Yangi hujjatlar

Муаллиф архиви: Yuridik Ensiklopediya

ДАВЛАТ НАЗОРАТИ

ДАВЛАТ НАЗОРАТИ – давлат органлари чиқарадиган қонунлар ва б. ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилинишини таъминлайдиган давлат ҳокимиятини амалга ошириш шаклларидан бири. Д.н.ни турли органлар амалга оширади. Одатда назорат вазифаси асосан парламентларда тўпланган, аммо кейинги ўн йилликда кўпгина мамлакатларда парламентдан ташқари, парламент номидан иш юритадиган назорат инстанциялари кенг тарқалди (мас., омбудсман, ҳисоб палатаси), маъмурий юстиция органларининг сони ва роли ўсди. Барча давлатларда молия вазирлиги кенг назорат ҳуқуқига эга. Ҳозирги кунда ҳар бир мамлакатда ўз Д.н. тизими шаклланган. Мас., АҚШда Д.н.ни Президент, ижро ... Батафсил »

ДАВЛАТ МУЛК ҲУҚУҚИ

ДАВЛАТ МУЛК ҲУҚУҚИ – қонун ҳужжатлари асосида давлатга қарашли бўлган мол-мулкка давлат органларининг ва давлат томонидан тузилган юридик шахсларнинг аниқ йўналтирилган ва олдиндан белгилаб қўйилган мақсадни кўзлаб эгалик қилиши, ундан фойдаланиши ва уни тасарруф этиши ҳамда давлат мулк ҳуқуқини ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқи. Давлат юридик шахсларига бириктирилган мол-мулк уларга ашёвий ҳуқуқ (хўжалик юритиш ва оператив бошқариш) асосида берилади ва бу ҳол давлатнинг ўз мол-мулкига нисбатан мулкий ҳуқуқларни амалга оширишига тўсқинлик қилмайди. Давлатнинг мулкка ... Батафсил »

ДАВЛАТ МАЖЛИСИ

ДАВЛАТ МАЖЛИСИ – Венгрия ва Эстонияда бир палатали парламентнинг, шунингдек, РФ таркибидаги қатор республикалар: Олтой, Бошқирдистон, Марий Эл, Мордовада қонунчилик органининг номи. (муал. – С.Хидиров) Батафсил »

ДАВЛАТ МАДҲИЯСИ

ДАВЛАТ МАДҲИЯСИ (юнонча humnos – тантанали қўшиқ) – ватан, давлат, тарихий ҳодиса, уларнинг қаҳрамонларини шарафловчи шеърий–мусиқий асар, давлат рамзларидан бири ҳисобланади. 1992 й. 10 дек.да Ўзбекистон Республикасининг “Давлат мадҳияси тўғрисида”ги Қонун б-н тасдиқланган Давлат мадҳиясининг шеърини Ўзб халқ шоири Абдулла Орипов ёзган, мусиқасини эса таниқли санъат арбоби Мутал Бурхонов басталаган. (муал. – Ш.Абдуқодиров) Батафсил »

ДАВЛАТ КРЕДИТИ

ДАВЛАТ КРЕДИТИ – давлат томонидан мамлакат ижтимоий–иқтисодий ривожланишиннг энг муҳим соҳалари ҳамда бюджет дефицитини қоплаш учун зарур бўлган қўшимча молиявий ресурсларни йўналтириш мақсадида юридик ва жисмоний шахсларниннг бўш турган пул маблағларини қайтаришлик, муддатлилик, мақсадга мувофиқлик ва ихтиёрийлик тамойилларига асосан жалб этиш бўйича молия ҳуқуқи б-н тартибга солинадиган муносабатлар. Д.к. бўйича молиявий–ҳуқуқий муносабатларни амалга ошириш натижасида давлатнинг ички қарзи шакллантирилади. (муал. – Л.Хван) Батафсил »

ДАВЛАТ КОТИБИ

ДАВЛАТ КОТИБИ – Европа ва Американинг қатор мамлакатларида юқори давлат лавозимининг номи. Мас., АҚШда Д.к. – АҚШ Давлат департаменти, яъни ташқи сиёсий маҳкама раҳбари; Буюк Британияда Д.к. деб айрим маҳкамалар – ички ишлар, мудофаа, Шотландия ишлари бўйича маҳкамалар бошлиғи номланади. Бельгияда Д.к. вазирларнинг ўринбосарлари ҳисобланади. Мексика ва Лотин Америкасининг айрим мамлакатларида вазирлар Д.к. деб аталади. (муал. – Ш.Абдуқодиров) Батафсил »

ДАВЛАТ КОРХОНАСИ

ДАВЛАТ КОРХОНАСИ – давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ташкил қилинган, ўзига бириктириб қўйилган мол-мулкка нисбатан қонунда белгилаб қўйилган доирада, давлатнинг топшириқларига ҳамда мол-мулкнинг вазифасига мувофиқ ҳолда эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқларини амалга оширувчи юридик шахс. Давлат ўзига тегишли мол-мулкни ва унга нисбатан мулкий ҳуқуқларни ўз органига ёки ўзи ташкил этган юридик шахсга топширар экан, уларни амалга оширишга нисбатан бир қатор талабларни белгилайди. Бундай талаблар жумласига: қонунда белгилаб қўйилган доирада ҳаракат қилиш; ўз фаолиятининг мақсадларига кўра мулкий ҳуқуқларни ... Батафсил »

ДАВЛАТ КЕНГАШИ

ДАВЛАТ КЕНГАШИ – Чор Россиясида 1810-1906 й.да қонун чиқарувчи олий маслаҳат органи. 1906 й. Давлат думаси ташкил этилиши муносабати б-н Россия парламентининг юқори палатасига айлантирилган. Бу даврда Д.к. аъзоларининг ярми подшо томонидан тайинланар, ярми дворян, руҳоний ва йирик буржуа вакилларидан сайланар эди. 1917 й. Февраль буржуа инқилоби натижасида тутатилган. (муал. – И.Кудрявцев) Батафсил »

ДАВЛАТ ИШЛАРИНИ БОШҚАРИШДА ИШТИРОК ЭТИШ ҲУҚУҚИ

ДАВЛАТ ИШЛАРИНИ БОШҚАРИШДА ИШТИРОК ЭТИШ ҲУҚУҚИ – қатор конституциялар (мас., Испания, РФ, Монголия, Словакия, Ўзбекистон)да фуқароларнинг қоидага кўра давлат ҳокимияти ва маҳаллий ўзини–ўзи бошқариш органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқи, референдумда қатнашиш ҳуқуқи, давлат хизматида тўсиқсиз ишлаш ҳуқуқи каби сиёсий ҳуқуқлар мажмуининг номи. ЎзР Конс.нинг 32-м.да фуқароларнинг давлат ишларини бошқариш ҳуқуқи мустаҳкамланган. (муал. – О.Муҳаммаджонов) Батафсил »

ДАВЛАТ ИЧКИ ҚАРЗЛАРИ

ДАВЛАТ ИЧКИ ҚАРЗЛАРИ – давлат томонидан ички маблағни жалб қилиш натижасида вужудга келган ЎзР мажбуриятларининг йиғиндиси. Д.и.қ. деганда, ўз (юридик ва жисмоний шахслар – резидентлар)даги активларни жалб этиш тушунилиб, улар бўйича ЎзРнинг қарздор сифатидаги мажбурияти юзага келади. ЎзР кафолатлари фақат юридик шахслар – резидентлар мажбуриятлари бўйича ЎзР Вазирлар Маҳкамасига ёки у ваколат берган давлат органи томонидан тақдим этилади. Амалдаги қонунчиликка мувофиқ д.и.қ. бўйича қарз мажбуриятлари сифатида фойдаланиши мумкин бўлган давлат қимматли қоғозларига республика ички заёмлари, облигациялари ва ЎзР хазина мажбуриятлари ... Батафсил »

Юқорига