Yangi hujjatlar

Муаллиф архиви: Yuridik Ensiklopediya

ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БИЛАН ДЕПОЗИТАР ОПЕРАЦИЯЛАР (ДЕПОЗИТАР ОПЕРАЦИЯЛАР)

ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БИЛАН ДЕПОЗИТАР ОПЕРАЦИЯЛАР (ДЕПОЗИТАР ОПЕРАЦИЯЛАР) – қимматли қоғозларни сақлаш ва қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш бўйича депозитарийлар томонидан ҳисобга олиш руйхатларида амалга ошириладиган операциялар Батафсил »

ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР

ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР – мулкий ҳуқуқларни белгиланган шаклга ва мажбурий реквизитларга амал қилган холда тасдиқловчи хужжатлар қимматли қоғозлар ҳисобланиб, уларни тақдим этган тақдирдагина мазкур ҳуқуқларни амалга ошириш ёки бошқа шахсларга бериш мумкин бўлади. Қимматли қоғозлар жумласига қуйидагилар киради: облигация, вексель, чек, депозит ва жамғарма сертификатлари, банкнинг тақдим қилувчига пул бериладиган жамғарма дафтарчаси, коносамент, акция ҳамда қонун хужжатлари билан қимматли қоғозлар жумласига киритилган бошқа хужжатлар киради. Батафсил »

ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗ ЭГАЛАРИНИНГ РЎЙХАТИ (РЕЕСТРИ)

ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗ ЭГАЛАРИНИНГ РЎЙХАТИ (РЕЕСТРИ) – рўйхатдан ўтказилган қимматли қоғозлар эгаларининг исталган санадаги ҳолат бўйича тузилган рўйхати бўлиб, уларга қарашли эгаси ёзилган қимматли қоғозларнинг миқдори, номинал қиймати ва тоифаси ушбу рўйхатда кўрсатилади. Батафсил »

ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗ ЭГАЛАРИ РЕЕСТРИНИ ЮРИТИШ СОҲАСИДАГИ ФАОЛИЯТ

ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗ ЭГАЛАРИ РЕЕСТРИНИ ЮРИТИШ СОҲАСИДАГИ ФАОЛИЯТ – бу қимматли қоғозлар эгалари реестрини юритиш тизимини ташкил этадиган ва бу тизимга тааллуқли бўлган маълумотларни тўплаш, қайд этиш, қайта ишлаш, сақлаш ва тақдим этиш қимматли қоғозлар эгалари реестрини юритиш соҳасидаги фаолият деб ҳисобланади. Қимматли қоғозлар эгалари реестрини юритиш бўйича хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи инвестиция институти қимматли қоғозлар эгалари реестрини сақловчи (реестр сақловчи) деб аталади. Батафсил »

КИМ ОШДИ САВДОСИ

КИМ ОШДИ САВДОСИ – шартнома тузишнинг усулларидан бири бўлиб, унга кўра агар шартноманинг мазмунидан бошқача тартиб англашилмаса, у ким ошди савдосини ўтказиш йўли билан тузилиши мумкин. Шартнома ким ошди савдосида ғолиб чиққан шахс билан тузилади (Фкнинг 379-моддаси). Ашёнинг мулкдори ёки мулкий ҳуқуқ эгаси ёхуд ихтисослашган ташкилот ким ошди савдосининг ташкилотчиси бўлиши мумкин. Ихтисослашган ташкилот ашёнинг мулкдори ёки мулкий ҳуқуқ эгаси билан шартнома тузиш асосида иш олиб боради ва улар номидан ёки ўз номидан ҳаракат қилади. Ким ошди савдоси аукцион ёки ... Батафсил »

ҚИЛМИШ ЁКИ ШАХС ИЖТИМОИЙ ХАВФЛИЛИГИНИ ЙЎҚОТГАНЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЖАВОБГАРЛИКДАН ОЗОД ҚИЛИШ

ҚИЛМИШ ЁКИ ШАХС ИЖТИМОИЙ ХАВФЛИЛИГИНИ ЙЎҚОТГАНЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЖАВОБГАРЛИКДАН ОЗОД ҚИЛИШ – ишни тергов қилиш ёки судда кўриш вақтида шароит ўзгарганлиги туфайли содир этилган қилмиш ўзининг ижтимоий хавфлилигини йўқотган деб топилса, жиноят содир этган шахс жавобгарликдан озод қилиниши мумкин. Ишни тергов қилиш ёки судда кўриш вақтида шароит ўзгарганлиги туфайли жиноят содир этган шахс ижтимоий хавфлилик хусусиятини йўқотган деб топилса, жавобгарликдан озод қилиниши мумкин. Биринчи ҳолда содир этилаётган вақтда ижтимоий хавфли бўлган қилмишнинг ўзи кейинчалик бу хусусиятини йўқотади. Иккинчи ҳолда эса ... Батафсил »

ҚИЛМИШ

ҚИЛМИШ – кўринишидаги ҳуқуқбузарлик ўз навбатида фуқаролик–ҳуқуқий (моддий зарар етказиш, мажбуриятни бажармаслик ва ҳ.); маъмурий–ҳуқуқий (майда безорилик, йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ва ҳ.к); интизомий–ҳуқуқий (ишга келмаслик, кеч қолиш ва ҳ.)ларга бўлинади. Батафсил »

КИЛЛЕР

КИЛЛЕР – қотил (одатда ёлланган қотилларга нисбатан ишлатилади). Батафсил »

ҚИЙНАШ

ҚИЙНАШ – кўп маротаба ёки узоқ вақт давомида оғриқ етказиш билан боғлиқ ҳаракатлар, чимчилаш, савалаш, тўмтоқ ёки ўткир учли нарсалар билан кўплаб, аммо унча катта бўлмаган шикастлар етказиш, қиздирилган буюмлар билан одам танасига таъсир кўрсатиш ёки бошқа шунга ўхшаш ҳаракатлардир. Батафсил »

ҚИЗИЛ КИТОБ

ҚИЗИЛ КИТОБ – бу йўқолган ёки йўқолиш арафасида турган, йўқолиб бораётган, камёб ва камайиб бораётган ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг генофондини сақлаб қолиш мақсадида ташкил этилган маълумотлар рўйхати (реестри). Ушбу китобда ўсимлик ва ҳайвонот дунёси турларининг қисқача тавсифи, тарқалиши, ўсиш ва яшаш шароити, кўпайиши, ареали (тарқалиш майдони) ва унинг ўзгариши, уларни маданийлаштириш ва хонакилаштириш, муҳофаза этиш чоралари кўрсатилган бўлади. 1940 йилдан бошлаб Халқаро табиатни қўриқлаш иттифоқи «Халқаро Қизил китоб»га маълумотлар тўплай бошлади ва 1966 йили «Қизил китоб фактлари» (Red Data Bооk) ... Батафсил »

Юқорига