ҚИЁСИЙ КРИМИНОЛОГИЯ – бу маълум бир мамлакатлардаги жиноятчиликнинг ҳолатини, содир этилиш шароити ва сабабларини, қонуниятларини қиёслаб урганувчи криминологиянинг алоҳида йўналиши. Жиноятчиликни қиёсий ўрганиша етакчи илмий метод сифатида қиёсий методни онгли, назарий ва методологик асосда қўллашга асосланган.Жиноятчиликни қиёсий тадқиқ қилишнинг аҳамияти шундан иборатки, маълум бир даврлардаги жиноятчиликнинг ахволи, унинг ривожланиш қонуниятлари, жиноятчиликни олдини олиш, бартараф этиш воситалари урганилади ва узаро таққосланади. Шунда улардаги салбий ва ижобий жиҳатлар, афзал ва самарали томонлар аниқланади. Бу маълумотлар ҳар томонлама ўрганилиб, умумий хулоса чиқарилади. Унинг ... Батафсил »
Муаллиф архиви: Yuridik Ensiklopediya
ҚИЁСИЙ ЖИНОЯТЧИЛИК
ҚИЁСИЙ ЖИНОЯТЧИЛИК – бу маълум бир мамлакатлардаги жиноятчиликнинг ахволини, уни содир этиш шароити ва сабабларини, қонуниятларини қиёслаб урганувчи криминологиянинг бир тармоғи ҳисобланади. Криминологиянинг бу тармоғида купчилик мамлакатлардаги жиноятчилик ахволи ва қонуниятларини умумийлик ва алохидалик тамойилларин аниқлаб олишимиз мумкин. Қиёсий жиноятчилик қиёслаш–таккослаш хулосаларига олиб келадиган тадкикотлардаги асосий ва етакчи илмий метод сифатида қиёсий методни онгли, назарий ва методологик асосда қўллашга асосланган. Қиёсий жиноятчиликнинг ахамияти шундан иборатки, маълум бир даврлардаги жиноятчиликнинг ахволи, унинг ривожланиш қонуниятлари, жиноятчиликни олдини олиш, бартараф этиш воситалари урганилади ... Батафсил »
КИДНЕППИНГ
КИДНЕППИНГ (инглизча kidnapping) – болалар (айрим ҳолларда одамлар)ни ўғирлаш, ҳозирги замон қонунчилигида бу атама ишлатилмайди, юридик публицистикада қўлланилади. Батафсил »
КЕЧИРИМ
КЕЧИРИМ – айрим мамлакатларда афв этишнинг хусусий шакли (хусусий афв); давлат бошлиғи томонидан жиноий жазонинг бекор қилиниши ёки камайтирилиши. К. якка тартибда муайян шахсга нисбатан қўлланилади. Жиноят учун маҳкум этилган шахс К. хақида ҳужжатга биноан жазони бундан кейин ўташдан озод қилиниши мумкин. К.да белгиланган жазонинг юмшоқроқ тури билан алмаштирилиши ҳам назарда тутилади. К. жазони ўтаган шахсдан судланганлик бекор этиш шаклида ҳам бўлиши мумкин (қ. Амнистия). Батафсил »
КЕСИК ТАРКИБЛИ ЖИНОЯТ
КЕСИК ТАРКИБЛИ ЖИНОЯТ – жиноятнинг охирига етган вақтини қонун олдинги босқичига кўчиради, яъни жиноятга тайёргарлик кўриш ёки суиқасд қилиш босқичига кўчиради. Мас., босқинчилик (164-модда) ёки товламачилик (165-модда) ёхуд жиноий уюшма ташкил этиш (242-модда). Батафсил »
КЕЛИШУВ СУДИ
КЕЛИШУВ СУДИ – бир қанча давлатларда суд тизимининг қуйи бўғини. Келишув суди, биринчи инстанция суди сифатида, кам аҳамиятли жиноятлар тўғрисидаги ишларни кўради, аҳамиятлироқ жиноят ишларини дастлабки тарзда, майда ишларни эса соддалаштирилган тартибда кўриб чиқади. Илк бор Англияда (XIV аср), сўнгра Шимолий Америкада (XVII аср) ва Францияда (XVIII аср охири; 1959 й. тугатилган) таъсис этилган. Россияда 1864 й. суд ислоҳоти жараёнида таъсис этилган к.с.лари Октябрь тўнтаришидан сўнг тугатилди ва орадан бир неча ўн йиллар ўтиб, 1996 й. «Россия Федерациясининг суд тизими ... Батафсил »
КЕЛИШУВ БИТИМИ
КЕЛИШУВ БИТИМИ – икки ёки ундан ортик шахсларнинг ўзаро маслаҳатлашиб баён этилган ёзма фикри (хулоса, карор, шартнома) Батафсил »
КВАЛИФИКАЦИЯЛАНГАН ЖИНОЯТ
КВАЛИФИКАЦИЯЛАНГАН ЖИНОЯТ – ЖК Махсус қисм моддасининг иккинчи ва ундан кейинги қисмларида берилган, муайян белгисига кўра оғирлаштирувчи таркиб ҳисобланган жиноятлар Батафсил »
КВАЛИФИКАЦИЯ
КВАЛИФИКАЦИЯ – малака, касб, ихтисос, махорат. Батафсил »
КАФОЛАТЛИ ТЎЛОВЛАР
КАФОЛАТЛИ ТЎЛОВЛАР – қонун хужжатларида назарда тутилган ҳолларда корхона ва ташкилотларда ёлланиб ишлаётган ходимларга улар бевосита меҳнат мажбуриятларини бажармасалар-да, иш ҳақининг сақлаб қолиниши тарзида бериладиган кафолат турларидан. Ходимлар давлат ёки жамоат вазифаларини бажаришга жалб этилганларида, иш берувчи ва меҳнат жамоаси манфаатларига доир вазифаларга жалб этилганларида ва қонун ҳужжаталрида назарда тутилган бошқа ҳолларда кафолатли тўловлар бериш белгиланган. Батафсил »