ЙЎЛ–ЙЎРИҚ, ЁЗМА БУЙРУҚ – идора, муассаса, харбий кием ва шу кабилар бошлигининг маълум вазифаларни бажариш, маълум тартиб–қоидалар жорий этиш хакида уз раҳбарлиги остидагиларга каратилган ёзув воситасида ифодаланган расмий амри; Батафсил »
Муаллиф архиви: Yuridik Ensiklopediya
ЙЎЛ ҲАРАКАТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
ЙЎЛ ҲАРАКАТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ – йўлларда ҳаракатни бошқариш бўйича ҳуқуқий, ташкилий–техникавий тадбирлар ва бошқарув ҳаракатлари мажмуи. Йўл ҳаракати хавфсизлигини ташкил этиш – қўлланиши стандартлар б–н тартибга солинадиган ҳамда йўл ҳаракатини ташкил этиш лойиҳалари ва схемаларида назарда тутилган бошқаришнинг техник воситаларидан ҳамда уларнинг конструкцияларидан комплекс фойдаланиш асосида амалга оширилади. ЎзРнинг бутун ҳудудида йўл ҳаракатининг ягона тартиби Йўл ҳаракати қоидалари б–н белгиланади. ЎзР йўлларида транспорт воситаларининг ўнг тарафлама қатнови белгиланади. Батафсил »
ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ХАВФСИЗЛИГИ
ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ХАВФСИЗЛИГИ – йўл–транспорт ҳодисаларининг юзага келиш сабаблари олдини олишга, бундай ҳодисалар оқибатларининг оғирлигини енгиллатишга қаратилган фаолият. Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги давлат бошқаруви ЎзР Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва махсус ваколатли давлат органлари томонидан амалга оширилади. Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органларига қуйидагилар киради:– Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги; – Ўзбекистон автомобиль йўллари қуриш ва улардан фойдалалиш давлат–акциядорлик концерни; – ЎзР Ички ишлар вазирлигининг Давлат автомобиль назорати инспекцияси Батафсил »
ЙЎЛ ҚЎЙИЛАДАГАН ТЎПЛАНИШ ДАРАЖАЛАРИ НОРМАТИВЛАРИ
ЙЎЛ ҚЎЙИЛАДАГАН ТЎПЛАНИШ ДАРАЖАЛАРИ НОРМАТИВЛАРИ – ЎзР қонун ҳужжатларига мувофиқ айрим минтақалар учун атмосфера ҳавоси сифати нормативларига нисбатан оширилган талаблар белгилаб қўйилиши мумкин (“Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 7–модддасини иккинчи қисми). Йўл қўйиладаган тўпланиш даражаларини таъминлашнинг асосий воситаси бўлиб ҳар бир доимий манбаалардан атмосферага ифлослантирувчи м. чиқаришнинг йўл қўйиладиган доирадаги (ЙҚД) нормативлари ҳисобланади. Ифлослантирувчи м.нинг ЙҚД нормативлари маълум бир ҳудуддаги ушбу ва бошқа манбаалардан чиқадиган шундай м.нинг тўпланиши натижасида йўл қўйиладаган тўпланиш даражаларидан ошиб кетмайдиган миқдорда белгиланади. ЙҚД нормативларнинг ... Батафсил »
ЙЎЛ
ЙЎЛ – транспорт воситалари қатнови учун қурилган ёки мослаштирилган ва худди шу мақсадда фойдаланиладиган ер минтақаси ёхуд сунъий иншоот юзаси. Йўл ўз ичига автомобиль йўлларини (умумий фойдаланишдаги ва идоравий автомобиль йўлларини), шаҳарлар, шаҳарчалар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг кўчалари ва йўлкаларини, шунингдек шаҳар электр транспорти йўлларини олади. Йўлларни сақлаш ва таъмирлаш йўлларни бошқарувчи органлар томонидан йўл ҳаракати хавфсизлигининг белгиланган стандартлари, қоидалари ва нормаларига мувофиқ равишда амалга оширилади. Йўлларни бошқарувчи органлар зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажармаганлиги оқибатида, йўл шароитларига кўра содир бўлган ... Батафсил »
ЙИЛЛИК МЕҲНАТ ТАЪТИЛЛАРИ
ЙИЛЛИК МЕҲНАТ ТАЪТИЛЛАРИ – ходимларга, ўриндошлик асосида ишлаётган ходимларга Конст. б–н кафолатланган (38–м.) дам олиш ва иш қобилиятини тиклаш учун иш жойи (лавозими) ва ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда бериладиган йиллик меҳнат таътиллари. Қонунчилик асосий, асосий узайтирилган ва қўшимча Й.м.т. назарда тутади. Ўн беш иш кунидан кам бўлмаган муддат б–н йиллик асосий таътил берилади. Айрим тоифадаги ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларининг ўзига хос жиҳатлари ва хусусиятларини ҳамда бошқа ҳолатларни эътиборга олиб, қонун ҳужжатларига мувофиқ узайтирилган таътиллар белгиланади.Мас., ёши ва соғлиғи ҳолатини ... Батафсил »
ЙИҒИМ
ЙИҒИМ – бу корхоналардан (ташкилотлардан) ва жисмоний шахслардан юридик кучга эга бўлган ҳуҳуҳни расмийлаштирилгани ёки ҳуҳуҳий кучга эга бўлган рухсатнома (лицензия) берилгани учун ундириладиган мажбурий тўлов. Батафсил »
ИНКАССО ТОПШИРИҚНОМАСИ
ИНКАССО ТОПШИРИҚНОМАСИ – маблағларни олувчининг банкка тўловчи ҳисобварағидан сўзсиз тартибда маблағларни ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги топшириқномаси. Инкассо топшириғини олган банк–эмитент уни бажариш учун бошқа банкни (ижрочи банкни) жалб қилишга ҳақли. Инкассо бўйича ҳисоб–китобларни амалга ошириш тартиби қонун ҳужжатлари б–н ва банк амалиётида қўлланиладиган иш муомаласи одатлари б–н бошқарилади. Агар ижрочи банк томонидан ҳисоб–китоб операцияларини амалга ошириш қоидалари бузилганлиги муносабати б–н мижознинг топшириғи бажарилмаган ёки тегишли суратда бажарилмаган бўлса, мижоз олдидаги жавобгарлик ушбу банк зиммасига юклатилиши мумкин. Бирон–бир ҳужжат бўлмаган ёки ҳужжатлар ... Батафсил »
ИНКАССО
ИНКАССО – банк томонидан ваколат қоғози б–н уз мижозларидан пул йиғиб, топшириқ берувчининг ҳисобига утказиб туриш. Батафсил »
ИНДОССАТ
ИНДОССАТ – узатиш ёзуви (индоссамент) бўйича вексел ёки ўзга қимматли қоғозни олувчи шахс. Батафсил »