Yangi hujjatlar

Муаллиф архиви: Yuridik Ensiklopediya

ҚАРШИ ТОМОН ВА УЧИНЧИ МАМЛАКАТ ҲУҚУҚИГА ҲАВОЛА ЭТИШ

ҚАРШИ ТОМОН ВА УЧИНЧИ МАМЛАКАТ ҲУҚУҚИГА ҲАВОЛА ЭТИШ – халқаро хусусий ҳуқуқда чет эл ҳуқуқини қўллаш билан боғлиқ бўлган муаммоларни ҳал этиш усулларидан бири бўлиб, унга кўра бир давлатнинг коллизион нормаси орқали чет эл ҳуқуқига ҳар қандай ҳавола этилиши тегишли мамлакатнинг коллизион ҳуқуқига эмас, балки моддий ҳуқуқига ҳавола этиш деб қаралади. Батафсил »

ҚАРШИ ТАРАФ

ҚАРШИ ТАРАФ – ўзларининг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мадсадида даъво тақдим этаётган ёки манфаатларини кузлаб даъво тақдим этилган ташкилотлар ва фуқаролар даъвогардир. Даъво талаби қаратилган ташкилотлар ва фуқаролар жавобгардир. Улар ўзаро бир–бирларига қарши тарафлар ҳисобланади. Батафсил »

ҚАРШИ ТАЛАБ

ҚАРШИ ТАЛАБ – фуқаролик шартномасидан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажаришга қаратилган иштирокчиларнинг бир–бирига (ўзаро) талабларига айтилади. Батафсил »

ҚАРШИ РЕКЛАМА

ҚАРШИ РЕКЛАМА – хўжалик юритувчи субъектнинг ўз рекламаси орқали рақобатчиларнинг мол–мулкига, ишлаб чиқарган маҳсулотларига (кўрсатадиган хизматларига) ва тадбиркорлик нуфузига зиён етказиши мумкин бўлган ёлғон, ноаниқ ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар тарқатиши тушунилади. Батафсил »

ҚАРШИ ОФЕРТА

ҚАРШИ ОФЕРТА – фуқаролик ҳуқуқида оферентнинг шартнома тузиш таклифига акцептант томонидан қўшимча ёки ўзгартириш киритган ҳолда ўз таклифини бериши тушунилади. Батафсил »

ҚАРШИ МАЖБУРИЯТЛАРНИНГ ИЖРОСИ

ҚАРШИ МАЖБУРИЯТЛАРНИНГ ИЖРОСИ – фуқаролик ҳуқуқий шартномасининг тарафларидан бири шартномага мувофиқ бошқа тарафнинг ўз мажбуриятларини бажаришига боғлиқ қилиб қўйилган мажбуриятни бажариши ҳисобланади. Бурчли тараф шартномада белгилаб қўйилган мажбуриятни бажармаган ёки мажбурият белгиланган муддатда бажарилмаслигини очиқ кўрсатиб турган вазият мавжуд бўлган тақдирда, муқобил ижрони ўз зиммасига олган тараф ўз мажбуриятини бажармай туришга ёки бу мажбуриятни бажаришдан бош тортишга ва кўрилган зарарни тўлашни талаб қилишга хақли. Батафсил »

ҚАРШИ ДАЪВО

ҚАРШИ ДАЪВО – суд иш юзасидан ҳал қилув қарори чиқарилгунга қадар жавобгар томнидан дастлабки даъво билан бирга кўриб ҳал қилиш учун даъвогарга нисбатан судга тақдим этилган даъвога қарши даъво деб айтилади. Қарши даъвони қабул қилиш шартлари қуйидагилардан иборат: 1) Қарши даъво дастлабки даъвони қўллашга қаратилган бўлса. 2) Қарши даъвони қаноатлантирилиши дастлабки даъвони қаноатлантирилишини бутунлай ёки қисман истисно этса; 3) Қарши ва дастлабки даъво ўртасида ўзаро боғланиш мавжуд бўлса ва уларни бирга кўриш низони туз ва тўғри ҳал қилинишига ёрдам берса. Батафсил »

КАРТОЧКА

КАРТОЧКА– кайд варақаси. Батафсил »

КАРТОТЕКА

КАРТОТЕКА – алфавит, номерланган ёки алфавит–рақамли тартибда жойлаштирилган бир хил шаклдаги тикилмаган карточкалар ёки варақлар тизими; бу тизим қўлда олиб борилиши ҳам мумкин. Батафсил »

ҚАРОР

ҚАРОР – бу ижро ҳокимияти органининг ўз вазифаларини амалга ошириш бўйича муайян мақсадга эришишга йўналтирилган ва шу мақсадни амалга ошириш воситалари ва йўлларини назарда тутган бошқарув вазиятини таҳлил этиш ва баҳолашга оид эрки ифодасидир. Қарор ижро ҳокимияти тегишли органи компетенцияси доирасида қабул қилинадиган меъёрий ёки индивидуал (аниқ шахс ёки вазиятга тааллуқли) ҳуқуқий ҳужжат кўринишида юридик расмийлаштирилиши натижасида ҳуқуқий аҳамият касб этади. Бошқарув фаолиятини амалга ошириш жараёнида узоқ муддатли ва муайян соҳа билан боғлиқ фаолият (ишлар)ни истиқболли лойиҳалалаш юзасидан қарорлар, мас., ... Батафсил »

Юқорига