ЖАЗОНИ ОҒИРЛАШТИРУВЧИ ҲОЛАТЛАР – ЖК 56-м. бўйича қуйидагилар жиноят содир этиш жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб топилади: а) ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлга нисбатан; б) ёш бола, қария ёки ожиз аҳволдаги шахсга нисбатан; в) хизмат вазифаси ёки фуқаролик бурчини бажарганлиги муносабати б-н шахсга ёки унинг яқин қариндошларига нисбатан; г) айбдорга моддий томондан, хизмат жиҳатидан ёки бошқа жиҳатдан қарам шахсга нисбатан; д) ўта шафқатсизлик б-н; е) кўпчилик учун хавфли бўлган усулда; ж) ёш бола ёки руҳий касаллиги айбдорга аён бўлган шахсдан фойдаланган ... Батафсил »
Муаллиф архиви: Yuridik Ensiklopediya
ЖАЗОНИ ИНДИВИДУАЛЛАШТИРИШ
ЖАЗОНИ ИНДИВИДУАЛЛАШТИРИШ – маҳкумни аҳлоқан тузатишга қаратилган, унинг ижтимоий хавфлилиги унинг содир этган жиноятининг хавфлилик даражасига қараб ажратиш, отряд ва бригадага тақсимлаш асосида амалга оширилади. Ҳар бир маҳкумга нисбатан қандай чора қўллаш масалалари жазони индивидуаллаштириш дейилади. Ж.и. орқали маҳкумни алоҳида назорат қилиш ва ҳисобга олиб бориш имкони яратилади. ЖИКнинг 97-м. 3-қ.да ҳам таъкидланганидек, тарбиявий ишлар индивидуал тартибда олиб борилади. Бу чораларнинг самарадорлиги айнан маҳкумларни тўғри таснифлашга боғлиқ бўлади. ЖКнинг 50-м. ва ЖИКнинг 58 -м. талабларига биноан маҳкум энг аввало, жинсига ... Батафсил »
ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТУВЧИ МУАССАСАЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТУВЧИ МУАССАСАЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ – озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги ва ўлим жазосини ижро этиш, озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ижро этиш жараёнида тартиб, маъмурият вакилларининг масъулияти. Муассаса ҳудудида юрган мансабдор шахслар ва фуқароларнинг шахсий хавфсизлиги ҳамда маҳкумларнинг яшаш жойи, озиқ–овқат, уст–бош б-н таъминлаш, маҳкумларни меҳнатга жалб этиш, улар орасида умумий таълим ва ҳунар таълимини ташкил этиш, тиббий–санитария хизмати кўрсатиш, маҳкумларни кўрсатилган йўналишлар (маршрут) бўйича кузатиб бориш Ж.и.э.м. (муал. – Қ.Абдурасулова) Батафсил »
ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТУВЧИ МУАССАСАЛАР
ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТУВЧИ МУАССАСАЛАР – ЎзР ЖИКнинг 45– м.га мувофиқ озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо ижросини жазони ижро этиш муассасалари амалга оширади. Ж.и.э.м.га қуйидагилар киради: жазони ижро этиш колониялари; тарбия колониялари; турмалар. Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган ва хўжалик хизматига оид ишларни бажариш тергов ҳибсхоналарида қолдирилган шахсларга нисбатан жазони ижро этиш муассасалари вазифасини ҳибсхона маъмурияти бажаради. Жазони ижро этиш колониялари манзил–колонияларга, умумий, қаттиқ, махсус тартибли колонияларга бўлинади. Вояга етган маҳкумларни сақлаш учун мўлжалланган тарбия колониялари мавжуд. (муал. – Қ.Абдурасулова) Батафсил »
ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШДА ДИФФЕРЕНЦИАЦИЯ ТАМОЙИЛИ
ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШДА ДИФФЕРЕНЦИАЦИЯ ТАМОЙИЛИ – бу тамойил, айниқса, озодликдан маҳрум қилиш жазосини ижро этишда алоҳида аҳамият касб этади. Жумладан, маҳкумларнинг ижтимоий хавфлилиги, уларнинг илгари ҳам жиноят содир этиб жазо ўтаб чиққанлиги, рецидивлиги ҳамда содир этган жиноятининг ижтимоий хавфлилиги бу тамойил асосида тартибга солинади. Жазони дифференциациялаш индивидуаллаштиришдан фарқ қилади. Жазони дифференциациялашда маҳкумларнинг ижтимоий хавфлилигига кўра бир-биридан ажратилган ҳолда сақлаш ва уларга ўзларининг ижтимоий хавфлилигига кўра мажбурлов чораларини қўллаш назарда тутилади. Турли тоифадаги маҳкумлар бир-биридан ажратилган ҳолда сақланади. Жазони ижро этиш ... Батафсил »
ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ МУДДАТИ
ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ МУДДАТИ – агар жиноий жазо ўз вақтида ижро этилмаса, у аста–секин ўзининг тарбиялаш ва жиноятчиликнинг олдини олишдаги аҳамиятини йўқотиб боради. Бундай муддатни қонун чиқарувчи орган тайинланган жазо тури ва муддати б-н боғлаб белгилаган. Бу муддатлар ЖК 69-м.да белгиланган бўлиб, агар ҳукм қонуний кучга кирган кундан бошлаб: а) уч й.дан ортиқ бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилинган ёки озодликдан маҳрум қилиш б-н боғлиқ бўлмаган жазога ҳукм қилинганда – уч й.; б) беш й.дан ортиқ бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум этишга ... Батафсил »
ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ МУАССАСАСИ МАЪМУРИЯТИНИНГ ҚОНУНИЙ ТАЛАБЛАРИГА БЎЙСУНМАСЛИК
ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ МУАССАСАСИ МАЪМУРИЯТИНИНГ ҚОНУНИЙ ТАЛАБЛАРИГА БЎЙСУНМАСЛИК – озодликдан маҳрум қилиш жойида жазони ўтаётган шахснинг жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг қонуний талабларига бўйсунмаслиги ёхуд маъмуриятнинг ўз фаолиятини амалга оширишга бошқача йўсинда тўсқинлик қилиш (ЖК 221-м.). (муал. – Қ.Абдурасулова) Батафсил »
ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ МУАССАСАЛАРИНИНГ КОМИССИЯЛАРИ
ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ МУАССАСАЛАРИНИНГ КОМИССИЯЛАРИ – жазони ўташ жойларида маҳкумларни жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилиш, жазонинг ўталмаган қисмини енгилроғи б-н алмаштириш, жазони ўташни давом эттириш учун манзил колониясига ўтказиш ва б. шу каби масалаларни кўриб чиқиш мақсадида тузилади. Ж.и.э.м.к. ўз йиғилишини ҳар ойда камида икки марта ўтказади. Комиссия таркибига муассаса бошлиғининг ўринбосарлари, муассасанинг етакчи бўлим ва хизматларининг раҳбарлари киради. Муассасанинг махсус бўлим бошлиғи комиссия котиби бўлиб, унга йиғилиш тайинланган кунга камида уч кун қолганда, туркум (отряд) бошлиқлари маҳкумларга оид ... Батафсил »
ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ МУАССАСАЛАРИДАН ОЗОД ҚИЛИШ ТАРТИБИ
ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ МУАССАСАЛАРИДАН ОЗОД ҚИЛИШ ТАРТИБИ – жазони ижро этиш муасссасаларидан озод қилишга тайёргарлик маҳкумнинг жазо муддати тугашига уч ой қолганда бошланади, уни меҳнат ва турмушда ўрнашишга бўлган эҳтиёжи аниқланади. Иш ва турмушда ўрнашишга муҳтож бўлган шахслар ҳақида жазони ижро этиш муассасасининг (ЖИЭМ) маъмурияти маҳкум яшаши мўлжалланаётган жойдаги ижтимоий мослашув марказига хабар беради. Агарда озод этилаётган шахс устидан маъмурий назорат ўрнатиш лозим бўлса қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга тақдимнома киритади. ЖИЭМдан озод қилинаётган шахсга яшаш жойига етиб олиши учун ... Батафсил »
ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ МУАССАСАЛАРИДАГИ ИЧКИ ТАРТИБ ҚОИДАЛАРИ
ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ МУАССАСАЛАРИДАГИ ИЧКИ ТАРТИБ ҚОИДАЛАРИ – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг меъёрий ҳужжатлари б-н тартибга солинади. Улар озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ижро этиш б-н боғлиқ бўлган айрим масалаларни, жумладан: жазони ижро этиш муассасаларини ташкил этиш ва тугатиш; текшириш; жиҳозлаш; маҳкумлар лимити; маҳкумларни қабул қилиш ва жўнатиш; уларни овқатлантириш ва меҳнатга жалб этиш, рағбатлантириш ва жазолаш чораларини ҳисобга олиш тартиби ва ҳ.к.ни аниқлаштириб беради. (муал. – Қ.Абдурасулова) Батафсил »