ЖАМОАТ АЙБЛОВЧИСИ – биринчи инстанция ва апелляция судида жиноят иши кўрилаётганида жамоат ташкилоти ёки жамоа номидан суд муҳокамасида қатнашувчи вакил. У корхона, муассаса, ташкилот жамоат ташкилотининг умумий мажлиси ёки цех, бўлим, бошқа бўлинма жамоаси томонидан белгиланиб, ваколатлари ёзма равишда тасдиқлаб берилади. (ЖПКнинг 43-м.) Суд муҳокамасида Ж.а. қатнаштириш масаласи жамоат ташкилоти ёки жамоанинг илтимосига биноан судья ёки суд томонидан ҳал қилинади. Суд муҳокамасида иштирок этаётган жамоат айбловчиси: иш материаллари б-н танишишга, далиллар тақдим этишга ва уларни текширишда иштирок этишга, илтимоснома беришга, ... Батафсил »
Муаллиф архиви: Yuridik Ensiklopediya
ЖАМОАГА ДОИР МЕҲНАТ НИЗОЛАРИ
ЖАМОАГА ДОИР МЕҲНАТ НИЗОЛАРИ – иш берувчи (иш берувчилар бирлашмаси) ва ходимлар жамоаси (ходимларнинг вакиллик органлари) ўртасида меҳнатнинг янги шартларини белгилаш ва мавжуд шартларини ўзгартириш, жамоа шартномалари ва келишувларини тузиш, ўзгартириш ва бажариш юзасидан келиб чиқадиган келишмовчиликлар. Жамоага доир меҳнат низолари суд тартибида ёки қонун ҳужжатларида белгиланган ўзга тартибда кўриб ҳал этилади. (муал. – Й.Турсунов) Батафсил »
ЖАМОА ШАРТНОМАСИ
ЖАМОА ШАРТНОМАСИ – корхонада иш берувчи б-н ходимлар ўртасидаги меҳнатга оид, ижтимоий –иқтисодий ва касбга оид муносабатларни тартибга солувчи норматив ҳужжат. Ходимлар ва иш берувчилари ўртасидаги ижтимоий шерикчиликнинг асосий шаклларидан бири. МКнинг 4-м.га кўра, жамоа шартномаси корхоналарда меҳнат муносабатларини тартибга солишнинг асосий шартномавий шакли саналади. Унда ходимларнинг меҳнат соҳасидаги ҳуқуқлари конкретлаштирилади, қонундагидан афзалроқ ҳуқуқ ва имтиёзлар назарда тутилади. Жамоа шарномаларини тузиш, ижро этиш тартиби, мазмуни МКда белгилаб қўйилган. (муал. – С.Бобоқулов) Батафсил »
ЖАМОА ПУДРАТИ
ЖАМОА ПУДРАТИ – қишлоқ хўжалигида ширкатларда меҳнатни ташкил этишнинг ҳуқуқий шакли. Жамоа пудратининг оила пудрати, бригада пудрати каби кўринишлари мавжуд. Бунда оила ёки бригадага қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириши учун муайян ер майдонлари ажратиб берилади ва улар ички хўжалик ҳисоби асосида фаолият юритади. Жамоа пудрати ички хўжалик шартномаси асосида расмийлаштирилади. Ушбу шартнома ҳам фуқаролик ҳуқуқий, ҳам меҳнат ҳуқуқий характерга эга. (муал. – С.Бобоқулов) Батафсил »
ЖАМОА МОДДИЙ ЖАВОБГАРЛИГИ
ЖАМОА МОДДИЙ ЖАВОБГАРЛИГИ – ходимлар томонидан иш берувчига етказилган моддий зарар учун жавобгарлик юклаш турларидан бири. Топшириб қўйилган (сақлаш, сотиш, тақсимлаш, қайта ишлаш учун) моддий бойликлар, пул ва б. қимматликлар учун ҳар бир ходимнинг якка (индивидуал) моддий жавобгарлигини белгилаб бўлмайдиган (ишлар фақат биргаликда бажариладиган) ҳолларда бригада (жамоа) аъзоларининг биргаликда (солидар) жавобгарлиги жорий этилади ва бригада (жамоа) аъзолари б-н иш берувчи ўртасида тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида ёзма шартнома тузилади. Бундай шартноманинг Намунавий нусхаси ЎзР Меҳнат вазирлиги томонидан 1996 й. 2 апр.да ... Батафсил »
ЖАМИ ИШ ҲАҚИ
ЖАМИ ИШ ҲАҚИ – муайян давр (ой, й.) учун ходимга ҳисобланган (иш ҳақи, мукофотлар, солиқ тўланиши лозим бўлган бошқа барча тўловлар)нинг жами миқдори. Ж.и.ҳ.дан даромад солиғи ва б. мажбурий бадаллар ушлаб қолинади. Ж.и.ҳ.нинг солиқлар ва б. мажбурий бадаллар тўланганидан кейин қолган ҳамда ходимнинг қўлига берилиши лозим бўлган сумманинг кўпи б-н 50 % гача бўлган қисми (алимент, жарима, етказилган зарарни қоплаш, ортиқча тўланган суммани қайтариб олиш ва ҳ.к.) ушлаб қолинишига йўл қўйилади. Ж.и.ҳ. ўриндошлик бўйича ишлайдиган, корхонасида олган даромадларидан солиқ ҳисобланишида ... Батафсил »
ЖАЗОНИНГ ЎТАЛМАГАН ҚИСМИНИ АЛМАШТИРИШ
ЖАЗОНИНГ ЎТАЛМАГАН ҚИСМИНИ АЛМАШТИРИШ – фақат қонун б-н қатъий белгиланган ҳолларда ҳукмда назарда тутилган жазони ижро этиш жараёнида суд томонидан алмаштиришга йўл қўйилади. ЖК 90-м.га мувофиқ, озодликдан маҳрум қилиш ёки ахлоқ тузатиш ишига ҳукм қилинган шахсга нисбатан жазонинг ўталмаган қисмини жазони ўташ давридаги хулқини ҳисобга олиб, суд енгилроқ жазо б-н алмаштириши мумкин. Бунда шахс жазонинг қўшимча турини ўташдан тўлиқ ёки қисман озод қилиниши мумкин. Жазонинг ўталмаган қисми жазо муддатининг камида учдан бир қисми ҳақиқатан ўталганидан кейин енгилроқ жазо б-н алмаштирилиши ... Батафсил »
ЖАЗОНИ ЎТАШНИНГ ЕНГИЛ ШАРОИТЛАРИ
ЖАЗОНИ ЎТАШНИНГ ЕНГИЛ ШАРОИТЛАРИ – ЖИК 104-м.га мувофиқ, интизомий жазоланмаган маҳкумлар қуйидаги тартибда ўтказилади: а) қасддан содир этилган унча оғир бўлмаган жиноят учун суд тайинлаган жазо муддатининг камида олти ойи ўтганидан кейин; б) содир этилган оғир жиноят учун суд тайинлаган жазо муддатининг камида чорак қисмини ўтганидан кейин; в) содир этилган ўта оғир бўлмаган жиноят учун суд тайинлаган жазо муддатини камида учдан бир қисмини ўтганидан кейин ўтказилади. Ж.ў.е.ш. ўтказилган маҳкумларга энг зарур нарсалар ва озиқ–овқат маҳсулотларини харид қилиш учун ҳар ойда ... Батафсил »
ЖАЗОНИ ЎТАШДАН МУДДАТИДАН ИЛГАРИ ШАРТЛИ ОЗОД ҚИЛИШ
ЖАЗОНИ ЎТАШДАН МУДДАТИДАН ИЛГАРИ ШАРТЛИ ОЗОД ҚИЛИШ – ЖКнинг 73-м.га кўра жиноят қонунининг муҳим инсонпарварлик принципининг амалда қўлланилишидир. Ж.ў.м.и.ш.о.қ. маҳкумларни тезроқ ҳалол турмуш тарзига ўтиб олиши учун рағбатлантирувчи восита бўлиб, жазони ўташ вақтида жазони ўташ тартиби, қоида ва талабларини бажариш, иш ва ўқишга ҳалол муносабатда бўлиш кўникмаларини шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга. Озодликдан маҳрум қилиш, интизомий қисмга жўнатиш, хизмат бўйича чеклаш ёки ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган шахсларга нисбатан Ж.ў.м.и.ш.о.қ. қўлланилиши мумкин. Шахс ижро этилмаган қўшимча жазодан ҳам озод қилиниши мумкин. ... Батафсил »
ЖАЗОНИ ЎТАШ ТАРТИБИНИ АШАДДИЙ БУЗУВЧИ
ЖАЗОНИ ЎТАШ ТАРТИБИНИ АШАДДИЙ БУЗУВЧИ – камида икки марта жазони ўташ тартибини қўпол равишда бузганлиги учун интизомий бўлинмага киритиб қўйилган ва бирор жазо белгиланган тартибда олиб ташланмаган ёки бекор бўлмаган маҳкум. Бу тоифадаги маҳкум енгиллаштирилган сақлаш шароити ва манзил колонияларига ўтказилмайди, унга жазони ўташдан илгари шартли озод қилиш ва жазони енгилроғи б-н алмаштириш қўлланилмайди. (муал. – Қ.Абдурасулова) Батафсил »