Yangi hujjatlar

Муаллиф архиви: Yuridik Ensiklopediya

ЛЕГИТИМЛИК

ЛЕГИТИМЛИК (лотинча legitimus – қонунга мувофиқ, қонуний)– давлатда фаолият олиб бораётган ҳокимият институтларининг мамлакат аҳолиси, унинг катта гуруҳлари, жамоатчилик (шу жумладан чет эл жамоатчилиги) томонидан ижобий баҳоланиши, уларнинг қонунийлиги тан олинишини англатадиган сиёсий ҳуқуқий тушунча. Легитимлик тўғрисидаги масала одатда инқилоб ёки тўнтариш натижасида ҳукумат алмашганида кўтарилади. Батафсил »

ЛЕГИСЛАТУРА

ЛЕГИСЛАТУРА (лотинча lex (legis) – қонун, latus – киритилган, белгиланган) – 1) сайланган вакиллик органининг ваколат муддати, шунингдек фаолият даври; 2) айрим давлатлардаги, шунингдек АКШнинг бир канча штатлардаги қонунчилик органлари номи. Батафсил »

ЛЕГАЛЛАШТИРИШ

ЛЕГАЛЛАШТИРИШ – 1) муайян ташкилот фаолиятига рухсат бериш, бирор–бир ҳужжат, ҳаракатга юридик куч бериш. 2) ҳужжатлардаги имзоларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш. Чет элда тузилган ёки чет давлатда амалда бўладиган ҳужжатлар легаллаштирилиши лозим. Консулнинг ҳужжатлардаги устхатини гувоҳлантириш шаклида амалга оширилади. Юридик фанда ноқонуний йўл билан қўлга киритилган маблағ ва мулкни легаллаштириш ва жиноий даромадларни легаллаштириш каби тушунчалар мавжуд. Батафсил »

ЛЕГАЛИЗАЦИЯ

ЛЕГАЛИЗАЦИЯ (лотинча legalis – қонуний) – бирон ташкилотнинг фаолиятини қонунийлаштириш, бирон–бир ҳужжатга, ҳаракатга юридик куч бериш; легал ҳолатга ўтиш; хорижий давлатда берилган ҳужжатнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш ва унга юридик куч бериш; ноқонуний йўл билан топилган пул маблағларини ёки бошқа мол–мулкни ошкоралаштириш. Батафсил »

ЛАТЕНТЛИК

ЛАТЕНТЛИК (лотинча – яширин, кўринмас, сезилмас) – криминологияда Л. деганда содир этилган, аммо аниқланмаган ва давлат органларига хабар қилинмаган жиноятлар тушунилади. Батафсил »

ЛАТЕНТ ЖИНОЯТЧИЛИК

ЛАТЕНТ ЖИНОЯТЧИЛИК (лотинча – яширин) – қонунга би­ноан, содир этилган жиноятларни тергов қилиш ёки кўриб чиқиш ҳуқуқи берилган органлардан яширилган, ушбу органлар аниқламаган ва жиноий жазога тортилиши керак бўлган қилмишлар рўйхатида акс этмаган, яъни қайд этилмаган жиноятлар Расмий рўйхатга олинган ва олинмаган жиноятларнинг жами «ҳақиқий жиноятчилик» деб аталади. Содир этилган жиноятларнинг ҳақиқий сони одатда «қора сон» деб, аниқланган жиноятлар сонини эса «аниқ сон» деб аталади. Хориж криминологиясида «қоронғу сон» муаммоси анча вақтдан бери махсус тадқиқот мавзуини ташкил этади. Криминология бўйича ... Батафсил »

ЛАНДШАФТ

  ЛАНДШАФТ – ўзаро таъсир этувчи табиат ёки табиий ва антропоген компонентлардан, ҳамда пастроқ таксономик табақали мажмуалардан ташкил топган табиий ҳудудий мажмуа. Ландшафтнинг ўзгариши ландшафтнинг ташқи таъсир остида ёки ички ўзгариши давомида янги хусусиятларга эга бўлиши ёки аввалгиларини йўқотиши. Табиат муҳофазасига оид адабиётларда қуйидаги тушунчалар занжирида ўрта мавқени эгаллайди: ландшафтга бўлган таъсир – ландшафтнинг ўзгариши – аҳолининг хўжалик фаолияти ёки саломатлигидаги асоратлар. Ландшафт чегаралари бир–бирига қўшни ландшафтларнинг бўлиниш юзаси, уларнинг сифат ва хусусиятлари алмашиниши ҳамда ландшафтни бошқа ноландшафт тузилмалардан ажратгандек ... Батафсил »

ЛАНДТАГ

ЛАНДТАГ (немисча landtag – ўлка съезди) – Лихтенштейн бир палатали парламенти, шунингдек ГФР ва Австрия ўлка қонун чиқарувчи органлар (парламентлар)ининг номи. Батафсил »

ҚЎШМА КОРХОНА

ҚЎШМА КОРХОНА – сармояда икки ёки ундан ортиқ давлат юридиик томондан иштирок этадиган фирмалар номларидан бири. Батафсил »

ҚЎШИМЧА ХАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ

ҚЎШИМЧА ХАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ – ишда иштирок этувчи шахслар далиллар такдим этган бирон–бир талаб буйича ҳал қилув карори қабул килинмаган булса; суд ҳуқуқ масаласини хал килиб, ундириладиган сумма мивдорини, берилиши лозим булган мол–мулкни ёки жавобгар бажариши шарт булган ҳаракатларни курсатмаган булса; суд хдражатлари тўғрисидаги масала ҳал килинмаган булса кушимча ҳал қилув карорини қабул килиниши мумкин. Батафсил »

Юқорига