Yangi hujjatlar

Муаллиф архиви: Yuridik Ensiklopediya

КАРАНТИН

КАРАНТИН (италянча guaranta giomi – қирқ кун) – давлат томонидан мамлакатга юқумли эпидемик касалликлар ва қишлоқ хўжалик зараркунандаларини олиб киришга барҳам бериш бўйича санитария чора–тадбирлари. Ҳозирги вақтда К.н.га ҳайвонот ва ўсимлик дунёсига оид юклар, идишлар, ўровчи материаллар ва транспорт воситалари тортилади. Батафсил »

ҚАРАМОҒИДА БЎЛИШ

ҚАРАМОҒИДА БЎЛИШ – кишини тўла таъминлаш ёки унга доимий ёрдам бериб туриш; бундай ёрдам унинг тирикчилик воситасининг асосий манбаи бўлмоғи лозим. “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти” тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 19-моддасида кўрсатиб ўтилган оила аъзолари, агар улар марҳумнинг тўлиқ боқувида бўлган ёки ундан ёрдам олиб турган бўлсалар, бу ёрдам улар учун доимий ва асосий кун кечириш маблағининг манбаи ҳисобланган бўлса, марҳумнинг қарамоғида турган деб ҳисобланадилар. Марҳумнинг бирон турдаги пенсия олаётган оила аъзолари, агар марҳумнинг ёрдами улар учун доимий ва асосий кун ... Батафсил »

ҚАРАМОҒИДА БЎЛГАНЛИК ФАКТИНИ БЕЛГИЛАШ

ҚАРАМОҒИДА БЎЛГАНЛИК ФАКТИНИ БЕЛГИЛАШ – ушбу иш суд томонидан кўриладиган юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш масалаларидан биридир. Иш бўйича ариза аризачи (даъвогар) томнидан ўзи яшаб турган судга берилади. Суд қариндошлик фактини тасдиқлайдиган илгариги хужжатларни бошқа тартибда олиши мумкин бўлмаган ёки йўқотилган хужжатларни тиклашнинг имкони бўлмаган тақдирдагина белгилайди. Батафсил »

ҚАРАМ ХЎЖАЛИК ЖАМИЯТИ

ҚАРАМ ХЎЖАЛИК ЖАМИЯТИ – агар хўжалик жамиятида иштирок этувчи бошқа жамият хўжалик жамиятига қарашли овоз берадиган акцияларнинг йигирма фоизидан кўпроғига эга бўлса, бундай хўжалик жамияти қарам жамият деб ҳисобланади. Қарам хўжалик жамияти юридик шахс ҳисобланади. Хўжалик жамиятида иштирок этувчи бошқа жамият қарам жамият устав фондининг тегишли қисмини қўлга киритиб олганлиги хақидаги маълумотларни қонунда назарда тутилган тартибда дархол эълон қилиши шарт. Хўжалик жамиятлари бир–бирларининг устав фондларида ўзаро қатнашишининг чегараси ва бундай жамиятлардан бири бошқа жамият иштирокчилари ёки акциядорларининг умумий йиғилишида фойдаланиши ... Батафсил »

КАМСИТИШ

КАМСИТИШ – меҳнатга оид муносабатларда камситиш тақиқланади. Барча фуқаролар меҳнат ҳуқуқларига эга бўлиш ва улардан фойдаланишда тенг имкониятларга эгадир. Жинси, ёши, ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ҳолати ва мансаб мавқеи, динга бўлган муносабати, эътиқоди, жамоат бирлашмаларига мансублиги, шунингдек ходимларнинг ишчанлик қобилиятларига ва улар меҳнатининг натижаларига алоқадор бўлмаган бошқа жиҳатларига қараб меҳнатга оид муносабатлар соҳасида ҳар қандай чеклашларга ёки имтиёзлар белгилашга йўл қўйилмайди ва булар камситиш деб ҳисобланади. Меҳнат соҳасида меҳнатнинг муайян турига хос бўлган талаблар ёки давлатнинг юқорироқ ... Батафсил »

ҚАМОҚҚА ОЛИНГАН ШАХС

ҚАМОҚҚА ОЛИНГАН ШАХС – эҳтиёт чораси сифатида,дастлабки тергов ёки суд томонидан қамоққа олиш чораси қўлланилган шахс. Айбланувчини қамоққа олиш учун у суриштирув, тергов ёки суддан яширинади, жиноий фаолият билан шуғулланади ёки ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилади, деб ҳисоблашга асослар бўлиши лозим. (ЖПКнинг 242–мод.) Шахсни қамоққа олиш, одатда, фақат суд қарори ёки прокурор санкцияси асосида қўлланилади (ЖПКнинг 18–мод.). Шахсни қамоққа олиш содир этилган жиноят учун қонунда уч йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо назарда тутилган қасддан содир этилган жиноятлард ҳамда ... Батафсил »

ҚАМОҚДАН ЁКИ ҚЎРИҚЛОВ ОСТИДАГИ САҚЛАШ ЖОЙИДАН ҚОЧИШ

ҚАМОҚДАН ЁКИ ҚЎРИҚЛОВ ОСТИДАГИ САҚЛАШ ЖОЙИДАН ҚОЧИШ – озодликдан маҳрум қилиш жазосини ижро этиш муассасаси ёки қамоқдан қочиш. Батафсил »

КАЛИБР

КАЛИБР – милида махсус ариқча бор қуролларда шу ариқчаларнинг ўзаро қарама–қарши жойлашган майдонлари орасидаги масофа билан ўлчанади. К. Европада миллиметрда, АҚШда дюймнинг юздан бир бўлаги (1 дюйм = 2,54 см = 25,4 мм), Буюк Британияда дюймнинг мингдан бир бўлагида ўлчанади. Масалан 5,6 мм К. АҚШда 22 ва Буюк британияда 220 К.га мос келади. Махсус ариқчали миллардан 5,45; 5,6; 6,35; 7,62; 7,63; 7,65; 9; 11,43 мм К.лари кенг тарқалган. Силлиқ милли ов қуролининг К. – бир инглиз фунтига (458,5 грамм) тенг ... Батафсил »

ҚАЛБАКИЛАШТИРИЛГАН ҲУЖЖАТ

ҚАЛБАКИЛАШТИРИЛГАН ҲУЖЖАТ – ҳужжатлардаги қалбакилаштирилган қисмларни (ўзгартирилган, ўчирилган, ювилган ёки қўшимча ёзув киритилган) физикавий, кимёвий усуллар билан турли аппаратуралар ёрдамида текширилиб ҳужжатнинг асл матни тикланади. Текширув турли нурлар шу жумладан кўзга кўринмайдиган нурларда амалга оширилади. Батафсил »

ҚАЛБАКИ ПУЛ

ҚАЛБАКИ ПУЛ – 1)ўтказиш мақсадида қалбаки банк билетлари (банкнотлар), металл тангалар, акциз маркалар, қимматли қоғозлар ёхуд чет эл валютаси ёки чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар ясашда; 2) уларни ўтказишда ифодаланади. Батафсил »

Юқорига