КЎП ТОМОНЛАМА ШАРТНОМА (фуқаролик ҳуқуқида) – Шартномалар шартнома тузувчиларнинг эрклари ифода этилишига қараб, улар икки томонлама ёки кўп томонлама турларга бўлинади. Кўп томонлама шартномаларда уч ва ундан ортиқ шахсларнинг эрклари ифодаланиб тузилади. Мас., оддий ширкат (биргаликдаги фаолият) шартномасини кўрсатсак бўлади. Кўп томонлама шартномалар ҳам икки томонлама шартномалар сингари ўзаро келишув, яъни шартномадир. Батафсил »
Муаллиф архиви: Yuridik Ensiklopediya
КЎП ПАРТИЯВИЙЛИК
КЎП ПАРТИЯВИЙЛИК – ҳозирги демократия давлатларида сиёсий ҳаётни ташкил этишнинг асосий Конст.вий принциплардан бири, сиёсий ва мафкуравий плюрализм (хилма–хиллик)ни анча умумийроқ бўлган принципининг ифодаси ҳисобланади. К. П. принципи юридик жиҳатдан давлат фуқароларнинг ўз дунёқарашларига мувофиқ тарзда сиёсий партияларга бирлашиш ҳуқуқини, барча сиёсий партияларнинг қонн олдида тенглигини, улар фаолияти эркинлигини тан олиши ва кафолатлашини англатади. Кўп партиялилик принципи ваколатли давлат органларининг миллий, ирқий, диний ёки ижтимоий муросасизликни, қонуний давлат ҳокимият органларини куч ишлатиб ағдаришни тарғиб қиладиган ёки бошқа йўсинда амалда бўлиб ... Батафсил »
КЎЗДАН КЕЧИРИШ
КЎЗДАН КЕЧИРИШ – тергов ҳаракати; жиноят излари ва б. ашёвий далилларни топиш, содир бўлган ҳодиса тафсилотларини ва жиноят иши учун аҳамиятли бошқа ҳолатларни аниқлаш мақсадида суриштирувчи, терговчи, баьзан суд ўтказади. Қотиллик, босқинчилик, талончилик, ўғирлик, ҳалокат кабилар юз берганда жой, бино, теварак–атроф, шунингдек, мурда кўздан кечирилади. Бу ҳаракат жиноят иши қўзғатилмасдан олдин ҳам амалга оширилиши мумкин. Тинтувда топилган нарсалар ва ҳужжатлар, почта–телеграф жўнатмаларини жиноят ишига қўшишдан олдин К. к. шарт. Жиноят ишига алоқадор деб ҳисбланган буюмлар ва ҳолатлар К.к. чоғида холислар ... Батафсил »
КЎЗБУЯМАЧИЛИК УЧУН ТУЗИЛГАН БИТИМ
КЎЗБУЯМАЧИЛИК УЧУН ТУЗИЛГАН БИТИМ – бошқа битимни ниқоблаш, яшириш мақсадида тузилган битим. Бундай битимга нисбатан тарафлар ҳақиқатда назарда тутган битимга доир қоидалар қўлланилади ва шу нуқтаи назардан у ҳақиқий ҳисобланади. Батафсил »
КУЧЛИ РУҲИЙ ХАЯЖОНЛАНИШ (аффект)
КУЧЛИ РУҲИЙ ХАЯЖОНЛАНИШ (аффект) ҳолати жабрланувчининг ғайриқонуний зўрлик ёки оғир хақоратидан ёхуд ғайриқонуний ҳаракатларига жавоб сифатида пайдо бўлишидир. Батафсил »
ҚУРОЛЛИ ҲУЖУМ
ҚУРОЛЛИ ҲУЖУМ – қуролдан фойдаланган ҳолда шахс ҳаёти ёки соғлигига тажовуз қилиш. Батафсил »
ҚУРОЛЛИ МОЖАРОЛАР
ҚУРОЛЛИ МОЖАРОЛАР – чекланган доирадаги ҳарбий низолар (ҳаракатлар ва қуролли тўқнашувлар) ҳисобланади, бунда уруш ҳолати эълон қилинмайди. Қуролли можаролар келиб чиққан ва Ўзбекистон Республикаси бу можароларга тортилган тақдирда Қуролли Кучлар дарҳол уларни бартараф этиш чора–тадбирларини кўрадилар. Батафсил »
ҚУРОЛЛИ КУЧЛАР РЕЗЕРВИ
ҚУРОЛЛИ КУЧЛАР РЕЗЕРВИ – Ўзбекистон Республикасига қарши ҳарбий тажовуз таҳдиди юзага келган, фавқулодда вазиятлар рўй берган тақдирда тинчлик ва уруш даврида ҳаракатдаги қўшин гуруҳларини кучайтириш ҳамда янги қўшин гуруҳларини тузиш учун, шунингдек мамлакат хавфсизлиги ва мудофаа қобилиятини таъминлашга доир бошқа вазифаларни ҳал этиш учун мўлжалланган ҳарбий таълим олган одам ресурслари ҳамда моддий–техника воситалари заҳиралари. Батафсил »
ҚУРОЛ
ҚУРОЛ – бу физикавий, кимёвий ва биологик таъсирни таъминловчи, ҳужум қилиш ва фаол ҳимоя қилиш воситаси, яъни, душманнинг тирик кучлари ва жанговар техникасини йўқотиш ёки сафдан чиқариш воситасидир. Стандарт қуроллар биргаликда, нафақат ўточар қуролларга, балки, портловчи қурилмаларга ҳам тааллуқли бўлган турлича қўлбола усулда тайёрланган мослама ва қурилмалар ҳам тадқиқот қилинади. Демак, ушбу турдаги экспертизаларни ўтказувчи экспертлар ўточар қуролларнинг тўлиқ характеристикалари акс этган ва етарлича тўлиқ таърифларга эга бўлишлари лозим. Барча қуролларни таъсир қилиш ёки энергия манбаларига кўра қуйидаги турларга ажратиш ... Батафсил »
ҚУРИЛИШ ПУДРАТИ
ҚУРИЛИШ ПУДРАТИ – белгиланган муддатда буюртмачининг топшириги билан муайян объектни дуриш ёки бошқа дурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тулаш мажбуриятини олади. Тугалланмаган дурилишнинг мулкдори у буюртмачига топширилгунча ва унинг ҳақи тулангунча пудратчи ҳисобланади. Батафсил »