ИМПИЧМЕНТ (инглизча impeachment) – қатор хорижий давлатларда давлатнинг юқори мансабдор шахслари масъулиятини амалга оширишнинг махсус тартиби. Импичмент тартибига кўра, парламентнинг қуйи палатаси айбловни шакллантиради ва тегишли мансабдор шахсга айб қўяди. Масала парламентнинг юқори палатасида кўрилади. Юқори палата чиқарадиган ҳукм депутатларнинг ўта кўпчилик овози (Мас., АҚШ сенатида овозларнинг 2/3 қисми) б–н қабул қилинади. Жазо лавозимдан четлатишдан нарига ўтмаслиги керак, аммо қоидага кўра Импичмент тартибида лавозимдан четлатилган шахс кейинчалик умумий судда суд қилиниши ва ўзи содир этган хатти–ҳаракатларга мувофиқ жиноий жавобгарликка тортилиши ... Батафсил »
Муаллиф архиви: Yuridik Ensiklopediya
ИНВЕСТИЦИЯ
ИНВЕСТИЦИЯ – бу иқтисодий ва бошқа фаолият объектларига киритиладиган моддий ва номоддий неъматлар ҳамда уларга доир ҳуқуқларидир. Инвестиция фаолияти шуғулланувчи субъектларига қараб миллий ва хорижий инвестицияларга бўлинади. Инвестицияларни биргаликда ҳимоя қилиш тўғрисидаги халқаро шартномаларнинг кўпчилигида “инвестиция” деганда, ҳар бир давлатнинг юридик ва жисмоний шахслари бир–бирларининг худудларига инвестиция сифатида киритган ҳар қандай мулк тушунилади. Шунингдек, халқаро инвестиция фаолияти деганда, юридик ва жисмоний шахсларнинг ёхуд давлатнинг ўз мулкининг бир қисмини (инвестиция мулкини) ажратиш ва фойда (даромад) олиш ёхуд инвестор учун муҳим бўлган ... Батафсил »
ИНАУГУРАЦИЯ (инглизча inauguration)
ИНАУГУРАЦИЯ (инглизча inauguration) – АҚШда ва бошқа бир қанча мамлакатларда янги сайланган давлат бошлиғининг шу олий лавозимни бажаришга киришиши муносабати б–н ўтказиладиган тантанали маросим. Батафсил »
ИМТИЁЗЛИ ТАРИФ (ёки преференциал режим)
ИМТИЁЗЛИ ТАРИФ (ёки преференциал режим) – БКК ишчи ҳужжатига мувофик, бу маълум бир мамлакатлар узаро алмашинаётган товарларда, ёки кандайдир келишув шартларини белгилашда муайян манфаатлар кузда тутилган товарлардан олинадиган божхона божларининг қулайрок (енгилрок) ставкаларини киритиш. Батафсил »
ИМТИЁЗЛИ СОТИБ ОЛИШ ҲУҚУҚИ
ИМТИЁЗЛИ СОТИБ ОЛИШ ҲУҚУҚИ – имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи умумий мулк ҳуқуқининг улушли шаклида вужудга келиб, унгу кўра мулкдорлардан бири ўз улушини бошқа шахсга сотган вақтида қолган мулкдорлар сотилаётган улушни у сотиладиган нархда ва бошқа тенг шартларда имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эга бўладилар, ким ошди савдоси орқали сотиш ҳоллари бундан мустасно. Умумий мулкдаги улушни сотувчи ўз улушини ўзга шахсга сотиш нияти ҳақида бошқа мулкдорларга ёзма равишда маълум қилиб, улушнинг нархини ва уни сотишнинг бошқа шартларини кўрсатиши шарт. Агар қолган мулкдорлар ... Батафсил »
ИМТИЁЗЛИ ПЕНСИЯ ТАЪМИНОТИ
ИМТИЁЗЛИ ПЕНСИЯ ТАЪМИНОТИ – тегишли асослар мавжуд бўлганда фуқароларни одатдагидан қулайроқ шартларда (белгиланганидан олдинроқ ёки камроқ меҳнат стажи талаб этилгани холда ва ва х.к.з.) пенсия б–н таъминлашга оид қонунчилик тизими. Имтиёзли шартларда ёшга доир пенсия тайинлаш асослари ЎзРнинг 1993 йил 3 сентябрдаги “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуни 9–м.да ҳамда ушбу м. нормаларини рўёбга чиқарилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Махкамасининг 1994 йил 12 майдаги 250–сонли қарори б–н тасдиқланган “Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берадиган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар, ... Батафсил »
ИМТИЁЗЛАР
ИМТИЁЗЛАР – қонун ҳужжатларида назарда тутилган асосларга мувофиқ фуқароларга муайян масалаларда қўшимча ҳуқуқлар бериш, мажбуриятларнинг маълум турларидан тўлиқ ёки қисман озод қилиш. ЎзР Конс.нинг 18–м., 2–қисмига кўра: “Имтиёзлар фақат қонун б–н белгилаб қўйилади ҳамда ижтимоий адолат принципларига мос бўлиши керак”. Мавжуд қонунчилик ҳужжатларимизда фуқароларга турли холатлар ҳисобга олиниб (ёши, халқ хўжалигининг тармоғи, яшайдиган минтақаси, жинси ва бошқалар) имтиёзлар берилиши назарда тутилган. Ёлланма меҳнатга оид муносабатларда ходимнинг ёши (18 ёшга етмаганлиги), жинси (аёллар), ёш боласи борлиги ёки хомиладорлиги, ногиронлиги ёки бошқа ... Батафсил »
ИМОМАТ
ИМОМАТ – шиалар давлат ҳуқуқий концепциясига кўра давлат ва диний ҳокимиятни амалга оширишнинг муҳим тартиботи (институти) бўлиб, барча ҳокимият ваколатлари давлат ва жамиятдан устун қўйилган, ярим илоҳий ҳукмрон сифатлари берилган бенуқсон имом қўлида тўпланишини англатади. Мас., 1979 йил Эрон Конст.си фақиҳ (раҳбар)ни барча давлат органлари ва муассасалари ислом кўрсатмаларидан оғишмасликларининг кафолати деб билади. 37–м.да эса бундай дейилади: «Эрон Ислом Республикасида давлат бошқаруви миллат йўлбошчиси ва доҳийси назорати остида фаолият кўрсатувчи, қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти органлари томонидан амалга ... Батафсил »
ИЛМИЙ–ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИНИ БАЖАРИШ ШАРТНОМАСИ
ИЛМИЙ–ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИНИ БАЖАРИШ ШАРТНОМАСИ – ижрочининг буюртмачи берган техник топшириқ б–н белгиланган илмий тадқиқотни амалга ошириш, тажриба–конструкторлик ва технологик ишларни бажариш шартномасига кўра эса, янги буюм наму–насини, унинг конструкторлик ҳужжатларини ёки янги технологияни ишлаб чиқиш мажбуриятини, буюртмачининг эса ишни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олишига асос бўладиган шартнома. Ижрочи б–н тузиладиган шартнома тадқиқотни ўтказишнинг бутун циклини ҳам, унинг айрим босқичларини ҳам қамраб олиши мумкин. Батафсил »
ИЛМИЙ ХИЗМАТ САФАРИ
ИЛМИЙ ХИЗМАТ САФАРИ – ходим томонидан ўз хизмат вазифаларини ўзи меҳнат қилаётган корхона жойлашган худуддан бошқа маъмурий худудий бирликда бажариши турларидан бири. Илмий хизмат сафари илмий маълумотлар йиғиш, тажриба ва тадқиқотларни жойларга бориб, табиий шароитда амалга ошириш, илмий ва назарий билимлар, тажрибалар, ютуқларни ўзаро айрибошлаш мақсадида ташкил этилади. Илмий хизмат сафарига юборилган илмий ходим қонун ҳужжатларида назарда тутилган кафолатлардан фойдаланади, унга харажатлар компенсация қилинади. Илмий хизмат сафари тугагач сафарда бўлиб қайтган ходимлар белгиланган тартибда илмий ҳисобот тақдим этадилар. Илмий экспедициялар ... Батафсил »