ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ МУАССАСАЛАРИДА РАҒБАТЛАНТИРИШ ВА ИНТИЗОМИЙ ЖАЗОЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ – жазони ўташ жойларида маҳкумларга нисбатан рағбатлантириш ва интизомий жазоларни қўллаш ҳуқуқидан жазони ижро этиш муассасаларининг бошлиқлари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар фойдаланади. Жазони ижро этиш муассасаларининг бошқа мансабдор шахслари маҳкумларга нисбатан рағбатлантириш ва интизомий жазоларни қўллаш ҳуқуқидан фойдаланмайдилар (ЖИК 102-112-м.). (муал. – Қ.Абдурасулова) Батафсил »
Муаллиф архиви: Yuridik Ensiklopediya
ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ КОЛОНИЯЛАРИ
ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ КОЛОНИЯЛАРИ – жазони ижро этувчи муассаса турларидан бири. Ж.и.э.к. ЖИКга мувофиқ вояга етган судланганларнинг озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўташлари учун мўлжалланган. Улар манзил–колонияларга, умумий, қаттиқ, махсус тартибли колонияларга бўлинади. Манзил–колониялар қуйидагиларга бўлинади: эҳтиётсизлик оқибатида содир этилган жиноятлар учун ҳукм қилинган шахслар сақланадиган манзил–колониялар; умумий ва қаттиқ тартибли колониялардан, шунингдек, тарбия колонияларидан ўтказилган маҳкумлар сақланадиган манзил–колониялар. Умумий тартибли колониялар қуйидагиларга бўлинади: қасддан унча оғир бўлмаган жиноят содир этганлик учун биринчи марта озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар сақланадиган ... Батафсил »
ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ
ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ – ЖИКга мувофиқ Ж.и.к. тушунчаси жиноят учун суд томонидан тайинланган жазони ижро этувчи давлат органлари ва муассасалари ҳамда суд томонидан муайян шахсга нисбатан чиқарилган индивидуал ҳукмнинг ижросини таъминлашда у ёки бу даражада иштирок этувчи мансабдор шахсларга тааллуқлидир. Мас., жарима тариқасидаги жазо ЎзР Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий–техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти томонидан ижро этилади. Ахлоқ тузатиш ишлари, қамоқ, озодликдан маҳрум қилиш ва ўлим жазоси ички ишлар органлари томонидан ижро этилади. Муайян ... Батафсил »
ЖАЗОНИ ЕНГИЛРОҒИ БИЛАН АЛМАШТИРИШ
ЖАЗОНИ ЕНГИЛРОҒИ БИЛАН АЛМАШТИРИШ – озодликдан маҳрум этилган ёки ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган шахсларга нисбатан суд жазонинг ўталмаган қисмини енгилроқ жазо б-н алмаштириши мумкин. Жазони енгилроғи б-н алмаштириш юқорида кўрсатилган жазо турлари учун ўрнатилган тартиб–қоида талабларини бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган маҳкумга нисбатан қўлланилиши мумкин. (ЖК 74-м.). (муал. – У.Холиқулов) Батафсил »
ЖАЗОНИ ЕНГИЛЛАШТИРУВЧИ ҲОЛАТЛАР
ЖАЗОНИ ЕНГИЛЛАШТИРУВЧИ ҲОЛАТЛАР – содир этилган жиноят ёки айбдор шахсни тавсифловчи ҳолатлар ва жиҳатларни эътиборга олган ҳолда шундай ҳолатлар бўлмагандагига нисбатан енгилроқ жазо тайинлаш. Суд жазо тайинлашда содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, қилмишнинг сабабини, етказилган зарарнинг хусусияти ва миқдори, айбдорнинг шахсини ва жазони енгиллаштирувчи ҳолатларни эътиборга олади. ЖКнинг 55-м.га кўра қуйидагилар жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар ҳисобланади: а) айбини бўйнига олиш тўғрисида арз қилиш, чин кўнгилдан пушаймон бўлиш ёки жиноятни очиш учун фаол ёрдам бериш; б) етказилган зарарни ихтиёрий ... Батафсил »
ЖАЗОЛАРНИ ҚЎШИШНИ ҲИСОБЛАШ
ЖАЗОЛАРНИ ҚЎШИШНИ ҲИСОБЛАШ – ЖКда жазоларни қўшишни ҳисоблаш ҳар хил турдаги асосий жазоларни қўшганда озодликдан маҳрум қилишнинг бир куни: а) қамоқ ёки интизомий қисмга жўнатишнинг бир кунига; б) ахлоқ тузатиш ишлари ёки хизмат бўйича чеклашнинг уч кунига тўғри келади. Жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазолар озодликдан маҳрум қилиш, интизомий қисмга жўнатиш, қамоқ, хизмат бўйича чеклаш, аҳлоқ тузатиш ишлари жазолари б-н қўшилганда ҳар қайсиси алоҳида ижро этилади. (ЖК 61-м.). (муал. – Ш.Абдуқодиров) Батафсил »
ЖАЗОДАН ОЗОД ҚИЛИНГАН ШАХСЛАР УСТИДАН НАЗОРАТ
ЖАЗОДАН ОЗОД ҚИЛИНГАН ШАХСЛАР УСТИДАН НАЗОРАТ – ваколатли давлат органлари томонидан турли шаклда амалга оширилади. Жазодан озод этилганларнинг ҳулқ–атвори устидан назоратни амалга ошириш вазифасини аввал мавжуд бўлган назорат комиссиялари ҳамда вояга етмаганларнинг ишлари бўйича комиссиялар бажарган. Ҳозирда мазкур назорат жазодан озод этилганларнинг яшаш жойларидаги ички ишлар органларининг тегишли ходимлари, хусусан, участка нозирлари томонидан амалга оширилади. Шунингдек, бу турдаги назорат жазодан озод этилган ва муддатидан илгари озод этилган ҳомиладор аёллар, вояга етмаган фарзанди бор аёллар устидан ҳам амалга оширилади. (ЖИК 176-м.). ... Батафсил »
ЖАЗО ЧОРАЛАРИ
ЖАЗО ЧОРАЛАРИ – қ.: Жазо. Батафсил »
ЖАЗО ТАЙИНЛАШДА ДАСТЛАБКИ ҚАМОҚ ВАҚТИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ
ЖАЗО ТАЙИНЛАШДА ДАСТЛАБКИ ҚАМОҚ ВАҚТИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ – жазо тайинлаш вақтида дастлабки қамоқнинг ҳар бир кунини: а) қамоқ, интизомий қисмга жўнатиш ва озодликдан маҳрум қилишнинг бир кунига; б) ахлоқ тузатиш ишлари ёки хизмат бўйича чеклашнинг уч кунига тенглаштириб ҳисобланади. (ЖК 62-м.). (муал. – У.Холиқулов) Батафсил »
ЖАЗО ТАЙИНЛАШ
ЖАЗО ТАЙИНЛАШ – суд ЖК махсус қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахсга нисбатан уни жавобгарлик назарда тутилган м.даги белгиланган доирада умумий қисм қоидаларига мувофиқ жазо тайинлайди. Ж.т.да жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражаси, қилмишнинг сабаби, етказилган зарарнинг хусусияти ва миқдори, айбдорнинг шахс ҳамда жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлари инобатга олинади. (ЖК 54-м.). Батафсил »