Yangi hujjatlar

Муаллиф архиви: Yuridik Ensiklopediya

ИЖРО ВАРАҚАСИ ВА УНИ БЕРИШ ТАРТИБИ

ИЖРО ВАРАҚАСИ ВА УНИ БЕРИШ ТАРТИБИ – ҳар бир ҳал қилув қарори бўйича битта ижро варақаси берилади. Бироқ, агар ижро турли жойларда ёки бир неча ундирувчининг фойдасига ёки бир неча қарздорга қарши амалга ошириладиган бўлса, суд ундирувчиларнинг илтимосига биноан ижро жойини ёки ҳал қилув қарори ижросининг ҳар бир ижро варақасига тегишли қисмини аниқ кўрсатган ҳолда бир неча ижро варақаси беради. Шерик жавобгарлардан пул маблағлари ундириш тўғрисидаги ҳукм ёки ҳал қилув қарорига асосан шерик жавобгарларнинг сонига мутаносиб миқдорда бир неча ижро ... Батафсил »

ИЖРО ВАРАҚАСИ

ИЖРО ВАРАҚАСИ – суд қарорининг мажбурий ижроси қарорни қабул қилган суд берадиган И.в. асосида амалга оширилади. И.в. ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг суд томонидан ундирувчига берилади, дарҳол ижро этиш ҳоллари бундан мустаснодир. Бунда И.в. ҳал қилув қарори чиқарилганидан кейин дарҳол берилади. Батафсил »

ИЖОДИЙ ТАЪТИЛ

ИЖОДИЙ ТАЪТИЛ – корхона ва ташкилотларда меҳнат шартномаси асосида ишловчи ходимларга бериладиган ижтимоий таътилларнинг тури. И.т. ижодий фаолиятни давом эттириш ва муайян ижодий фаолиятни охирига етказиш мақсадида берилади (МК нинг 149–м.). МКнинг 258–м.га кўра, ишлаб чиқариш ёки педагогик фаолиятни илмий иш б–н бирга қўшиб олиб бораётган шахсларга номзодлик ёки докторлик диссертацияларини якунлаш, шунингдек дарсликлар ва ўқув–услубий қўлланмалар ёзиш учун асосий иш жойида ўртача ойлик иш хақи ва лавозими сақланган холда ижодий таътиллар берилади. ЎзР Вазирлар Махкамасининг 1997 йил 11 мартдаги ... Батафсил »

ИЖОД ЭРКИНЛИГИ

ИЖОД ЭРКИНЛИГИ – инсоннинг асосий ижтимоий–маданий ҳуқуқларидан бири, фикрлаш, тафаккур эркинлигини ифодалаш, намоён этиш турларидан бири. Конст.ларда мустаҳкамлана бошланганига унчалик кўп бўлгани йўқ. И.э.нинг адабий, бадиий, илмий, техник ва бошқа турларини, шунингдек, ўқитиш эркинлигини қамраб олади. ЎзР Конст.нинг 42–м.да фуқароларнинг И.э. ҳуқуқи кафолатланган. Батафсил »

ИЖАРАЧИ

ИЖАРАЧИ – ижара шартномаси асосида хак эвазига мол–мулкка вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқини олган шахс. Батафсил »

ИЖАРА ШАРТНОМАСИ

ИЖАРА ШАРТНОМАСИ– ижарага берувчи ижарага олувчига хак эвазига мол–мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш учун топшириши тўғрисидаги келишув. Батафсил »

ИЖАРА ҲАҚИ

ИЖАРА ҲАҚИ – ижарачининг ижарага берувчидан олган мол–мулкидан фойдаланганлиги учун тўлайдиган ҳақи. И.ҳ. ижарага олинган барча мол–мулк учун яхлит ёки ҳар бир объект бўйича алоҳида–алоҳида, натура, пул ёки аралаш шаклларда белгилаб қўйилиши мумкин. И.ҳ. тарафларнинг келишувига биноан белгиланади. И.ҳ.нинг шартлари ва миқдори, уни тўлаш муддатлари ижара шартномасида белгиланади. И.ҳ. миқдори белгиланган ер солиғининг бир ставкасидан кам ва уч ставкасидан кўп бўлмаслиги лозим. Ердан қишлоқ хўжалик эҳтиёжлари учун фойдаланилганда И.ҳ. ер солиғининг бир ставкаси миқдорида белгиланади. Батафсил »

ИДОРАЛАРГА ҚАРАШЛИ УЙЛАР

ИДОРАЛАРГА ҚАРАШЛИ УЙЛАР – корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, вазирлик ҳамда идоралар тасарруфида бўлган турар–жой фонди. Мамлакатимизда амалга ошириб келинаётган турар–жойларни хусусийлаштириш жараёни корхона ва ташкилотларга қарашли уй–жой биноларининг асосий қисмини фуқароларга хусусий мулк қилиб берилишига олиб келди. Шунга қарамасдан хозирги пайтда ҳам муайян корхона ва ташкилотлар, идоралар қарамоғида идоравий турар–жой бинолари сақланиб қолмоқда. Бундай турар–жой фондларининг ҳуқуқий режими ЎзР Уй–жой кодекси ҳамда унга мувофиқ қабўл қилинган қонун хужатлари б–н бир қаторда корхона ва ташкилотларнинг ўзлари томонидан қабул қилинган локал норматив ҳужжатлар ... Батафсил »

ИДЕНТИФИКАЦИОН ТАДҚИҚОТ

ИДЕНТИФИКАЦИОН ТАДҚИҚОТ – турли объектларнинг  белгиларини ва изларини таққослаш асосида ўтказилади. Таққослаш икки босқичдан иборат. Биринчи босқичда белги ёхуд из алоҳида–алоҳида текширилади, иккинчи босқичида эса – таққосланади. Алоҳида–алоҳида текшириш жараёнида масалан, бармоқ изларидаги нақшларнинг умумий белгилари асосида уларнинг турлари аниқланади. Агарда нақш турини аниқлаб бўлмаса, папиляр чизиқлардаги бошқа белгилар текширилади. Таққослаш чоғида излардаги умумий белгиларнинг ўхшашлиги аниқланади. Бунда нақшларнинг умумий ўхшашлиги, марказ билан дельта оралиғида жойлашган чизиқларнинг сони, оқимларнинг шакли ва йўналиши эътиборга олинади. Умумий белгиларнинг фарқланиши папиляр нақшларнинг бошқа ... Батафсил »

ЗЎРЛИК ИШЛАТИБ ЖИНОЯТ СОДИР ЭТУВЧИЛАРНИНГ КРИМИНОЛОГИК ТАВСИФИ

ЗЎРЛИК ИШЛАТИБ ЖИНОЯТ СОДИР ЭТУВЧИЛАРНИНГ КРИМИНОЛОГИК ТАВСИФИ – ижтимоий хулқ–атворининг хусусиятига қараб зўрлик ишлатиб жиноят содир этувчи шахслар уч асосий типга ажратилади. Биринчи типга ғайриижтимоий хулқ–атвори тажовузкорлик ва зўрлик ишлатишга қатъий мойил бўлган жиноятчилар киради. Уларга инсоннинг шахсига нисбатан салбий–беписанд муносабат, мавжуд низоларни зўрлик ишлатиб ҳал қилиш мумкинлигига ишонч туйғуси хос. Бундай хулқ–атвор стереотипи – мазкур жиноятчилар шахсининг чуқур деформациялашуви натижаси, эгоцентрик турмуш тарзининг ўзига хос маҳсулидир. Содир этилган жиноятлар учун жазога ҳукм этилганлар орасида бундай шахслар 45–55% ни ташкил ... Батафсил »

Юқорига