ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЧИ – кенг маънода – фан ва техниканинг муайян сохаси, муайян йўналишига оид илмий муаммолар ечими устида тадқиқотларни амалга ошираётган шахс. Тор маънода – фаннинг муайян сохасида фан номзоди ёки доктори илмий даражасини олишлик учун мустақил тадқиқотни амалга ошираётган шахс. Корхона ва ташкилотларнинг иш берувчиси мустақил илмий тадқиқотларни амалга ошираётган ходимларга зарур шароитларни яратиб бериш лозим. Батафсил »
Муаллиф архиви: Yuridik Ensiklopediya
ИЛМИЙ НАТИЖА
ИЛМИЙ НАТИЖА – олиб борилган илмий тадқиқот ишлари натижасида фан ва техниканинг муайян сохасида, ишлаб чиқаришда, ижтимоий хаётда қўлга киритилган илмий янгилик, интелектуал маҳсулот. Илмий натижаларнинг қўлга киритилиши илмий тадқиқот муаллифи бўлган шахслар, шу жумладан корхоналарнинг ходимлари бўлган шахслар учун мулкий ва шахсий ҳуқуқлар юзага келишига, имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқи пайдо бўлишига сабаб бўлади. Батафсил »
ИЛМИЙ ДАРАЖА ВА УНВОНЛАР
ИЛМИЙ ДАРАЖА ВА УНВОНЛАР – шахснинг илмий малакаси ва илмий савиясини тасдиқловчи расмий кўрсаткич бўлиб, қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда Илмий Кенгашларнинг қарорлари асосида ЎзР Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Олий Аттестация Комиссияси томонидан берилади. ЎзР Адлия вазирлиги томонидан 1996 йил 10 июлда 261–сон б–н “Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги Низом” ҳамда 1996 йил 10 июлда 262–сон б–н “Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги Низом” давлат рўйхатига олинган. Шахснинг фан номзоди ёки фан доктори илмий даражасига, доцент, профессор, илмий ходим, катта илмий ходим ... Батафсил »
ИҚТИСОДИЙ ТИЗИМ
ИҚТИСОДИЙ ТИЗИМ – комплекс Конст.вий–ҳуқуқий тартибот (институт) бўлиб, маълум давлатдаги мулкчилик муносабатлари, моддий ҳамда маънавий бойликларни ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол қилишни умумий тарзда тартибга солувчи принцип ва нормалар мажмуини ифодалайди. Хўжалик фаолиятининг умумий принциплари (бозор иқтисодиёти ёки режали хўжалик), мулкчилик шакллари, уларнинг нисбати ва тарқалиш доираси, ер ва бошқа табиий ресурслардан фойдаланиш тартиби, иқтисодий муносабатларга давлат аралашувининг шакллари, вазифалари ва чегаралари, давлат бюджет–молиявий тизими асослари, иқтисодий тартибга солиш соҳасида марказий ва маҳаллий ҳокимиятлар ўртасида ваколатларнинг тақсимланиши, ташқи ... Батафсил »
ИҚТИСОДИЙ НИЗОЛАР
ИҚТИСОДИЙ НИЗОЛАР – тадбиркорлик ва бошқа иқтисодий соҳаларда юзага келадиган низолар. ЎзР тадбиркор шахслари юридик шахслар иштирокида юзага келадиган ва маъмурий, фуқаролик ҳуқуқлари муносабатларидан келиб чиқадиган И.н. хўжалик судларида кўриб чиқилади. Хўжалик судида кўриб чиқиладиган И.н.га, жумладан, қуйидагилар киради: а) тузилиши қонунда кўрсатилган шартномалар бўйича низолар ёки хўжалик суди томонидан амалга оширилиши керак бўлган низолар; б) шартномаларнинг ўзгариши ёки тугатилиши; в) мажбуриятларни бажармаганлик ёки етарлича бажармаганлик; г)мулк ҳуқуқини тан олиши; д) мулк эгасининг ўз мулкини бошқа ноқонуний эгасидан олиб бериш ... Батафсил »
ИҚТИСОДИЁТ СОҲАСИДАГИ ЖИНОЯТЛАР
ИҚТИСОДИЁТ СОҲАСИДАГИ ЖИНОЯТЛАР – миллий иқтисод, унинг тармоқлари ёки соҳаларига зиён етказадиган ёки зиён етказиши мумкин бўлган ва жиноят қонунчилигида назарда тутилган ижтимоий хавфли қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик)дир. Бундай жиноятлар содир этиш б–н давлатга, жамоатга, жамоат бирлашмаларига ёки айрим фуқароларга моддий зиён етказилади, жамиятнинг иқтисодий негизларига тажовуз қилинади. Бу каби жиноятлар ўз хусусиятларига кўра, иқтисоднинг узвий ривожланишига тўсқинлик қилади, ЖКнинг 3–бўлимида бу ҳақда умумий қоидалар баён этилган. К. жиноятчиликни одамларнинг жиноят қонуни талабларига зид бўлган ижтимоий хавфли хулқида намоён бўлувчи ... Батафсил »
ИККИ ТОМОНЛАМА ХАЛҚАРО ШАРТНОМА
ИККИ ТОМОНЛАМА ХАЛҚАРО ШАРТНОМА – давлатлар ёки миллий жамиятлар (ассоциациялар) ўртасида ҳуқуқий муносабатларни вужудга келтириш, узгартириш ёки бекор қилиш хакидаги ШАРТНОМА Батафсил »
ИККИ ТОМОНЛАМА СОЛИҚҚА ТОРТИШ
ИККИ ТОМОНЛАМА СОЛИҚҚА ТОРТИШ – юридик шахсларни муайян мамлакат худудида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш натижасида олинган даромадини ҳам фаолият юритилган мамлакатда ва юридик шахс тегишли бўлган мамлакатда солиққа тортилиши. Мазкур ҳолатни бартараф этиш мақсадида давлатлар ўртасида икки томонлама солиққа тортишни олдини олишга қаратилган шартномалар тузилиш амалиёти шаклланган. ЎзР ҳам чет эл инвестицияларини кенг жалб этиш, миллий товар ишлаб чиқарувчиларни рақобатбордошлигини ошириш мақсадида бир қатор мамлакатлар б–н ҳам шу турдаги шартномаларни тузган. Батафсил »
ИККИ ПАЛАТАЛИ ПАРЛАМЕНТ (бикамерализм)
ИККИ ПАЛАТАЛИ ПАРЛАМЕНТ (бикамерализм) – умуммиллий вакиллик муассасалари – парламентлар тузилмаси, И.п.п. қоидага кўра турлича шакллантириладиган ва турли ваколатларга эга бўлган икки палатадан иборат бўлади. Тарихан қуйи палата анъанавий тарзда анча демократикроқ ҳисобланган. Шунинг учун аристократлар манфаатини ифодалаши, қуйи палата муносабатида тормоз ролини ўйнаши лозим бўлган юқори палата унга қарши қўйилган. Ҳозирги кунда икки палатали тизим ҳам федератив, ҳам унитар давлатларда мавжуд. Парламентнинг қуйи палатани доимо бевосита аҳоли сайлаган. Юқори палата турли усулларда шакллантирилади: билвосита сайловлар йўли б–н (Франция, Австрия, ... Батафсил »
ИЗЛАРНИНГ АКС ЭТИШИ
ИЗЛАРНИНГ АКС ЭТИШИ – маълум шароитларда бир объектнинг ташқи қиёфаси бошқа объектда акс этиши мумкин. Из икки объектнинг яъни из қолдирувчи ва из қабул қилувчиларнинг зич контактда бўлиши натижасида хосил бўлиши мумкин. Бундай контакт натижасида изда объект шакли ва улчамларининг нусхаси акс этади, бу нусха – объектнинг акс изларидир. Батафсил »