Yangi hujjatlar

Муаллиф архиви: Yuridik Ensiklopediya

ИЖТИМОИЙ НАФАКАЛАР

ИЖТИМОИЙ НАФАКАЛАР – турмуш учун доимий ва асосий манба бўлиб ҳисобланган пенсиялардан фарқ қилган ҳолда, нафақалар, одатда, вақтинча йўқотилган иш ҳақи ўрнига тўланадиган ёки тирикчилик учун зарур бўлган манбага қўшимча манба сифатида ёҳуд бунинг учун зарур бўлган манбалар бўлмаган ҳолларда бериладиган ёрдам. Ижтимоий суғурта бўйича тайинланадиган нафакаларнинг барча турларига икки белги хосдир: 1) нафақалар қонун б–н белгиланган ҳолларда ёрдам тариқасида берилади; 2) улар ЎзР Бюджетидан ташқари Пенсия жамғармасидан тўланади. Нафақаларнинг Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан тўланиши бошқа мақсадларда бериладиган тўловлардан, хусусан, ... Батафсил »

ИЖТИМОИЙ МУЛК

ИЖТИМОИЙ МУЛК – хусусий мулкни антиподи (жамоа мулки, давлат мулки). Батафсил »

ИЖТИМОИЙ ДАВЛАТ

ИЖТИМОИЙ ДАВЛАТ – давлатнинг Конст.вий – ҳуқуқий мақоми. Унга кўра, И.д. инсон ва фуқаронинг иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда давлатнинг тегишли мажбуриятлари Конст.вий йўл б–н кафолатлайди. Ушбу хусусият давлат жамиятга хизмат қилишини ва асоссиз ижтимоий тафовутларга барҳам бериш ёки уларни мумкин қадар камайтиришга ҳаракат қилишини назарда тутади. Давлатнинг ижтимоий хусусияти биринчи марта 1949 й. ГФРнинг Асосий қонунида эълон қилинган. ЎзР Конст.нинг 14 –м.да, «Давлат ўз фаолиятини инсон ва жамият фаровонлигини кўзлаб, ижтимоий адолат ва қонунийлик принциплари асосида амалга ... Батафсил »

ИЖРОЧИ

ИЖРОЧИ – 1) Актёр, қўшиқчи, мусиқачи, раққос ёки роль ўйнайдиган, ўқийдиган, ифодали ўқийдиган, мусиқа асбобини чаладиган, ёҳуд адабиёт ёки санъат асарини (шу жумладан эстрада, цирк ёки қўғирчоқли номерни) бошқа бир тарзда ижро этадиган шахс, шунингдек спектаклни саҳналаштирувчи режиссёри ва дирижёри. И. ўз ижросига нисбатан мутлоқ ҳуқуққа эга. Мутлоқ ҳуқуқ биринчи бор ижро этилгандан бошлаб 50 давомида амал қилади. И. ҳуқуқларининг мазмуни муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун б–н белгиланади. 2) Иш бажариш, хизмат кўрсатиш шартномаларида иш бажарувчи, хизмат кўрсатувчи тараф. Батафсил »

ИЖРОИЯ ҲОКИМИЯТИ

ИЖРОИЯ ҲОКИМИЯТИ – ҳокимиятларнинг бўлиниши назариясига кўра, давлатдаги мустақил оммавий ҳокимиятлардан (қонун чиқарувчи ва суд ҳокимиятлари б–н бир қаторда) биридир. Давлат ишларини бошқариш бўйича ваколатларнинг қонун асосида тартибга солиниши (маъмурий нормалар ижодкорлиги) бўйича ваколатларни, ташқи сиёсий ваколатхоналар ваколатларини, турли хилдаги маъмурий назорат қилишни амалга ошириш бўйича ваколатларни, шунингдек, баъзида қонун чиқариш ваколатларини (ваколат бериш асосида ёки фавқулодда қонун чиқариш тартибида), шунингдек, юқорида кўрсатилган ваколатларни амалга оширувчи давлат органлари тизимининг йиғиндисини ташкил қилади. Ҳозирги замон Конст.лари И. ҳ. ваколатларини давлат бошлиқларига ... Батафсил »

ИЖРО ЭТУВЧИ ҲОКИМИЯТ ДУАЛИЗМИ

ИЖРО ЭТУВЧИ ҲОКИМИЯТ ДУАЛИЗМИ – умумхалқ сайловларида сайланадиган президент ва парламент олдида жавоб берувчи ҳукумат. И.э.ҳ.д. аралаш турдаги республикаларда учрайдиган ҳодиса. И.э.ҳ.д.да ҳокимият гўё, бир томондан, президент ва унинг девони ҳамда, иккинчи томондан, бош вазир ва унинг ҳукумати ўртасида иккига бўлинади. И.э.ҳ.д. мас., 1986–1988 й.да Францияда, президент ва бош вазир рақобатлашувчи партияларга тегишли экани боис айниқса кескин намоён бўлган. Батафсил »

ИЖРО ЭТУВЧИ ҲОКИМИЯТ

  ИЖРО ЭТУВЧИ ҲОКИМИЯТ – ҳокимиятларни тақсимлаш назариясига кўра, давлатнинг (қонун чиқарувчи ва суд ҳокимияти каби) мустақил ва қарам бўлмаган ҳокимиятларидан бири. У давлат ишларини бошқариш бўйича ваколатлар мажмуини ўзида мужассамлаштиради, бунга қонун б–н тартибга солиш ваколати, ташқи сиёсий вакилликни амалга ошириш ваколати, ҳар хил турдаги маъмурий назоратни амалга ошириш ваколати, шунингдек, баъзан қонунчилик ваколати, шунингдек, юқорида айтилган ваколатларни амалга оширувчи давлат органлари тизими киритилади. Замонавий конст.лар И.э.ҳ. ваколатини расман давлат бошлиғига (парламентар монархия ва республикаларда) ёки ҳукуматга (аралаш турдаги ... Батафсил »

ИЖРО ЭТУВЧИ ҲОКИМИЯТНИНГ ИМТИЁЗИ

ИЖРО ЭТУВЧИ ҲОКИМИЯТНИНГ ИМТИЁЗИ – АҚШ Конст.вий–ҳуқуқий доктринасига кўра, давлат бошлиғи, яъни, президентнинг АҚШ конгресси органларига (шу жумладан, тергов комиссияларига) улар сўраётган маълумотларни бу маълумотлар давлат ёки ҳарбий сирлиги туфайли бермаслик ҳуқуқи.   Батафсил »

ИЖРО ҲОКИМИЯТИНИНГ БОШЛИҒИ

ИЖРО ҲОКИМИЯТИНИНГ БОШЛИҒИ – мамлакат миқёсида давлат бошқаруви органларининг юқори турувчи раҳбари. Монархиянинг барча кўринишларида давлат бошлиғи расман монарх ҳисобланади. Парламентар республикаларда амалда ижро ҳокимиятининг раҳбари сифатида ҳукумат фаолият олиб боради., президентлик республиаларида – президент, парламентар республикаларда расман Президент, амалда эса ҳукумат раҳбари,(мас., ГФР да канцлер) ярим президентлик республикаларида – президент, баъзан эса расман ҳукумат бошлиғи. Батафсил »

ИЖРО ҲОКИМИЯТИ

ИЖРО ҲОКИМИЯТИ – ҳокимиятлар бўлиниши назариясига мувофиқ давлат ҳокимиятининг мустақил тармоғи. И.ҳ. давлатни бошқариш юзасидан ваколатлар мажмуидан иборат бўлиб, у қонун ости тартибга солишни амалга ошириш юзасидан ваколатларни, ташқи –сиёсий вакиллик ваколатини, турли маъмурий назорат функцияларини амалга ошириш юзасидан ваколатларни, ҳамда юқорида қайд этилган ваколатларни амалга оширувчи давлат органлари тизимидир. Ҳозирги замон давлатлари Конст.ларида расман И.ҳ. давлат раҳбарига ёки ҳукуматга тегишли эканлиги мустаҳкамланади. Аслида эса, И.ҳ. тўлалигича ҳукуматга, дуалистик монархияларда – монарх ва ҳукуматга, аралаш республикаларда  . Минтақалар ва маҳаллий ... Батафсил »

Юқорига