Yangi hujjatlar

Муаллиф архиви: Yuridik Ensiklopediya

ЗАРАР ЕТКАЗИЛГАН ҲУДУДДАГИ ДАВЛАТ ҚОНУНИ (LEX LOCI DELECTI COMMISI)

ЗАРАР ЕТКАЗИЛГАН ҲУДУДДАГИ ДАВЛАТ ҚОНУНИ (LEX LOCI DELECTI COMMISI) – зарар қайси давлат ҳудудида етказилган бўлса, ўша давлат қонуни қўлланиши лозим. Низо юз берган ҳолларда зарар етказиш натижасида вужудга келган мажбуриятларнинг тўланишини тартибга солувчи қонунчиликни танлаш тартиби. Халқаро туризм ва халқаро транспорт кўпайиши натижасида мураккаб мажбуриятларнинг ортиб бориши бу тартибнинг қўлланиш доираси кенгайишига олиб келмоқда. Батафсил »

ЗАРАР ЕТКАЗИЛГАН ЖОЙ ҚОНУНИ

ЗАРАР ЕТКАЗИЛГАН ЖОЙ ҚОНУНИ – зарар қайси худудда етказилган бўлса, зарарни қоплаш тўғрисидаги талабга нисбатан ўша худудда амалда бўлган қонунлар қўлланилиши (6). Батафсил »

ЗАРАР

ЗАРАР – фуқаролик ҳуқуқи бўйича шахснинг қонунга хилоф ҳаракати оқибатида бошқа шахсга етказилган мулкий зиён. З. кредитор томонидан сарф қилинган харажатлар, унинг мол–мулкини йўқолиши ёки унга шикаст етказилиши, қарздор мажбуриятни лозим даражада бажарганида олиши мумкин бўлган даромад (олинмаган фойда) дан иборат бўлади (ФКнинг 985–м.). З. ихтиёрий тўланади ёки мажбурий йўл б–н ундирилади. З. етказган шахс З. кўрган шахсни З.ни тўлаш тўғрисидаги талабини бажарса, З. ихтиёрий равишда ундирилган ҳисобланади. Агар З. етказган шахс етказилган З.ни қоплаш тўғрисидаги З. кўрган шахснинг талабини ... Батафсил »

ЗАКАЛАТ

ЗАКАЛАТ – ФК бўйича шартнома тузаётган тарафлардан бири шартнома тузганлигини тасдиқлаш ва унинг ижросини таьминлаш учун шартнома юзасидан иккинчи тарафга тўлайдиган пулидан бир қисмини бериши. Закалатни қўллаш асослари ва тартиби ФКнинг 311–312 м.да белгилаб қўйилган. Батафсил »

ЗАЁМЛАРНИ БИРХИЛЛАШТИРИШ

ЗАЁМЛАРНИ БИРХИЛЛАШТИРИШ – илгари муомалага чиқарилган бир неча хил заёмларни битта янгисига алмаштириш. Батафсил »

ЗАЁМ

  ЗАЁМ – фуқаролик ҳуқуқида пул ва бошқа буюмларни муайян шартлар буйича қарзга бериш хақидаги шартнома.   Батафсил »

ЖЎҚОРҒИ КЕНГЕС

ЖЎҚОРҒИ КЕНГЕС – Қорақалпоғистон Конс.нинг 68-м.га биноан Қорақалпоғистон Республикаси Ж.К. Олий давлат ҳокимияти органи бўлиб ҳисобланади. Ж.К. Парламентдир. Ж.К. ҳудудий сайлов округларидан кўппартиявийлик асосида 5 й. муддатга сайланадиган 86 депутатдан иборат. Ж.К.нинг ҳуқуқий мақоми (статуси) Конс. ва Қорақалпоғистон Республикаси Ж.К. тўғрисидаги 1998 й. 28 янв.да янги таҳририда қабул қилинган Қорақалпоғистоннинг Конституциявий қонунларида аниқ белгиланган. 1996 й. 11 янв.да Ж.К.нинг биринчи чақириқ биринчи сессиясида Жўқорғи Кенгес раиси, унинг ўринбосарлари, мандат комиссияси, қўмита раислари ва аъзолари сайланди. Ҳозирда Ж.К.да 5 қўмита, 1 ... Батафсил »

ЖОСУСЛИК

ЖОСУСЛИК – давлат хавфсизлигига қарши жиноят, чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг давлат сири ҳисобланадиган маълумотларни чет давлат ёки унинг агентурасига етказиши, бундай маълумотларни етказиш мақсадида қўлга киритиши ёки тўплаши. Давлат сири ҳисобланадиган маълумотлар ижтимоий, иқтисодий ёки ҳарбий хусусиятга эга бўлиши мумкин. Ж ўта оғир жиноят ҳисобланиб, жуда кўп мамлакатларда бундай жиноят учун узоқ муддатга озодликдан маҳрум этиш ёки ўлим жазоси белгиланган. Бу қилмишни ЎзР фуқароси содир этса республика суверенитети, ҳуқуқий дахлсизлиги, хавфсизлиги мудофаа салоҳияти ёки иқтисодиётига зарар етказган ... Батафсил »

ЖОРИЙ ҲИСОБВАРАҚАСИ

ЖОРИЙ ҲИСОБВАРАҚАСИ – пул маблағларини миллий валютада ва хорижий валютада сақлаш ҳамда ҳисоб-китобни амалга оширишга хизмат қиладиган ҳисобварақ тури. ЎзРнинг миллий валютадаги ҳисобварақлари юридик ва жисмоний шахслар бўлган норезидентларга, шунингдек, ЎзРнинг ваколатли банклари б-н тегишли битимларни тузган хорижий банкларда очилади. (муал. – Қ.Абдурасулова) Батафсил »

ЖОРИЙ ДАРОМАД

ЖОРИЙ ДАРОМАД – облигация бўйича олинадиган ҳар й.ги даромаднинг унинг бозор нархига нисбати. Батафсил »

Юқорига