ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИДАН КЕЛАДИГАН ДАРОМАД – товарлар (ишлар, хизматлар) реализациясидан, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган, якка тартибда амалга оширилаётган бошқа фаолиятдан келадиган барча тушумлар. Ушбу даромад уни топиш б-н боғлиқ харажатлар, мажбурий тўловлар, чиқимлар ва ажратмалар чегириб ташланган ҳолда ҳисобланади. Солиқ солиш объектини аниқлаш мақсадида чегириб ташланиши лозим бўлган харажатлар, мажбурий тўловлар, чиқимлар ва ажратмаларни аниқлаш тартиби ЎзР Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. (муал. – Л.Хван) Батафсил »
Муаллиф архиви: Yuridik Ensiklopediya
ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ ЙИЛЛИК ЖАМИ ДАРОМАДИ
ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ ЙИЛЛИК ЖАМИ ДАРОМАДИ –меҳнатга ҳақ тўлаш шаклида олинадиган даромадлар, жисмоний шахсларнинг мулкий даромадлари, тадбиркорларнинг ўз фаолиятидан келадиган ялпи даромадлари ҳамда фуқароларнинг олган пул ёхуд бошқа маблағларидан ташкил топади. (муал. – Л.Хван) Батафсил »
ЖИСМОНИЙ ШАХС
ЖИСМОНИЙ ШАХС – фуқаролик ҳуқуқи субъекти бўлган муайян шахс (фуқаро, чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс). У жамоавий тузилма бўлган юридик шахсдан фарқ қилади. Барча Ж.ш.ларнинг фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларига эга бўлиш лаёқати (ҳуқуқ лаёқати) тенг равишда эътироф этилади. Ж.ш.нинг ҳуқуқ лаёқати у туғилган пайтдан эътиборан вужудга келади ва у вафот этиши б-н тугайди. Ж.ш.лар мулк ҳуқуқи асосида мол –мулкка эга бўлишлари; мол –мулкни мерос қилиб олишлари ва васият қилиб қолдиришлари; банкда жамғармаларга эга бўлишлари; тадбиркорлик, деҳқон (фермер) хўжалиги ... Батафсил »
ЖИНСИЙ ЭҲТИЁЖНИ ҒАЙРИТАБИИЙ УСУЛДА ҚОНДИРИШ
ЖИНСИЙ ЭҲТИЁЖНИ ҒАЙРИТАБИИЙ УСУЛДА ҚОНДИРИШ – жисмоний зўрлик ишлатиб, қўрқитиб, жабрланувчининг ожизлигидан фойдаланиб содир этиладиган ҳар қандай ғайритабиий усулдаги жинсий алоқа. ЖК 119-м. ЖКда ж.э.ғ.у.қ. учун жавобгарликнинг алоҳида турлари ҳам назарда тутилган: хизмат, моддий ёки бошқа жиҳатлардан айбдорга қарам бўлган аёлга нисбатан (121-м.) ва ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан содир этиш (128-м.). (муал. – М.Рустамбоев) Батафсил »
ЖИНСИЙ ЭРКИНЛИККА ҚАРШИ ҚАРАТИЛГАН ЖИНОЯТЛАР
ЖИНСИЙ ЭРКИНЛИККА ҚАРШИ ҚАРАТИЛГАН ЖИНОЯТЛАР – қ. Жинсий жиноятлар. Батафсил »
ЖИНСИЙ ЭРКИНЛИК
ЖИНСИЙ ЭРКИНЛИК – бу аёл ва эркак кишининг ўзига нисбатан жинсий эҳтиёжни қондиришга рухсат бериш ёки бермасликка бўлган ҳуқуқи. 16 ёшга тўлган ҳар қандай шахс жинсий эркинлик ҳуқуқига эга 16 ёшга тўлмаган шахслар эса жинсий дахлсизлик ҳуқуқига эга бўлиб, уларнинг розилиги бор ёки йўқлигидан қатъи назар, жинсий муносабатга кириши мумкин эмас. (муал. – М.Рустамбоев) Батафсил »
ЖИНСИЙ ЖИНОЯТЛАР
ЖИНСИЙ ЖИНОЯТЛАР – амалдаги ЖКга кўра, номусга тегиш (118-м.), жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш (119-м.), бесоқолбозлик (120-м.), аёлни жинсий алоқа қилишга мажбур этиш (121-м.), ўн олти ёшга тўлмаган шахс б-н жинсий алоқа қилиш (128-м.) жиноятлари ж.ж. Ж.ж.нинг объекти 16 ёшга тўлган шахснинг жинсий эркинлиги, 16 ёшдан кичик шахсларнинг эса жинсий дахлсизлиги ҳисобланади. Бесоқолбозлик жиноятида жиноят объекти жинсий муносабатларнинг жамиятда қарор топган тартибидир. Ж.ж. шартли тарзда иккки гуруҳга бўлинади: Жабрланувчи ихтиёрига зид равишда содир этиладиган ж.ж. – номусга тегиш, ... Батафсил »
ЖИНСИЙ ДАХЛСИЗЛИК
ЖИНСИЙ ДАХЛСИЗЛИК – жинсий ривожланишини инобатга олиб, жинсий муносабатларга киришишнинг тақиқланиши. (муал. – М.Рустамбоев) Батафсил »
ЖИНС ЦЕНЗИ
ЖИНС ЦЕНЗИ – жинсига кўра шахсларга имтиёзлар бериш ва ҳуқуқларини чеклаш. Умуман, ижобий мақсадларда ва меъёрида бўлмоғи лозим. Мас., сайлов ҳуқуқини (актив ёки пассив) қонун йўли б-н чеклаш, аёлларга сайлов ҳуқуқини бермаслик XX аср бошларигача бутун дунёда амалда бўлган. Янги Зеландияда 1893 й.да, Финляндияда 1906 й.да, Буюк Британия ва Россияда 1918 й.да, АҚШда 1920 й.да, Францияда 1944 й.да, Японияда 1945 й.да, Швейцарияда 1971 й.да, Лихтенштейнда 1976 й.да бекор қилинган. Ҳозирги кунда айрим давлатлардагина, (мас., Қувайтда) сақланган. (муал. – О.Муҳаммаджонов) Батафсил »
ЖИНОЯТЧИНИНГ ШАХСИ
ЖИНОЯТЧИНИНГ ШАХСИ – жиноятчининг асосий интеллектуал–маънавий хислатлари, руҳий ва жисмоний ҳолатининг мажмуаси. Ж.ш.ни таҳлил этиш у содир этган қилмишни холисона тўғри баҳолаш, жумладан, индивидуал башорат қилишни таъминлаш учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Ж.ш. тўғрисида ҳар томонлама ва чуқур тасаввурга эга бўлиш учун таҳлил нафақат жиноят содир этилган вақтни ва уни текшириш даврини, балки текширилувчининг ривожланишини ҳам қамраб олиши керак. Бунда жиноят содир этилишининг яширин мотивларини ҳам, психологик–психиатрик хусусиятларини ҳам баравар инобатга олиш лозим. Ж. ш. ва жиноят ўзаро боғлиқ бўлганлиги ... Батафсил »