Yangi hujjatlar

Муаллиф архиви: Yuridik Ensiklopediya

ЖИНОЯТЧИЛИКНИ ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ

ЖИНОЯТЧИЛИКНИ ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ –жиноятчиликнинг умумжаҳон, минтақавий ва миллий ва б. ўзига хос хусусиятлари, унинг асосий сабаблари ва унга қарши кураш чораларини, шунингдек, жиноятчиликнинг келиб чиқиши, шарт-шароитлари ва уларнинг олдини олиш ҳақидаги асосий назарияларни қиёсий ўрганиш. Ж.қ.т.қ. дастлаб 1901 й.да Италия, Франция, Испания, Австрия, Германия, Англия, Шотландия ва Ирландияда ўтказилган, 1911 й.да эса халқаро қиёсий тадқиқотлар учун ягона кўрсаткичлар тизими таклиф қилинди. Халқаро статистика и-ти ва Халқаро жиноят ҳуқуқий ва пенитенциар комиссия ўтган асрнинг 30– й.ларида турли мамлакатлардаги жиноят статистикасини ... Батафсил »

ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИ КУРАШ

ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИ КУРАШ – жиноятнинг содир этилишига имконият туғдирувчи факторларни бартараф қилиш (камайтириш), жиноятларнинг олдини олиш, уларни тўхтатиш, рўйхатга олиш, очиш, жиноятчиларни қидириш ва тергов қилиш, одил судловини амалга ошириш, жиноят содир этган шахсни тузатиш, жазони ўтаб чиққанидан сўнг уларнинг ахлоқини назорат қилиш, шунингдек, жиноятнинг салбий оқибатларини тугатишга қаратилган иқтисодий-сиёсий, ҳуқуқий, руҳий, ташкилий, техник хусусиятдаги чора-тадбирлар йиғиндиси. (муал. – С.Ниёзова) Батафсил »

ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИ КУРАШ СОҲАСИДАГИ ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК

ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИ КУРАШ СОҲАСИДАГИ ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК – барча долзарб муаммолар каби жиноятчиликка қарши кураш соҳасидаги давлатлар ўртасидаги халқаро ҳамкорлик. Мамлакатларнинг жиноятчиликка қарши кураш соҳасидаги ҳамкорлиги масалалари б-н БМТ органларидан бири–Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгаш (ЭКОСОС) бевосита шуғулланади. 1950 й. бу кенгаш таркибида Жиноятчиликнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарларга нисбатан муносабат билдириши бўйича экспертлар қўмитаси таъсис этилди. 1971 й.да у жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши кураш қўмитаси, 1993 й.да эса – Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноят адлияси бўйича комиссия деб қайта номланди. ... Батафсил »

ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИ КУРАШ СИЁСАТИ

ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИ КУРАШ СИЁСАТИ – давлатнинг жиноятчиликка қарши кураш соҳасидаги олиб борилаётган сиёсатининг бир қисми. Жиноятчиликнинг олдини олишга доир махсус тадбирларни қўллашга қаратилган фаолият ҳисобланиб, у жиноий, жиноий–процессуал, жиноят–ижроия қонунчилиги асосида, шунинг б-н бирга тегишли фанлар, жумладан криминология фани қоидалари асосида ташкил этилади. (муал. – С.Ниёзова) Батафсил »

ЖИНОЯТЧИЛИК ҲАҚИДА НИСБИЙ МАЪЛУМОТЛАР

ЖИНОЯТЧИЛИК ҲАҚИДА НИСБИЙ МАЪЛУМОТЛАР – жиноятчиликнинг турли хилдаги қиёсий таҳлили натижасида олинган маълумотлар. Улар жиноятчилик б-н боғлиқ ижтимоий, демографик ва б. статистик маълумотларни бир-бирига қиёслаш, турли ҳудуддаги жиноятчиликни қиёслаш, жиноят турлари миқдорини жиноятчиликнинг умумий сонига қиёслаш, жиноят содир этган шахслар гуруҳининг таркибида жамият турли ижтимоий гуруҳлари вакилларининг миқдорини ўрганиш орқали амалга оширилади. Ж.ҳ.н.м. жиноятчиликнинг статистик таҳлили, улар орқали жиноятчиликнинг сифат ва миқдор жиҳатдан ҳолати ва ундаги ўзгаришлар нисбати берилади. Ж.ҳ.н.м. орқали жиноятчиликнинг интенсивлигини, яъни жиноятчиликнинг ўсиши, аҳоли сони ўсишидан кўпроқ, ... Батафсил »

ЖИНОЯТЧИЛИК ҲАҚИДА АБСОЛЮТ МАЪЛУМОТЛАР

ЖИНОЯТЧИЛИК ҲАҚИДА АБСОЛЮТ МАЪЛУМОТЛАР – жиноятчилик статистикасининг турли таҳлилий маълумотлари ўзида акс эттирадиган асосий кўрсаткичлар. Ж.ҳ.а.м жиноятчиликка оид ҳодиса ва жараёнларининг миқдори, рўйхатга олинган жиноятлар, моддий зарарнинг суммаси, жиноят содир этган шахслар, жабрланувчиларнинг сони ва ҳ.к.нинг рақамда ифодаланишидир. (муал. – С.Ниёзова) Батафсил »

ЖИНОЯТЧИЛИК СТРУКТУРАСИ

ЖИНОЯТЧИЛИК СТРУКТУРАСИ – жиноят ҳуқуқий ёки криминологик асосларига кўра классификация қилинувчи жиноятларнинг ўзаро нисбати. Ж.с.нинг кўрсаткичлари жиноятлар ижтимоий хавфлилик даражасининг миқдор ва сифат тавсифини, унинг ўзига хос хусусиятларини, жиноят ҳуқуқий чораларни қўллаш амалиётини дифференциация қилишг имконини беради. Ж.с. кўрсаткичлари қуйидагилардир: ўта оғир, оғир ва унча оғир бўлмаган жиноятларнинг ўзаро нисбати; ЖК Махсус қисмидаги классификация бўйича жиноятлар турларининг ўзаро нисбати; энг кўп содир қилинган жиноятлар ҳиссаси; мотивлари йўналишига (зўрлик ишлатиб, ғараз ниятларда ва эҳтиётсизлик орқасида содир этилган жиноятлар) кўра содир этилган ... Батафсил »

ЖИНОЯТЧИЛИК САБАБЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ ГЕНЕТИК НАЗАРИЯ

ЖИНОЯТЧИЛИК САБАБЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ ГЕНЕТИК НАЗАРИЯ – шахсларнинг жиноят содир этишга мойиллиги гендан ўтиши ва туғма бўлиши ҳақидаги назария. Унинг асосчиси италиялик психиатр врач профессор Чезаре Ломброзо (1835–1909) фикрича, жиноят худди инсоннинг туғилиши ва ўлиши каби табиий ва зарурий ҳодисадир, жиноятчиликнинг юз бериши биологик ҳолат. У ўзининг «Жиноятчи одам», «Жиноят: унинг сабаблари ва даволаш воситалари» номли асарларида жиноятчиликнинг туғма эканлигини исботлашга уринади. Жиноят содир этишда мойиллик туғма хусусиятга эга эканлиги ҳақидаги фикрнинг тарафдорлари Рафаэль Гарофало, Энрико Ферри, О.Лангелар фикрича, кўпгина руҳий ... Батафсил »

ЖИНОЯТЧИЛИК САБАБЛАРИ

ЖИНОЯТЧИЛИК САБАБЛАРИ – жиноятчиликни келтириб чиқарувчи ҳолатлар, ҳодисалар, шарт-шароитлар ҳам оқибат б-н алоқадор боғлиқлик, лекин улар жиноят юз беришига сабаб деб тушинилмайди. Улар ижтимоий ва шахсий ҳаёт шароитларида ифодаланади. Криминологик детерминация ижтимоий муносабатлардаги салбий ҳодисалар тизимидан жой олган жиноятларнинг содир этилиш сабаблари ва уларга имкон берган шароитлар, ҳодисалар ва жараёнлар мажмуидан иборат. Жиноятчилик асосий шарт-шароитлари уч гуруҳга бўлинади: а) вақт бўйича алоқадорлик – ҳодиса ёки жараённинг узлуксиз кетма-кетликда амал қилиши. Мас., жиноий хатти-ҳаракатни содир этишда аввал ниятнинг вужудга келиши, тажовуз ... Батафсил »

ЖИНОЯТЧИЛИК ОМИЛИ

ЖИНОЯТЧИЛИК ОМИЛИ – қ.: Жиноятчилик сабаблари, жиноят содир этиш шароитлари. Батафсил »

Юқорига