ДАРОМАД СОЛИҒИ – молия йилида солиқ солинадиган даромадга эга бўлган жисмоний шахслар (фуқаролар)нинг солиқ солинадиган жами даромадларидан, юридик шахслар (ташкилот, хўжалик ва корхоналар) нинг солиқ солинадиган жами даромади фойдасидан ундириладиган солиқ. ЎзР СКнинг 6-м.га биноан, д.с. умумдавлат солиқлари қаторига киради. Эга бўлган даромадларига нисбатан юридик д.с. жисмоний шахсларга солинади. Юридик шахслар д.с. бўйича бюджет б-н ҳисоб-китобларни мустақил равишда амалга оширадилар. Айрим тармоқлар юридик шахсларнинг бирлашмалари бюджет б-н ҳисоб-китобларни ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан марказлаштирилган тартибда амалга оширишлари мумкин. Юридик шахслар ... Батафсил »
Муаллиф архиви: Yuridik Ensiklopediya
ДАРОМАД КЕЛТИРАДИГАН ОБЛИГАЦИЯЛАР
ДАРОМАД КЕЛТИРАДИГАН ОБЛИГАЦИЯЛАР – компания фойда олган тақдирдагина фоизлар тўланадиган облигациялар. ЎзРнинг «Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисида» ги Қонунига (02.09.1993.) биноан облигациялар уларнинг эгаси пул маблағлари берганлигини тасдиқ этувчи ва қимматли қоғозларнинг белгиланган қийматини уларда кўрсатилган муддатда, қайд этилган фоиз тўланган ҳолда, башарти облигацияларни чиқариш шартларида ўзгача қоидалар назарда тутилмаган бўлса, қоплаш мажбуриятини тасдиқловчи қимматли қоғозлардир. Ўзбекистонда ички заёмларнинг ва маҳаллий заёмларнинг облигациялари ва корхоналарнинг облигациялари чиқарилади. Облигациялар оддий ва ютуқли, фоизли ва фоизсиз (мақсадли), эркин муомалада юритиладиган ёки ... Батафсил »
ДАРАХТ ВА БУТАЛАРНИ КЕСИШ
ДАРАХТ ВА БУТАЛАРНИ КЕСИШ – ўрмон фонди ерларида дарахт ва буталарни кесиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бериладиган рухсатномалар бўйича амалга оширилади. Ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарни кесишга фақат санитария ҳамда бинолар, иншоотлар ва коммуникациялар қурилиши б-н боғлиқ кесишларга маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси б-н келишув асосида йўл қўйилади. (муал. – А.Нигматов) Батафсил »
ДАМНИФИКАЦИЯ
ДАМНИФИКАЦИЯ – зарар кўриш тушунилади. (муал. – Р.Алимова) Батафсил »
ДАМ ОЛИШ ҲУҚУҚИ
ДАМ ОЛИШ ҲУҚУҚИ – ёлланиб ишловчи ходимларга берилган ижтимоий–иқтисодий ҳуқуқлардан (ЎзР Конс.нинг 38-м.) дам олиш ҳуқуқи ва уни амалга оширилиши МК ва б. қонун ҳужжатлари б-н кафолатланади. Ходимларнинг дам олиш ҳуқуқи бузилиши жавобгарликка сабаб бўлади. Одатда, бу ҳуқуқнинг мазмуни иш куни давомийлигини чеклаш, дам олиш ва байрам кунларини белгилаш, ҳар й.ги ҳақ тўланадиган меҳнат таътилини белгилашдан иборат бўлади. Қатор конс.лар юқорида айтиб ўтилган қоидалар фақат меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган шахсларга жорий этилишини қайд этади. (муал. – М.Усмонова) Батафсил »
ДАМ ОЛИШ ВАҚТИ
ДАМ ОЛИШ ВАҚТИ – қонун ҳужжатларига кўра ходим ўзининг меҳнат вазифаларини бажаришдан озод қилинган ва сарфланган жисмоний ҳамда маънавий руҳий қувватини қайта тиклаши учун ажратилган вақт. Амалдаги қонунчиликда иш вақтининг энг кўп муддати чекланган ва айни пайтда дам олиш вақтининг ҳам энг кам муддати белгиланган. Иш куни давомидаги кундалик, ҳафталик, байрам кунларидаги ва йиллик меҳнат таътили чоғидаги дам олиш вақтларининг турлари ўзаро фарқланади. Дам олиш вақти ички меҳнат тартиби қоидалари ва б. локал меъёрий ҳужжатлар б-н тартибга солинади. Дам олиш ... Батафсил »
ДАЛОЛАТНОМА ЁЗУВЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ
ДАЛОЛАТНОМА ЁЗУВЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ – фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларга ўзгартиришлар киритиш етарли асослар мавжуд бўлганда ва манфаатдор шахслар ўртасида низо бўлмаса агар улар Ўзбекистон ҳудудида тузилган бўлса, улар сақланаётган жойдаги ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади. ФҲДЁ органининг д.ё.ў.к.ни рад этиш тўғрисидаги хулосаси устидан судга шикоят қилиниши мумкин. Далолатнома ёзувларга ўзгартиришлар қуйидаги ҳолларда амалга оширилади: а) “Давлат тили ҳақида”ги ЎзР Қонунининг 15-м. асосида тарихий ва миллий анаъаналарга риоя қилиш мақсадида фамилияси, исми, ота исмини ёздириш истаги бўлганда; б) оталик белгиланганда; в) ... Батафсил »
ДАЛИЛЛАРНИНГ ДАХЛДОРЛИГИ
ДАЛИЛЛАРНИНГ ДАХЛДОРЛИГИ – суд фақат иш учун аҳамиятга эга бўлган далилларга асосланади. Ишга дахлдор бўлмаган далиллар суд томонидан рад этилади. Далилларнинг дахлдорлиги масаласи ишни судда кўришга тайёрлаш жараёнида, суд мажлисида ишни кўриш жараёнида далилларни баҳолаш орқали ҳал қилинади. (муал. – З.Иноғомжонова) Батафсил »
ДАЛИЛЛАРНИ ТАЪМИНЛАШ
ДАЛИЛЛАРНИ ТАЪМИНЛАШ – зарур бўлган далилларни кейинчалик тақдим этиш мумкин бўлмай қолади ёки қийинлашади дейишга асоси бўлган шахсларнинг суриштирувчи, терговчи, прокурор ва судьядан бу далилларни таъминлашни илтимос қилишлари. Хорижий давлатларнинг органларида иш юритиш учун зарур далиллар б-н таъминлаш давлат нотариал идоралари томонидан амалга оширилади. (муал. – Ғ.Абдумажидов) Батафсил »
ДАЛИЛЛАРГА БАҲО БЕРИШ
ДАЛИЛЛАРГА БАҲО БЕРИШ – суд далилларга ишнинг ҳамма ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда, ҳар тарафлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқиш асосида ички ишонч бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга дахлдорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг ҳаммаси эса етарли даражада тўпланган ёки тўпланмаганлиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб эътироф этилади. Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас (ЖПК 95–м). (муал. – ... Батафсил »