Yangi hujjatlar

Муаллиф архиви: Yuridik Ensiklopediya

ҚАЙТАРМА ИЖРО

ҚАЙТАРМА ИЖРО – ижро этилган ҳал қилув қарори бекор қилинган ва иш янгидан кўриб чиқилганидан сўнг талабларни қаноатлантиришни тўлиқ ёки қисман рад этиш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқиши ёҳуд иш юритишни тугатиш тўғрисида ёки аризани кўрмасдан қонун тўғрисида чиқарилган ажримга асосан бекор қилинган ҳал қилув қарори бўйича жавобгардан даъвогар фойдасига ундирилган нарсаларни ҳаммасини жавобгарнинг фойдасига ундириб беришликдир. Батафсил »

ҚАЙТА СУҒУРТА БРОКЕРИ

ҚАЙТА СУҒУРТА БРОКЕРИ – ўз номидан ва қайта суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта қилдирувчи тариқасида иштирок этувчи суғурталовчининг топшириғига биноан қайта суғурта қилиш шартномаси тузилишини ва ижро этилишини ташкил қилиш бўйича фаолият юритувчи юридик шахс. Батафсил »

ҚАЙТА САЙЛОВ

ҚАЙТА САЙЛОВ – агар олдинги сайлов амалга ошмаган (Мас., қатнашган сайловчилар фоизининг камлиги туфайли) деб ҳисобланган ёки бекор қилинган вақтда ўтказиладиган сайловлар. Қайта сайлов ўтказиш муддати сайлов қонуни ёки ваколатли сайлов қарори билан белгиланади.Марказий сайлов комиссияси айрим депутатларнинг ваколатларини ҳақиқий эмас деб топган тақдирда, шунингдек депутат чақириб олинган, бошқа сабабларга кўра депутатлик ваколатлари муддатидан олдин тугатилган ҳолларда тегишли сайлов округларида янги сайлов ўтказилади. Батафсил »

ҚАЙТА ИХТИСОСЛАШИШ

ҚАЙТА ИХТИСОСЛАШИШ – ишлаб чиқариш технологиясида, корхона ихтисосида юз берган ўзгаришлар туфайли малакали меҳнат ходимларининг янги касбларни эгаллаши. Соғлиги кўтармаслиги туфайли аввалги ишини бажара олмаётган шахслар х.ам янги ихтисос оладилар. Янги ихтисосни эгаллашга зарур бўлган ходимларни ўз вақтида белгилаш, бошқа корхоналарнинг тегишли ихтисосдаги ходимларига бўлган эҳтиёжни аниқлаш, уларни қисқа муддатда уқувини ташкил этиш – хўжалик ва касаба уюшмаларининг муҳим вазифасидир. Кадрларни кайта ихтисослаш бўйича тадбирлар ишлаб чикаришни ривожлантириш ва янги техникани жорий қилиш режа асосида тузилиши керак. Бундан мақсад – ... Батафсил »

КАЗУС

КАЗУС – ҳуқуқда: 1) шахснинг хоҳиш–иродасидан қатъи назар, юз берадиган ва шу сабабли муайян шароитда кўзда тутилиши мумкин бўлмаган воқеа; 2) сиртдан (қасддан ёки эҳтиётсизлик орқасида содир этилган ҳаракатдан фарқли ўлароқ) ҳуқуқбузарлик аломатларига эга, аммо айб унсуридан холи бўлган ва, бинобарин, юридик жавобгарликка сабаб бўлмайдиган тасодифий ҳаракат. Казусдан енгиб бўлмас куч тушунчасини фарқлаш лозим. Енгиб бўлмас куч (форс–мажор)–фавқулодда ва олдини олиб бўлмайдиган шароитларда юзага келадиган ҳодисалар (Мас., табиий офат). Батафсил »

КАЗУАЛ БИТИМЛАР

КАЗУАЛ БИТИМЛАР – мазмунидан тарафларнинг қайси мақсадларини кўзлаганлиги аниқ кўриниб турган битимлардир. К.б. нинг ҳақиқийлиги унинг мақсадларига боғлиқдир. Мақсад эса қонуний ва амалга ошадиган бўлиши лозим.   Батафсил »

КАДАСТР

КАДАСТР  (лотинча «солиққа тортиладиган ашёлар рўйхати» маъносини англатади) – дастлаб кадастр ер солиғи манбаига доир китоб (реестр) сифатида тушунилган. К. маълум бир табиий хўжалик ёки бошқа объект муайян турининг географик жойлашуви, ҳуқуқий мақоми, миқдори, сифат тавсифлари ва баҳоси тўғрисидаги янгиланиб туриладиган маълумотлар ва ҳужжатлар тизими ҳисобланади (Давлат кадастрлари тўғрисидаги қонуннинг 3-моддаси). Кадастр тизимида маълум бир табиий объектлардан ҳуқуқий фойдаланиш ҳақидаги тавсияномалар, фойдаланувчилар ва ифлослан–тирувчилар рўйхати, уларни қайта тиклаш чо–ралари ҳақида таклифлар ҳамда келажакдаги изланишлар ва бошқа шунга ўхшаш маълумот–лар келтирилиши ... Батафсил »

ЙЎРИҚНОМА

ЙЎРИҚНОМА – ёзма тартибда ифодаланган иш–ҳаракат тарзи, усули.   Батафсил »

ЙЎЛОВЧИ ТАШИШ ШАРТНОМАСИ

  ЙЎЛОВЧИ ТАШИШ ШАРТНОМАСИ – фуқаролик–ҳуқуқий шартнома бўлиб, унга кўра ташувчи йўловчини белгиланган манзилга элтиб қўйиш, йўловчи юк топширган тақдирда юкни ҳам белгиланган манзилга етказиш ва юкни олишга ваколатли бўлган шахсга бериш мажбуриятини олади; ўз навбатида, йўловчи йўл ҳақини, юк топширган тақдирда эса юк ташиш ҳақини ҳам тўлаш мажбуриятини олади. Йўловчи ташиш шартномасини тузиш чипта б–н, йўловчининг юк топшириши эса – юк квитанцияси б–н тасдиқланади. Чипта ва юк квитанциясининг шакли транспорт низомлари ва кодексларида назарда тутилган тартибда белгиланади.   Батафсил »

ЙЎЛКИРА

ЙЎЛКИРА – йўловчи, багаж ва юк ташиганлик учун тарафлар келишуви б–н белгиланган миқдорда тўланадиган ҳақ. Умумий фойдаланишдаги транспортда йўловчи, багаж ва юк ташиганлик учун олинадиган ҳақ транспорт уставлари ва кодексларида белгиланган тартибда тасдиқланадиган тарифлар асосида жорий этилади. Батафсил »

Юқорига