ИНДОССАМЕНТ – кийматликни (қимматбаҳо қоғозни) бировга утказиш тўғрисидаги ёзув. Батафсил »
Муаллиф архиви: Yuridik Ensiklopediya
ИНДИВИДУАЛ ТАЪЛИМ
ИНДИВИДУАЛ ТАЪЛИМ – корхона ва ташкилотларда ходимларни янги касбга ўргатиш, малакасини ўзгартириш ёки малакасини ошириш шаклларидан бири. Янги касбни ўрганаётган шахсни юқори малакали ва катта тажрибага эга бўлган ходимларга бириктириб қўйиш, ишлаб чиқариш бригадаси таркибига киритиб қўйиш орқали амалга оширилади. Замонавий таълим технологиялари ва таълимнинг янги шакл ҳамда усуллари яратилиши оқибатида индивидуал таълим дастурлари асосида янги касбга тайёрлаш, малакасини ошириш тобора ривожланиб бормоқда. Индивидуал касбий таълим олаётган ёки индивидуал таълим дастурига кўра касб ўрганаётган ходимлар учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган ... Батафсил »
ИММУНИТЕТ
ИММУНИТЕТ (инглизча immunity лотинча immunitasдан – бирор нарсадан озод қилиш) – 1) Конст.вий ҳуқуқда айрим тоифадаги давлат мансабдор шахсларининг имтиёзи бўлиб, уларнинг дахлсизлигини англатади. Дахлсизликнинг парламент, президент ва суд дахлсизлиги турлари бор. Депутатларнинг дахлсизлиги депутатнинг барча хатти–ҳаракатлари, шу жумладан у парламент мажбуриятларини бажармаётган вақтда содир этган хатти–ҳаракатлари учун хибсга олишни ёки суд жавобгарлигига жалб қилишни тақиқланганлигида ифодаланади. Депутат дахлсизликдан фақат депутатлик мандати амалда бўлган муддат мобайнида фойдаланади. Депутат дахлсизликдан ўзи аъзо бўлган палата томонидан маҳрум этилиши мумкин. Дахлсизлик, агар депутат ... Батафсил »
ИНВОИЗ
ИНВОИЗ – инглизча термин булиб, русча – «счет–фактура» терминига мос келади. Жўнатиладиган молнинг руйхати ва баҳоси кўрсатиладиган ҳисоб–китоб варақасидир. Батафсил »
ИНДЕКСАЦИЯ
ИНДЕКСАЦИЯ – бирон корхонага, бирон–бир лойихага узок муддатли сармоя сарфлаш ва ундан даромад олиш. Батафсил »
ИНВЕСТИЦИЯ ВОСИТАЧИСИ
ИНВЕСТИЦИЯ ВОСИТАЧИСИ – биржа ва биржадан ташқари қимматли қоғозлар бозорларида брокерлик ва/ёки дилерлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор. Инвестиция воситачиси қимматли қоғозлар бозорида касб фаолиятини амалга ошириш чоғида: ЎзРнинг «Қимматли қоғозлар бозори фаолиятининг механизми тўғрисида»ги қонуни 6–м.да белгиланган тамойилларга риоя этиши; ўз касб фаолияти доирасида қимматли қоғозларнинг олди–сотди шартномалари ва мижозлар б–н брокерлик хизматларини кўрсатишга тузилган шартномалар бўйича ўз мажбуриятларини виждонан бажариши; шартномаларни тузиш ва бажариш б–н боғлиқ барча зарур ахборотни мижозларга ... Батафсил »
ИНВЕСТОР
ИНВЕСТОР – 1) инвестиция киритган шахс. 2) қимматли қоғозларни ўз номидан ва ўз ҳисобидан сотиб олувчи жисмоеий ёки юридик шахсдир. Инвесторлар қимматли қоғозлар бозорида қуйидаги ҳуқуқларга эга: эмитентдан қимматли қоғозларнинг чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги, эмитентнинг жорий молиявий ҳолати ва унинг ривожланиш истиқболлари ҳақидаги ахборотни тақдим этишни талаб қилиш; қимматли қоғозлар бозорида уларга ўз хизматларини таклиф этувчи инвестиция институтларидан ушбу Қонуннинг 6–м.га мувофиқ улар тўғрисидаги, шунингдек қимматли қоғозларнинг фонд биржасидаги савдоларини ва биржадан ташқари савдосини ўтказиш қоидалари ҳақидаги ахборотни талаб ... Батафсил »
ИМПЕРАТИВ МАНДАТ
ИМПЕРАТИВ МАНДАТ – бу қоидага кўра ҳокимият вакиллик органининг депутати сайловчилар наказлари б–н боғланган ва ўзининг бутун фаолиятида улар олдида жавобгар бўлиши б–н бирга сайловчилар ишончини оқламаган депутатни муддатидан олдин чақириб олиш мумкинлиги қонунчилик б–н мустаҳкамланган бўлади. Императив методдан социалистик деб аталмиш мамлакатларда ва қатор бошқа тоталитар давлатларда кенг фойдаланилади. Императив метод демократия давлатларида қонунга кўра тақиқланган, чунки у миллий вакиллик принципига зиддир. Бундан ГФР парламенти палаталаридан бири – сайловчилар эмас, балки федерация ўлкалари ҳукуматлари томонидан шакллантириладиган: депутатлар ўз ҳукуматлари ... Батафсил »
ИМПАУНДМЕНТ
ИМПАУНДМЕНТ (инглизча impoundment) – АҚШ Конст.вий амалиётида президентнинг конгресс кейинчалик уларни ўз ихтиёрича фойдаланиш б–н бюджетда назарда тутилган мақсадларга ажратган маблағларни тўла қисман сарфлашни рад этиши. Батафсил »
ИМПЛЕМЕНТАЦИЯ
ИМПЛЕМЕНТАЦИЯ – халқаро ҳуқуқий нормаларнинг давлат ичкарисида амалга оширилиши, миллий қонунлар ва қонуности ҳужжатларнинг халқаро ҳуқуқий меъёрларга уйгунлашуви. Батафсил »