Yangi hujjatlar

Муаллиф архиви: Yuridik Ensiklopediya

ЖИНОИЙ ГУРУҲ

ЖИНОИЙ ГУРУҲ – ЖК 29-м.да белгиланганига кўра, у ёки бу жиноятларнинг жиноий гуруҳ томонидан содир этилиши айбни оғирлаштирувчи ҳолат ҳисобланади. Шу б-н бирга бу ҳолат жиноятларни квалификация қилишда ҳам эътиборга олинади. Ж.г. маълум бир ташкилий тузилишга эга бўлади. Ж.г. ни тузишнинг ўзиёқ тугалланган жиноят деб ҳисобланади. (муал. – Қ.Абдурасулова) Батафсил »

ЖЕСТИКУЛЯЦИЯ

ЖЕСТИКУЛЯЦИЯ – инсоннинг сўзлашиш, маъруза ўтказиш жараёнида қўлнинг нутқ б-н боғлиқ равишда ҳаракатда бўлиши. Бу аломат одамларда турли шаклда ифодаланади. Гапириш жараёнида одам бир ёки иккала қўли б-н ҳаракат қилади. Қўллар кенг қулоч ёзади ёки сезилар сезилмас қимирлайди. Одамнинг ташқи қиёфа тузилиши функционал белгилар қаторидан ўрин олган. (муал. – Ж.Бобоев) Батафсил »

ЖАҲОН БОЗОРИ

ЖАҲОН БОЗОРИ – миллий бозорнинг жаҳон даражасига чиқиши бўлиб, асосан, давлатларнинг иқтисодий ҳамкорлигида намоён бўлади. Жаҳон бозорининг асосий қисми Бутунжаҳон савдо ташкилоти таъсири доирасида ҳисобланади. (муал. – Ш.Асадов) Батафсил »

ЖАРИМА

ЖАРИМА – ҳуқуқбузарга нисбатан қўлланиладиган моддий таъсир чораси фуқаролик, жиноят, маъмурий жавобгарлик, фуқаролик процессуал, жиноят процессуал ва б. қонунларда белгилаб қўйилган. 1). Фуқаролик ҳуқуқида қарздор мажбуриятларни бажармаган ёхуд лозим даражада бажармаган ҳолларда тўлайдиган ва қоида тариқасида қатъий пул суммасида ҳисобланадиган неустойка жарима ҳисобланади (ФКнинг 261-м.). 2) Ж. жиноий, маъмурий ва жамоатчилик таъсир чораси сифатида қўлланилади. Ж. жиноят ҳуқуқида – жиноятчига (суд томонидан асосий ёки қўшимча жазо сифатида), маъмурий ҳуқуқда жамоат тартиби, транспортдан фойдаланиш, ов қилиш ва б. тартибларни бузганларга солинади. ... Батафсил »

ЖАМОАТ ҲИМОЯЧИСИ

ЖАМОАТ ҲИМОЯЧИСИ – жамоат бирлашмаси ёки жамоанинг қарори асосида судланувчининг манфаатларини судда ҳимоя қилиш мақсадида юборилган вакил. (ЖПКнинг 44-м.). Суд муҳокамасида иштирок этаётган ж.ҳ. иш материаллари б-н танишиш, далиллар тақдим этишга ва уларни текширишда иштирок этишга, илтимоснома беришга, тарафларнинг музокараларида сўзга чиқиб, судланувчини оқлайдиган ёки унинг жавобгарлигини енгиллаштирадиган ҳолатлар хусусида судга фикр билдиришга ҳақлидир. Ж.ҳ. суд муҳокамасида иштирок этиши, жамоат бирлашмаси ёки жамоанинг фикрини судда баён қилиши ва ишнинг судланувчининг аҳволини енгиллаштирувчи ҳолатларини аниқлашга кўмаклашиши шарт. (муал. – З.Иноғомжонова) Батафсил »

ЖАМОАТ ФОНДЛАРИ

ЖАМОАТ ФОНДЛАРИ – юридик ва (ёки) жисмоний шахслар томонидан ихтиёрий мулкий бадаллар қўшиш асосида ташкил этилган, хайрия, ижтимоий, маданий, маърифий ёки бошқа фойдали мақсадларни кўзлайдиган, аъзолиги бўлмаган нодавлат нотижорат ташкилоти жамоат фонди деб эътироф этилади. ЎзРда республика фондлари ҳамда маҳаллий фондлар ташкил этилади ва фаолият кўрсатади. Фаолиятини ўз уставига мувофиқ ЎзР ҳудудида ёки икки ёхуд ундан ортиқ вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри) ҳудудида амалга оширадиган фондлар республика фондлари жумласига киради. Фаолиятини ўз уставига мувофиқ туман(лар), ш.(лар), вилоят ёки Қорақалпоғистон Республикаси ... Батафсил »

ЖАМОАТ ТАРТИБИНИ САҚЛАШ

ЖАМОАТ ТАРТИБИНИ САҚЛАШ – жамиятда иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, юридик, маънавий ва б. омиллар таъсирида вужудга келган тартибни ҳар қандай тажовузлардан, унга зарар етказиш йўлидаги уринишлардан ҳимоя қилиш чоралари. Бундай чоралар жуда хилма хил, туб иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш ва ҳуқуқ муҳофазаси органлари фаолиятини оширишдан тортиб аҳлоқий–тарбиявий ишларни кучайтиришгача бўлган чораларни ўз ичига олади. Жамоат тартибини сақлаш – ҳам ҳуқуқий буйруқномалар, ҳам аҳлоқ нормалари таъсирида шаклланган ижтимоий муносабатларни муҳофаза қилишни назарда тутади. (муал. – Қ.Абдурасулова) Батафсил »

ЖАМОАТ МОНИТОРИНГИ

ЖАМОАТ МОНИТОРИНГИ – жамоатчилик томонидан жойларда атроф–муҳит ҳолатини мониторинг қилиш учун қўлланиладиган тизим. Бундай тизимлар оддий (лакмус қоғозига ўхшаб) ёки мураккаб, намуналар олиш ва таҳлил ўтказиш соҳасидаги маҳаллий мутахассисларни базавий тайёрлашни талаб қиладиган технологияларга асосланиши мумкин. Ушбу ҳар бир ҳолда мониторинг тизимини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда жамоатчилик вакилларининг иштироки муҳим аҳамият касб этади. Жамоат ташкилотлари томонидан олиб борилган текшириш натижалари тавсия аҳамиятига эга бўлиб, давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига тақдим этилиши мумкин. Жойнинг ўзида овуллар, қишлоқлар, посёлкалар, ... Батафсил »

ЖАМОАТ ЕР НАЗОРАТИ

ЖАМОАТ ЕР НАЗОРАТИ – ерларни муҳофаза қилиш ва улардан самарали фойдаланиш борасидаги ер қонунчилиги талабларига риоя этишни нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари томонидан текшириш (“Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Қонуннинг 7-м. ва янги таҳрирдаги “Фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонуннинг 10-м.). (муал. – Ҳ.Бобоев) Батафсил »

ЖАМОАТ БИРЛАШМАСИ

ЖАМОАТ БИРЛАШМАСИ – ўз ҳуқуқлари, эркинликларини ҳамда сиёсат, иқтисодиёт, ижтимоий ривожланиш, фан, маданият, экология ва хаётнинг бошқа сохаларидаги қонуний манфаатларини биргаликда рўёбга чиқариш учун бирлашган фуқароларнинг хоҳиш–иродаларини эркин билдиришлари натижасида вужудга келган ихтиёрий тузилма– жамоат бирлашмасидир. Сиёсий партиялар, оммавий ҳаракатлар, касаба уюшмалари, хотин-қизлар, ёшлар ва болалар ташкилотлари, фахрийлар ва ногиронлар ташкилотлари, илмий-техникавий, маданий-маърифий, жисмоний тарбия-спорт ва б. кўнгилли жамиятлар, ижодий уюшмалар, ватандошлар уюшмалари, ассоциациялар ва фуқароларнинг бошқа бирлашмалари жамоат бирлашмалари деб эътироф этилади. Жамоат бирлашмалари фуқаролик, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва ... Батафсил »

Юқорига