

ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР МУОМАЛАСИ – уларни сотиб олиш ва сотиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунларида назарда тутилган, қимматли қоғозлар эгаси алмашинувига олиб келадиган бошқа ҳаражатлар. Амалдаги қонунчиликка мувофиқ бизнинг мамлакатимиз ҳудудида фақат давлат рўйхатидан ўтказилган ва белгиланган тартибда рўйхат рақамини олган қимматли қоғозларнигина эмиссия қилиш ва муомалага чиқариш учун рухсат берилади. Давлат рўйхатидан ўтказилмаган қимматли қоғозларни чиқариш ноқонуний ҳисобланади. Улар қимматли қоғозлар эгасидан тортиб олинади, уларни сотишдан тушган тушум эса, бой берилган фойдани қоплаш ҳисобга олиниб, инвесторларга қайтарилади. Батафсил »

ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР ДЕПОЗИТАРИЙЛАРИ

ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР ДЕПОЗИТАРИЙЛАРИ – қимматли қоғозларни сақлаш ва қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқни ҳисобга олиш бўйича фаолият юритувчи қимматли қоғозлар бозори институтлари. Депозитарийлар жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан чет эл жисмоний ва юридик шахслари томонидан юридик шахснинг исталган ташкилий–ҳуқуқий шаклида тузилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтган банклар, реестр эгалари тегишли лицензия асосида қимматли қоғозлар бозорида депозитарий сифатида фаолият кўрсатишлари мумкин. Депозитарий устав фондининг энг кам миқдори қонун ҳужжатларида тегишли юридик шахснинг ташкилий–ҳуқуқий шаклига нисбатан белгиланган миқдордан кам бўлмаслиги керак. ... Батафсил »

ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИНИ БОШҚАРИШ ФАОЛИЯТИ

ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИНИ БОШҚАРИШ ФАОЛИЯТИ – қимматли қоғозлар ва эмиссия проспектларини чиқаришни рўйхатга олиш, эмитентларнинг уларда назарда тутилган шартлар ва мажбуриятларга риоя қилишлари устидан назоратни амалга ошириш; мутахассисларни аттестациялаш, инвестиция институтлари фаолиятини лицензиялаш ва назорат қилиш; инвесторлар ҳамда қимматли қоғозлар бозорининг бошқа иштирокчилари берган шикоятларни кўриб чиқиш ва қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари бажариши мажбурий бўлган хулосалар чиқариш, кўрсатмалар бериш йўли билан давлат бошқаруви ваколатли органлари томонидан амалга ошириладиган фаолиятдир. Батафсил »

ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИДА САВДОНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ФАОЛИЯТИ

ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИДА САВДОНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ФАОЛИЯТИ – қимматли қоғозлар бозорида савдони лицензия асосида иш олиб борадиган фонд биржалари (биржаларнинг фонд бўлимлари) ва инвестиция институтлари қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этишдир. Батафсил »

ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ПРОФЕССИОНАЛ ИШТИРОКЧИЛАРИ ТАШКИЛОТИНИНГ ЎЗИНИ–ЎЗИ БОШҚАРИШИ

ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ПРОФЕССИОНАЛ ИШТИРОКЧИЛАРИ ТАШКИЛОТИНИНГ ЎЗИНИ–ЎЗИ БОШҚАРИШИ – қонунда белгиланган ҳолда қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг бирлашмалар (уюшмалар) тузиш орқали ўз ва мижозларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун юритадиган фаолиятидир. Бу бирлашма (уюшма) ларнинг барча даромадлари улар томонидан фақат устав вазифаларини бажариш учун сарфланади ҳамда қатнашчилар ўртасида тақсимланмайди. Батафсил »

ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ҚАТНАШЧИЛАРИ

ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ҚАТНАШЧИЛАРИ – қимматли қоғозларнинг эмитентлари, инвесторлар, инвестиция институтлари, шунингдек уларнинг бирлашмалари (уюшмалари), фонд биржалари (биржаларнинг фонд бўлимлари), давлат томонидан қимматли қоғозлар бозорини бошқариш ва мувофиқлаштириш ваколати берилган органлар ва бошқалар. Амалдаги қонунчилик нормалари жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг қатнашишлари тартиби аниқ белгилаб берилгандир. Батафсил »

ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ

ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ – жисмоний ва юридик шахсларнинг қимматли қоғозлар чиқариш, уларнинг муомалада бўлиши ва ҳақини тўлаш билан боғлиқ муносабатлари тизимидан иборат. Қимматли қоғозлар бозори иқтисодий муносабатларнинг ўзига хос соҳаси бўлиб, унинг объекти қиғозлардир. Қимматли қоғозлар бозори (банклар, махсус кредит институтлари ва жамғарма биржалари) орқали хўжалик юритувчи субъектлар, давлат ва хусусий шахсларнинг пул жамғармалари тўпланади ва ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқаришда фойдаланиш учун йўналтирилади. Батафсил »

Юқорига