ЖИНОЯТНИНГ КРИМИНОЛОГИК ТАВСИФИ – муайян жиноят турини тасвирловчи маълумотларнинг йиғиндиси, унинг тавсифи (муайян вақтда ва жойда содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик ва ижтимоий тарқалганганлик даражаси; жиноятга қарши курашнинг йўналишлари; жиноятнинг ижтимоий ташқи ва ички характери, келиб чиқиш омиллари ва барқарорлиги), келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитлари, жиноятни содир этишга мойил бўлган шахслар ҳақида маълумот ҳамда мазкур жиноят турининг олдини олиш чора-тадбирлари ва уларнинг қанчалик даражада самарадорлигини акс эттирувчи кўрсаткич. (муал. – С.Ниёзова) Батафсил »
Муаллиф архиви: Yuridik Ensiklopediya
ЖИНОЯТНИНГ КРИМИНАЛИСТИК ТАВСИФИ
ЖИНОЯТНИНГ КРИМИНАЛИСТИК ТАВСИФИ – жиноят тўғрисидаги қонунда белгилаб қўйилган ижтимоий ҳавфли, ғайриҳуқуқий қилмишнинг кўриб чиқилаётган тури, айрим ҳолатлари тўғрисида далилий маълумотлар ва уларга асосланган илмий–назарий хулосалар, тавсиялар тизими. Жиноий ишнинг текширилиши унинг тавсифини аниқлаб олишдан бошланади: жиноят тўғрисидаги бошланғич ахборот, содир қилган шахс ҳақидаги маълумотлар, жиноий ҳаракатнинг нимага ёки кимга қарши қаратилганлиги, содир қилиш усули, ишлатилган қурол ва б. умум тавсифлаш тизимини ташкил қилади. Муайян жиноятни тергов қилишда унинг криминалистик тавсифи жиноятнинг турига, таснифига, элементларига ва б. ҳолатларининг ўзига хос ... Батафсил »
ЖИНОЯТНИ ЯШИРИШ
ЖИНОЯТНИ ЯШИРИШ – жиноятга дахлдорлик шаклларидан бири; жиноят содир этиш б-н боғлиқ, аммо унда иштирокчилик ҳисобланмаган фаолият. Ж.я.нинг объектив томони жиноятчини, жиноят содир этиш қуроли ва воситаларини, жиноий йўл б-н топилган нарсаларни яширишда ифодаланади. Ушбу ҳаракатларни шахс жиноят содир этиб бўлинганидан кейин содир этади ва шу боис Ж.я. уни содир этиш туфайли юз берган жиноий натижа б-н сабабий боғлиқ эмас. ЖК 241-м. аввалдан ваъда бермаган ҳолда оғир ва ўта оғир Ж.я. учун жиноий жавобгарлик белгилайди. Шахс унинг оила аъзоси ёки ... Батафсил »
ЖИНОЯТНИ СОДИР ЭТИШ ШАРОИТЛАРИ
ЖИНОЯТНИ СОДИР ЭТИШ ШАРОИТЛАРИ – жиноятчиликни бевосита келтириб чиқармайдиган, аммо жиноят содир бўлишига имкон яратувчи ғайри ижтимоий ҳодисалар. Мас., мулкни қўриқлашдаги, ҳисобга олиш, мақсадга мувофиқ фойдаланишдаги камчиликлар талон–тарож қилиш тарзидаги жиноятчиликнинг содир бўлишига шароит яратади, транспорт ҳаракати хавфсизлигини таъминлашдаги камчиликлар: йўлларнинг бузуқ, ўнқир–чўнқир эканлиги, йўлнинг транспорт ҳаракатланадиган қисмига турли нарсалар тўкиб қўйилганлиги, йўл белгиларининг нотўғри жойга қўйилганлиги ҳам транспорт фалокатларининг содир бўлишига шароит яратиши мумкин. Жиноятчиликнинг шароити б-н сабаблари ўртасида бевосита алоқадорлик бўлиб, булар криминоген детерминантлар ҳисобланади. Шароит ўз–ўзидан жиноят ... Батафсил »
ЖИНОЯТНИ СОДИР ЭТИШ УСУЛИ
ЖИНОЯТНИ СОДИР ЭТИШ УСУЛИ – ижтимоий хавфли қилмишнинг объектив томонига тааллуқли белгилардан бири. Ж.с.э.у. унинг қандай содир этилганлиги, жараёни, услубини кўрсатади. Ж.с.э.у. қонунда муайян жиноятнинг жавобгарликни оғирлаштирувчи белгиси сифатида кўрсатилиши мумкин. Бу жиноят содир қилинаётганда айбдор томонидан жиноятни содир қилишда ишлатиладиган аниқ услуб ва усуллар ёки уларнинг бир қанчаси учрайди. ЖКда Ж.с.э.у. айнан Ж.с.э.у. бир-бирига яқин жиноятларни бир-биридан фарқлаш мезонидир. Жиноят таркибининг умумий таърифи нуқтаи назардан Ж.с.э.у. икки маънода келади: а) жиноят таркиби объектив томонининг зарурий ва альтернатив белгиси сифатида; ... Батафсил »
ЖИНОЯТЛАРНИНГ РЕАЛ ЖАМИ
ЖИНОЯТЛАРНИНГ РЕАЛ ЖАМИ – ЖК Махсус қисмининг турли м.ларида ёки битта м.сининг турли қисмларида назарда тутилган икки ёки бир неча жиноий қилмишни турли вақтларда содир этиб, улардан бирортаси учун ҳам шахс судланган бўлмаса, жиноятларнинг реал жами юз беради. Ж.р.ж.да мустақил квалификация қилинадиган бир қанча жиноятлар турли вақтда турли қилмишлар б-н содир этилади. Мас., аввал ўғрилик (ЖК 169-м.), сўнг эса безорилик (ЖК 277-м.). Жиноятларнинг идеал мажмуидан фарқли ўлароқ Ж.р.ж.нинг ўзига хос хусусияти қилмишларнинг вақт оралиғида мос келмаслигидир. Ж.р.ж.да жиноий қилмишларни содир ... Батафсил »
ЖИНОЯТЛАРНИНГ ИДЕАЛ ЖАМИ
ЖИНОЯТЛАРНИНГ ИДЕАЛ ЖАМИ – ЖК Махсус қисмининг турли м.ларида назарда тутилган икки ёки бир неча жиноий қилмишни бир вақтнинг ўзида битта жиноий ҳаракат б-н содир қилишга айтилади. Бунда шахс битта қилмиш содир этиб, икки ёки ундан ортиқ натижага эришади, икки ёки ундан ортиқ объектларга тажовуз қилади, ижтимоий хавфли оқибатларни вужудга келтиради. (муал. – Э.Турғунбоев) Батафсил »
ЖИНОЯТЛАРНИ ВУЖУДГА КЕЛТИРУВЧИ ШАРТ-ШАРОИТЛАРНИНГ ВИКТИМОЛОГИК ЖИҲАТЛАРИ
ЖИНОЯТЛАРНИ ВУЖУДГА КЕЛТИРУВЧИ ШАРТ–ШАРОИТЛАРНИНГ ВИКТИМОЛОГИК ЖИҲАТЛАРИ – криминология фанидаги мустақил йўналиш тарзида виктимология жиноят қурбонининг хусусиятлари ва хулқ–атворини, унинг жиноят содир этилган вақтда ва у содир этилганидан кейин жиноятчи б-н бўлган муносабатлари, ўзаро алоқаларини тадқиқ қилади. Жиноий хулқнинг сабабларини текширишда унинг виктимологик жиҳатларига эътибор бериш лозим. Виктимологиянинг вазифаси жиноятдан жабр кўрганлар, жиноятчи ва жабрланувчининг жиноят содир этилгунга қадар, у содир этилган вақтида ва содир этилганидан сўнгги шахсий алоқалари, шунингдек, ўзаро муносабатларини тадқиқ этишдан иборат. Виктимология жабрланувчининг жиноят қурбонига айланиши б-н ... Батафсил »
ЖИНОЯТЛАР МАЖМУИ
ЖИНОЯТЛАР МАЖМУИ – ЖКнинг 33-м.га кўра, ЖК Махсус қисмининг турли м.да ёки битта м.нинг турли қисмларида назарда тутилган икки ёки бир неча жиноий қилмиш содир этилганда, улардан бирортаси учун ҳам шахс судланган бўлмаса, Ж.м. деб топилади. Ж.м.ни учта белги тавсифлайди: 1) шахс томонидан икки ёки ундан ортиқ жиноятнинг содир этилиши; 2) содир этилган қилмишлар жиноят қонунининг турли м. бўйича баҳоланиши, яъни юридик табиати бўйича турли хил жиноят ҳисобланиши; 3) бу жиноятларни шахс судлангунга қадар содир этилиши, яъни жиноятларнинг бирортаси учун ... Батафсил »
ЖИНОЯТ-ИЖРОИЯ ҲУҚУҚИ
ЖИНОЯТ-ИЖРОИЯ ҲУҚУҚИ – жазони ижро этиш ва қўллаш тартиби ва шарт-шароитларини тартибга солувчи юридик нормалар йиғиндисидан иборат бўлган ҳуқуқнинг мустақил тармоғи, алоҳида фан ва ўқув курси. ЎзР жиноят–ижроия қонунлари маҳкумларни тузатиш, маҳкумлар ва б. шахслар томонидан янги жиноятлар содир этилишининг олдини олишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Ж-и.ҳ.нинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: 1) маҳкумларни тузатишнинг асосий воситаларини аниқлаш; 2) уларнинг ҳуқуқлари, эркинлиги ва қонуний манфаатларини муҳофаза қилиш; 3) маҳкумларга ижтимоий адаптация (мослашуви)да ёрдам кўрсатиш. Ж-и.ҳ.нинг асосий манбаи 1997 й. 25 ... Батафсил »