Yangi hujjatlar

Муаллиф архиви: Yuridik Ensiklopediya

ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ОБЪЕКТЛАРИ

ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ОБЪЕКТЛАРИ – жиноятчиликни келтириб чиқарувчи турли хил жараёнлар, ҳодисалар ҳамда омиллар; ҳуқуқ ҳамда ижтимоий ҳамкорлик нормаларига мос келиши керак бўлган фаолият; жиноятчининг шахси; мансабдор шахслар, юридик ва жисмоний шахсларга хос хислатлар. Жиноятчиликнинг олдини олиш тизимида профилактика шаклларига мос келувчи турли жиҳатлар мавжуд. Профилактиканинг умумижтимоий даражасига кирадиган давлат ва жамиятнинг фаолияти фақат иқтисодий ва ижтимоий соҳалардаги зиддиятларни ҳал қилиш; ахлоқий-маънавий соҳадаги зиддиятларни ҳал қилиш; ташкилий-бошқарув соҳадаги зиддиятларни ҳал қилиш. (муал. – К.Пайзуллаев) Батафсил »

ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ МОТИВИ

ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ МОТИВИ – айбнинг шакллари (қасд ёки эҳтиётсизлик)да, турли мотив (зўрлик, ғаразли, сиёсий) таъсири остида содир этиладиган жиноятларга хос. Батафсил »

ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ МАХСУС ОЛДИНИ ОЛИШ

ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ МАХСУС ОЛДИНИ ОЛИШ – жиноят содир бўлишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар тизими. Жиноятчиликнинг махсус олдини олиш жиноятчиликнинг шароит ва сабабларини, жиноятчиликнинг детерминантларини аниқлаш, шунингдек, жиноятга тайёргарлик кўрилаётган ёки бошланган жиноятларнинг олдини олишга қаратилган чоралар. Ж.м.о.о.нинг махсус криминологик чоралари жинояларнинг тури, жиноий хулқнинг тури ва типи, ижтимоий хаётнинг турли соҳалари, турли ижтимоий гуруҳдаги шахслар хўжалик фаолиятининг соҳаларига қараб ташкил қилинади. Чунки ана шуларнинг ҳар бирида жиноятчиликка таъсир қилувчи ўзига хос детерминантлар мавжуд. Ж.м.о.о. чоралари аниқ бир йўналишда вақт ва маконда ... Батафсил »

ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ КОЭФФИЦИЕНТЛАРИ

ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ КОЭФФИЦИЕНТЛАРИ – илмий тадқиқотнинг аниқ мақсадларини амалга ошириш, жумладан, жиноятчилик даражасини ифодалаш кўрсаткичи. Ж.к. жиноятчилик тарқалганлигини кўрсатувчи асосий кўрсаткич. Ж.к.нинг мутлақ ифодаси рўйхатга олинган жиноятлар ва аниқланган жиноятчилар сони б-н коэффицент ва индексларда: аҳоли муайян даражасига тўғри келадиган жиноятлар ва уларни содир этган шахсларнинг миқдори б-н ўлчанади. Ж.к. дифференциаллашган бўлиб, баъзи жиноятларнинг, алоҳида субъектларнинг ғайриижтимоий фаоллиги ортганлигини (интенсивлигини) аниқлаш ҳамда чуқур таҳлил қилишда қўлланилади. Жамиятдаги муайян жиноий гуруҳлар содир этган жиноятларни, фош этилган жиноятчилар миқдорини ҳудуддаги аҳоли сонига нисбати ... Батафсил »

ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ ДЕТЕРМИНАНТЛАРИ

ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ ДЕТЕРМИНАНТЛАРИ – жиноятчиликни юзага келтирган ва келтириб чиқарадиган барча салбий, ижтимоий, экологик, психологик, ташкилий–бошқарув ҳодисаларининг мажмуи. (муал. – С.Ниёзова) Батафсил »

ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ ДЕТЕРМИНАНТЛАРИ

ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ ДЕТЕРМИНАНТЛАРИ – жиноятчиликни юзага келтирган ва келтириб чиқарадиган барча салбий, ижтимоий, экологик, психологик, ташкилий–бошқарув ҳодисаларининг мажмуи. (муал. – С.Ниёзова) Батафсил »

ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ БАҲОСИ

ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ БАҲОСИ – жиноий тажовузлардан келадиган бевосита ва билвосита иқтисодий ҳамда ижтимоий–психологик зарарнинг ҳажми ва хусусияти. Баъзи мамлакатларда ҳар бир жиноят давлатга ўртача қанча иқтисодий зиён келтиришига оид тадқиқотлар олиб борилади. (муал. – С.Ниёзова Батафсил »

ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ БАРҚАРОРЛИГИ

ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ БАРҚАРОРЛИГИ – рецидив ва бирламчи жиноятчиликнинг барқарор нисбати. (муал. – С.Ниёзова) Батафсил »

ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ АБСОЛЮТ (МУТЛОҚ) ЎСИШИ (КАМАЙИШИ)

ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ АБСОЛЮТ (МУТЛОҚ) ЎСИШИ (КАМАЙИШИ) – маълум бир давр мобайнида жиноятчилик ҳажмининг ўсиши (камайиши)ни тавфсиловчи жиноятлар ҳолатининг кўрсаткичи, жиноятлар ёки уларни содир этган шахсларнинг мутлоқ миқдори. (муал. – С.Ниёзова) Батафсил »

ЖИНОЯТЧИЛИКНИ ПРОГНОЗ ҚИЛИШ

ЖИНОЯТЧИЛИКНИ ПРОГНОЗ ҚИЛИШ – жиноятчиликнинг келажакдаги ҳолатини ифодаловчи энг умумий кўрсаткичларни аниқлаш; жиноятчилик ва унга қарши чораларнинг турли томонларини аниқлаш; жиноятчилик сабаблари ва шартларини керакли йўналишга томон ўзгартириш усулларини ишлаб чиқиш; жиноятчилик б-н кураш олиб боришни барқарорлаштириш усулларини ишлаб чиқиб, келгусида қандай ва қанча жиноят содир бўлишини башорат қилиш. (муал. – С.Ниёзова) Батафсил »

Юқорига