ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИЙ НОРМАЛАРНИНГ ДИСПОЗИЦИЯСИ –ижтимоий хавфли қилмишнинг белгиларининг ифодаланувчи алоҳида жиноятлар ва шу жиноятларнинг таърифи. Жиноят ҳуқуқий нормаларда диспозициянинг қуйидаги тўрт тури: оддий, тасвирлов, бланкет ва ҳаволаки диспозиция назарда тутилади. (муал. – Э.Турғунбоев) Батафсил »
Муаллиф архиви: Yuridik Ensiklopediya
ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИЙ НОРМАЛАРИ
ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИЙ НОРМАЛАРИ – давлат органи орқали таьминланадиган, унинг қоидалари бузилган ҳолларда жиноий жавобгарликка тортиш ва жазо чорасини қўллаш ҳолатини вужудга келтирувчи жиноят қонуни б-н белгиланган юриш-туриш қоидасидир. (муал. – Э.Турғунбоев) Батафсил »
ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИ
ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИ – ҳуқуқ соҳаси; қонунчилик соҳаси; ўқув фани. Ж.ҳ. ҳуқуқнинг мустақил соҳаси сифатида ўз предмети ва вазифалари б-н бошқа ҳуқуқ соҳаларидан фарқ қилади. Ж.ҳ. қонунчилик соҳаси сифатида чиқарган қонун ва нормалар йиғиндисидан иборат жиноий жавобгарлик асослари ва принциплари, айрим қилмишларнинг жиноийлиги ва жазога лойиқлиги, жиноий жавобгарликка тортиш ва жиноий жазони ўташдан озод қилиш асослари, бошқа таъсир чораларини қўллашни белгилайди. Ж.ҳ. фан соҳаси сифатида жиноят қонунлари ва фан соҳаларининг ривожланиш тарихи; жиноят ҳуқуқига оид нормаларни қўллаш самарадорлиги; хорижий давлатларнинг жиноят ... Батафсил »
ЖИНОЯТ ҲАҚИДА ХАБАР БЕРМАСЛИК ЁКИ УНИ ЯШИРИШ
ЖИНОЯТ ҲАҚИДА ХАБАР БЕРМАСЛИК ЁКИ УНИ ЯШИРИШ – ЖК 241-м.сига мувофиқ жавобгарлик белгиланган унинг объекти суриштирув, дастлабки тергов, прокуратура органлари ёки судларнинг нормал фаолияти ҳисобланади. Объектив томондан мазкур жиноят тайёргарлик кўрилаётган ёки содир этилган оғир ёки ўта оғир жиноят ҳақида аниқ билгани ҳолда хабар бермасликдан иборатдир. Хабар бермаслик, ўз фаолияти муносабати б-н ёхуд бошқа сабабларга кўра кимнингдир оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишга ҳозирлик кўраётганидан ёхуд тугалланган жиноятдан хабар топган шахснинг шу ҳақдаги ахборотни давлат ҳокимият органларига, ҳуқуқни муҳофаза ... Батафсил »
ЖИНОЯТ ФЕНОМЕНОЛОГИЯСИ
ЖИНОЯТ ФЕНОМЕНОЛОГИЯСИ – жиноятчиликнинг намоён бўлиши шакллари тўғрисидаги таълимот, криминологиянинг алоҳида соҳаси. Ж.ф. муайян жиноятлар ва жиноят соҳаларини таҳлил қилишга бағишланган. Мас., ижтимоий хизмат кўрсатиш, таълим, соғлиқни сақлаш муассасалари, табиатни муҳофаза қилиш, назорат-тафтиш, аудиторлик соҳалари. Ихтисослашмаган тузилмалар жиноятчиликнинг олдини олишда маълум даражада ўзига хос ўрин эгаллайди. Аммо уларнинг жиноятчиликка қарши изчил кураш олиб бориши тегишли органлар мурожаат қилганидан кейингина ёки ишловчилар муҳитида ҳуқуқ–тартибот ва хавфсизликни таъминлаш муносабати б-н вужудга келади. Қисман ихтисослашган профилактика субъектлари эса ўз асосий вазифалари доирасида тизимли ... Батафсил »
ЖИНОЯТ ТАРКИБИ
ЖИНОЯТ ТАРКИБИ – ЖК 16-м. 2–қ. жиноят учун жавобгарлик ва унинг асослари белгиланган бўлиб, унга биноан, фақат Кодексда назарда тутилган Ж.т.нинг барча аломатлари мавжуд бўлган қилмишни содир этиш жавобгарликка тортиш учун асос бўлади дейилган. Жиноят таркиби ҳақидаги таълимот жиноят ҳуқуқи фанининг марказий масалаларидан биридир. Ж.т.нинг тўғри аниқланиши жиноятни хатосиз квалификация қилиш учун асос ҳисобланади. Бу эса ўз навбатида одил судловни амалга ошириш ва қонунчиликни мустаҳкамлаш ҳамда пировард натижада айбланувчининг тақдирини ҳал этишда катта аҳамиятга эга. Жиноят ҳуқуқининг Умумий қисмига оид ... Батафсил »
ЖИНОЯТ СУБЪЕКТИ
ЖИНОЯТ СУБЪЕКТИ – жиноят ҳуқуқи назариясига кўра, ҳар қандай ижтимоий хавфли қилмиш содир қилган, қонунда белгиланган ёшга етган ва ақли расо жисмоний шахслар тушунилади. (муал. – Э.Турғунбоев) Батафсил »
ЖИНОЯТ СОЦИОЛОГИЯСИ
ЖИНОЯТ СОЦИОЛОГИЯСИ – социологиянинг тармоғи. Жиноятни ижтимоий ҳодиса сифатида ўрганади ҳамда ижтимоий боғлиқлик сабабларини аниқлашга ҳаракат қилади. (муал. – Қ.Абдурасулова) Батафсил »
ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИШДАН ИХТИЁРИЙ ҚАЙТИШ
ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИШДАН ИХТИЁРИЙ ҚАЙТИШ – ЖКнинг 26-м.га кўра шахс жиноятга тайёргарлик кўриш ҳаракатларини ёки жиноят содир этишга бевосита қаратилган ҳаракатларни охирига етказиш мумкинлигини англаган ҳолда тўхтатса, шунингдек, жиноий оқибат келиб чиқиши мумкинлигини англаган ҳолда, шундай оқибат келиб чиқишининг олдини олса, жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш деб топилади. (муал. – Э.Турғунбоев) Батафсил »
ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИШГА СУИҚАСД ҚИЛИШ
ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИШГА СУИҚАСД ҚИЛИШ – ЖКнинг 25-м.га кўра, қасддан содир этиладиган жиноят бошланиб, шахсга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра охирига етказилмаганлиги. Қасддан содир этиладиган жиноят объектив томонининг таркибий қисми ҳисобланган тугалланмаган ёки айбдор истаган натижага олиб келмаган ҳаракат (ҳаракатсизлик). Ж.с.э.с.қ. жиноят содир этишга бевосита йўналтирилган ҳаракат (ҳаракатсизлик)нинг охирига етказилмай қолиши, жиноят тугалланмай қолишига олиб келган ва жиноят содир этишга қасд қилган шахсга боғлиқ бўлмаган ҳолатлар (ЖК 25-м.). (муал. – Э.Турғунбоев) Батафсил »