Yangi hujjatlar

Муаллиф архиви: Yuridik Ensiklopediya

ҚАСОС

ҚАСОС – шахс томонидан содир этилган муайян ҳаракатлари учун унга қарши ҳаракат содир этишни ўйғотадиган ҳиссиёт. Батафсил »

ҚАСДДАН ОДАМ ЎЛДИРИШ

ҚАСДДАН ОДАМ ЎЛДИРИШ – қонунга хилоф равишда бошқа шахсни ҳаётдан махрум қилиш (ЖК 97-модда). Батафсил »

ҚАСДДАН БАНКРОТ БЎЛИШ

ҚАСДДАН БАНКРОТ БЎЛИШ (иқтисодий ночорлик) – корхона раҳбари ёки мулкдорининг атайин корхонанинг тўловга қобилиятсизлигини яратиши ёки ошириши, корхонага шахсий манфаатларидан ёки бошқа шахсларнинг манфаатларидан келиб чиқиб зарар етказиши тушунилади. қимматбаҳо қоғозлар бозори қатнашчилари қимматли қоғозларларнинг эмитентлари, инвесторлар ва инвестиция институтлари, шунингдек уларнинг бирлашмалари (уюшмалари), фонд биржалари (биржаларнинг фонд булимлари), қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш ва мувофиқлаштириш буйича давлат томонидан ваколат берилган органлар ва бошқалар) ҳисобланади Батафсил »

ҚАСДДАН БАДАНГА ЎРТАЧА ОҒИР ШИКАСТ ЕТКАЗИШ

ҚАСДДАН БАДАНГА ЎРТАЧА ОҒИР ШИКАСТ ЕТКАЗИШ – 1) соғлиқнинг узоқ вақт, яъни камида йигирма бир кун, аммо тўрт ойдан кўп бўлмаган даврга ёмонлашуви; 2) умумий меҳнат қобилиятининг ўн фоизидан ўттиз уч фоизигача йўқотилиши (ЖК 105-модда) Батафсил »

ҚАСДДАН БАДАНГА ОҒИР ШИКАСТ ЕТКАЗИШ

ҚАСДДАН БАДАНГА ОҒИР ШИКАСТ ЕТКАЗИШ – соғлигини бузишни истаган ҳолда баданга руҳий еки жисмоний таъсир кўрсатиш орқали ҳаёт учун хавфли шикаст; соғлиққа ҳақиқий зиён етказиш; меҳнат қобилиятини 33% дан юқорисини йўқотиш; баданга эстетик зиён етказиш. ҳомила тушишига сабаб бўлиши (ЖК 104–м.) Батафсил »

ҚАСДДАН БАДАНГА ЕНГИЛ ШИКАСТ ЕТКАЗИШ

ҚАСДДАН БАДАНГА ЕНГИЛ ШИКАСТ ЕТКАЗИШ – 1) соғлиқнинг олти кундан ортиқ, аммо йигирма бир кундан кўп бўлмаган муддатга ёмонлашувига сабаб бўлган шикастлар; меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқотилишига сабаб бўлмаган шикастлар киради (ЖК 109–м.). Батафсил »

ҚАСД

ҚАСД – ЖК моддасида жиноят тамом бўлган пайт ижтимоий хавфли қилмиш бажарилган вақт деб ҳисобланган бўлиб, уни содир этган шахс ўз қилмишининг ижтимоий хавфлилик хусусиятини англаган ва шундай қилмишни содир этишни истаган бўлса, бундай жиноят қасддан содир этилган деб топилади. (ЖК 21-модда). Қасд айбнинг бир шакли ҳисобланади. Қасддан содир этилган айб эҳтиётсизликка қараганда хавфлироқ бўлиб, қонуншунос томонидан оғир ва ўта оғир жиноятларни асосан айбнинг қасд шакли билан содир этилиши белгилаб қўйилган. Жиноий қасдни йўналтирилганлиги ва моҳияти жиноятни квалификация қилишда муҳим ... Батафсил »

КАСБ КАСАЛЛИКЛАРИ

КАСБ КАСАЛЛИКЛАРИ – ҳамиша касбига оид омилларнинг муайян зарарли таъсири билан боғлиқ ишларгагина мансуб бўлган, шунингдек мазкур зарарли омиллар таъсирида ишлаганда бошқа шароитлардагига нисбатан бир неча марта тез учрайдиган касалликлар. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик ва ногиролик пенсиялари тайинлашда Ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 1994 йил 11 майдаги 249–сонли қарори билан тасдиқланган “Касб касалликлари Руйхати” да кўрсатилган касалликлар ва ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 06.06.2000 й. 300–сонли буйруғи билан тасдиқланган касб касаллилклари рўйҳатидаги касалликлар к.к. ҳисобланади. Ходим рўйхатда кўрсатилган касаллика чалинса, агар у бевосита ... Батафсил »

КАСБ ЁКИ ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИГА БОҒЛИҚ АСОСЛИ ТАВАККАЛЧИЛИК

КАСБ ЁКИ ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИГА БОҒЛИҚ АСОСЛИ ТАВАККАЛЧИЛИК – ижтимоий фойдали мақсадга эришиш учун касб ёки хўжалик фаолиятига боғлиқ асосли таваккалчилик қилиб, ҳуқуқлар ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларга зарар етказиш жиноят деб топилмайди. Агар содир этилган ҳаракат замонавий илмий–техника билимлари ва тажрибаларига мувофиқ келган, қўйилган мақсадга эса, таваккал қилмай эришишнинг иложи бўлмаган ҳамда шахс ҳуқуқлар ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларга зарар етказилишининг олдини олиш учун тегишли чораларни кўрган бўлса, бундай таваккалчилик асосли деб топилади. Давлатимиз жиноий қонунчилигига янги бўлган оқланган касбга ... Батафсил »

КАСБ ВА ЛАВОЗИМЛАРНИ БИРГА ҚЎШИБ ОЛИБ БОРИШ

КАСБ ВА ЛАВОЗИМЛАРНИ БИРГА ҚЎШИБ ОЛИБ БОРИШ – ходимнинг ўз асосий иши билан бир қаторда бошқа касб, ихтисос ёки лавозимга оид ишни бир вақтда бажариши. Ўриндошликдан фарқли, касб, ихтисос ёки лавозимлар бўйича бирга қўшиб бажариладиган иш битта корхона, ташкилотнинг ўзида белгиланган иш куни муддати доирасида амалга оширилади. Бир неча касбда (лавозимда) ишлаганлик учун ходимларнинг меҳнат ҳақи миқдори меҳнат шартномасининг тарафлари ўртасидаги келишувга биноан амалда бажарилган иш юзасидан белгиланади. (Узбекистон Республикаси МКнинг 160-моддаси). Батафсил »

Юқорига