Yangi hujjatlar

Муаллиф архиви: Yuridik Ensiklopediya

КЎЧИРМА

КЎЧИРМА – асл нусхадан ёзиб, чизиб, кучириб олинган нусха. Батафсил »

КЎЧАР МУЛК

КЎЧАР МУЛК – вазифасига ва тайинланиш максадларига зарар етказмаган бир жойдан иккинчи жойга кучирилиши мумкин булган мол–мулк кучар мулк жумласига киради; Батафсил »

КЎРСАТУВЛАРНИ ТЕКШИРИШ

КЎРСАТУВЛАРНИ ТЕКШИРИШ – сўроқ ўтказишдан олинган маълумотларни текшириш, далил сифатида унга бахо бериш умумий талаб бўлиб ҳисобланади. Текшириш деганда, жиноий иш юзасидан йиғилган барча далилларни ўзаро солиштириб, бир–бирига боғлиқ равишда ҳақиқатни ёритадиган жараён тушунилади. Сўроқ кўрсатмаларини айрим ҳолларда ҳодиса жойида текшириш лозим бўлиб колади, айникса, айбланувчи, гумонланувчининг кўрсатмалари ҳақиқат эканлиги текшириш заруриятини жиноят содир бўлган жойга чиқиш билан ҳал қилинади. Ҳодиса жойида кўрсатмалардаги айрим фактларни текшириш билан бирга айрим маълумотларни аниқлаб олиш ва тўлдириш имкони ҳам бўлади. Бошқа тергов ҳаракатлари ... Батафсил »

КЎРСАТУВ

КЎРСАТУВ – суриштирув, дастлабки тергов ва судда ҳал қилинаётган ишга оид бирор аҳамиятли ҳолатни аниқлаш учун шахснинг сўроқда берган тушунтириши. К. ишдаги фактик маълумотларни изоҳлаш, таҳлил қилиш, бирор воқеага ва унинг иштирокчиларига алоқадор фикр–мулоҳаза, важ, тахмин ва илтимос тарзида ҳам бўлиши мумкин. Фуқаролик ва хўжалик ишлари бўйича судда тарафлар, учинчи шахслар, уларнинт қонуний вакиллари ва гувоҳлар, жиноят ишлари бўйича эса – гумон остидаги шахс, айбланувчи, судланувчи, гувоҳ ва жабрланувчи, баъзан эксперт сўроқ қилинади. Сўроқда қонун талабларига қатъий риоя қилиниши шарт. ... Батафсил »

КЎРСАТМА БЕРИШГА МАЖБУР ҚИЛИШ

КЎРСАТМА БЕРИШГА МАЖБУР ҚИЛИШ – ғайриқонуний жисмоний ёки руҳий таъсир кўрсатиш орқали жиноят процесси иштирокчиларининг эркига хилоф равишда содир этилган жиноят юзасидан маълумотлар беришига эришишга қаратилган ҳаракатлар. (ЖК 235-модда) Батафсил »

ҚЎРҚИТИШ

ҚЎРҚИТИШ – шахсга руҳий таъсир кўрсатиш. Батафсил »

ҚЎРИҚХОНА

ҚЎРИҚХОНА – ноёб ва типик (шу ерга хос) табиий комплекс. Унда ўсимлик ва ҳайвонлар генофондини сақлаб қолиш ва ўрганиш, табиатдаги жараёнлар ва ҳодисаларнинг экологик мониторингини олиб бориш мақсадида қўриқхоналар хўжалик оборотидан чиқарилади ва уларда табиатни муҳофаза қилишга қаратилган илмий текшириш муассасаси бўлган алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд мақоми ўрнатилади. 2004 йил 3 декабрдаги қабул қилинган «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига мувофиқ, қўриқхонада: табиат мажмуини табиий ҳолатда асраш; илмий тадқиқотлар ўтказиш ва экологик таълимни тарғиб қилиш; давлат экологик ... Батафсил »

КЎПФУҚАРОЛИК

КЎПФУҚАРОЛИК – шахснинг тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланган икки ёки ундан ортиқ давлат фуқаролигига мансублиги (қўш фуқаролилик, бипатризм). Туғилганда ҳам, шахснинг бошқа давлат фуқаролигига қабул қилиниши натижасида ҳам (агар у бунда ўзининг олдинги фуқаролигини йўқотмаган бўлса) юзага келиши мумкин. К.ф.ка йўл қўйилиши ва унинг оқибатлари тўғрисидаги масала турли мамлакатларнинг Конст.вий ҳуқуқида ҳар хил ҳал қилинади. Мас., ЎзР Конст.нинг 21–моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ягона фуқаролик ўрнатилади. Россия Федерацияси Конст.си (61-моддаси биринчи банди)га мувофиқ эса, Россия Федерацияси фуқароси федерал қонунга ёки ... Батафсил »

ҚЎПОРУВЧИЛИК

ҚЎПОРУВЧИЛИК – 1) одамларни қириб юбориш; 2) ёки уларнинг соғлигига зиён етказиш; 3) ёхуд мулкка шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш каби ҳаракатларни содир этишдан иборат бўлади. (ЖК 161-модда) Батафсил »

КЎП ХОТИНЛИК БЎЛИШ

КЎП ХОТИНЛИК БЎЛИШ – умумий рўзғор юритиш асосида икки ёки ундан ортиқ аёл билан эр–хотин бўлиб яшаш (ЖК 126-модда) Батафсил »

Юқорига