Yangi hujjatlar

Муаллиф архиви: Yuridik Ensiklopediya

ДАВЛАТ ИММУНИТЕТИ

ДАВЛАТ ИММУНИТЕТИ – халқаро ҳуқуқнинг асосий тамойилларидан бири. Давлат ва унинг органларини чет эл давлатининг юрисдикциясига бўйсунмаслигини англатади. Давлат иммунитети халқаро ҳуқуқдаги “par in parem non habet imperium” (тенг тенглар устидан ҳукмронлик қилмайди) тамойилининг амалий ифодаси ҳисобланади. Давлат иммунитетини иккита: мутлақ ва чекланган турлари мавжуд. ЎзРда давлат иммунитетининг мутлақ тури қўлланилади. Чет эл давлатини юрисдикциясидан бўлган мутлақ иммунитет мазмунини қуйидагилар ташкил этади: 1) суд иммунитети – чет эл давлати судларида суверенитет эгаси ҳисобланувчи давлатнинг розилигисиз унга нисбатан берилган даъволар қабул ... Батафсил »

ДАВЛАТ ИЖТИМОИЙ СУҒУРТАСИ

ДАВЛАТ ИЖТИМОИЙ СУҒУРТАСИ – ёлланиб ишловчи ходимлар саломатлиги ва ҳаётини меҳнат муносабатлари чоғида суғурталаш шаклларидан бири. Бундай суғурта иш берувчи ҳисобидан ва унинг томонидан амалга оширилади. Ана шу мақсадда барча шаклдаги мулкчиликка асосланувчи корхона ва ташкилотлар пенсия жамғармасига ойлик бадал тўлаб турадилар. Ходимнинг меҳнат стажи унинг учун д.и.с. Пенсия жамғармасига бадаллар тўланганлигини кўрсатади (қ. умумий ва махсус меҳнат стажи). (муал. – М.Усмонова) Батафсил »

ДАВЛАТ ЗАЁМИ ШАРТНОМАСИ

ДАВЛАТ ЗАЁМИ ШАРТНОМАСИ – давлат заёми шартномаси бўйича давлат қарз олувчи, фуқаро ёки юридик шахс эса қарз берувчи бўлади. Давлат заёмлари ихтиёрийдир. Д.з.ш. қарз берувчининг қарз олувчидан унга қарзга берилган пул маблағларини ёки заём шартларига боғлиқ ҳолда, бошқа мол-мулкни, белгиланган фоизларни ёки бошқа мулкий ҳуқуқларни заёмни муомалага чиқариш шартларида назарда тутилган муддатларда олиш ҳуқуқини тасдиқлайдиган давлат облигациялари ёки бошқа давлат қимматли қоғозларини қарз берувчининг сотиб олиши йўли б-н тузилади. Муомалага чиқарилган заёмнинг шартларини ўзгартиришга (заёмни конверсиялаш), вазият жиддий ўзгариши муносабати ... Батафсил »

ДАВЛАТ ЗАЁМИ

ДАВЛАТ ЗАЁМИ – қ.: Заём Батафсил »

ДАВЛАТ ЕР КАДАСТРИ

ДАВЛАТ ЕР КАДАСТРИ – давлат кадастрлари ягона тизимининг асосий таркибий қисми ҳисобланиб, у ерларнинг табиий, хўжалик, ҳуқуқий ҳолати, тоифалари, сифат хусусиятлари ва қиммати, ер участкаларининг жойлашиши ва ўлчамлари, уларнинг ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ва мулкдорлар ўртасидаги тақсимоти тўғрисидаги маълумотлар ҳамда ҳужжатлар тизимидир (“Давлат ер кадастри тўғрисида”ги Қонуннинг 3-м.). Д. ер к.нинг мақсади – иқтисодиётни ривожлантириш, ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг кафолатларини таъминлаш, ердан оқилона фойдаланиш, уларни қайта тиклаш ва муҳофаза қилиш учун кадастр маълумотларидан фойдаланишнинг ҳуқукий асосларини белгилашдан иборат. Д. ... Батафсил »

ДАВЛАТ ДИНИ

ДАВЛАТ ДИНИ – муайян динни давлат расмий ташкилотининг узвий қисми сифатида тан олинишини англатади. Бу давлатнинг, биринчидан, мазкур динни маблағ б-н таъминлашини, иккинчидан, попларни тайинлашда иштирок этишини, учинчидан, мазкур дин бошқаруви ички фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатларни тасдиқлашини, тўртинчидан, мазкур дин айрим давлат вазифаларини, жумладан, никоҳ, туғилганлик, ўлимни қайд этишни амалга ошириш ҳуқуқига эга эканлигини тан олишни англатади. Д.д. тартиботи (и-ти) Буюк Британия, Швеция, Норвегия, Дания, Исландия (лютеранлик), Испания, Парагвай (католик), Греция (правословие), Иордания, Эрон, Марокаш ва б. (ислом) мамлакатларда мавжуд. ... Батафсил »

ДАВЛАТ ДАРОМАДЛАРИ

ДАВЛАТ ДАРОМАДЛАРИ – давлат мулки ва тасарруфига келиб тушадиган ҳамда у томонидан ўз ички ва ташқи функцияларини амалга ошириш мақсадида молиявий базани ташкил этиш учун фойдаланиладиган маблағларнинг турли шакллари. Давлат даромадлари ягона тизимдан иборат бўлиб, унинг элементлари пул маблағлари айрим турларининг муайян мажмуини ташкил этади. Давлат даромадларининг ягона тизими шу б-н изоҳланадики, амалдаги қонунчилик давлат томонидан ўзининг барча даромадларини шакллантириш учун фойдаланадиган пул маблағларининг айнан бир хил турларини белгилайди. Шаклланиш ва фойдаланиш тартибига қараб давлат даромадлари марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган даромадларга ... Батафсил »

ДАВЛАТ ГЕРБИ

ДАВЛАТ ГЕРБИ – давлатнинг расмий аломати ҳисобланадиган фарқловчи белги. Д.г. байроқлар, пул белгилари, муҳрлар ва айрим расмий ҳужжатларда акс эттирилади; Д.г.нинг мазмуни конс. ёки махсус қонун б-н белгиланади. 1992 й.нинг 2 июлида Ўзбекистоннинг “Давлат герби тўғрисида”ги қонун қабул қилинган. Гербимиз марказида қанотларини кенг ёйиб турган Ҳумо қуши тасвирланган. Бу бахт-саодат ва эрксеварлик рамзидир. Ҳумо қуши ўзбек халқи орасида одамларни бахт-саодатга етказувчи илоҳий қушнинг рамзи сифатида эъзозланиб келган. Д.г.нинг юқори қисмида Ўзбекистоннинг барқарорлиги рамзи бўлган 8 қиррали юлдуз тасвирланган бўлиб, унинг ... Батафсил »

ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ НАЗОРАТИ

ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ НАЗОРАТИ – ЎзР Давлат ветеринария хизмати бошқарув идоралари, муассасалари ва ташкилотларининг ҳайвонлар касалликларининг, ветеринария қонунлари бузилишининг олдини олиш, аниқлаш ва тўхтатиш орқали ҳайвонот маҳсулотларининг ветеринар жиҳатдан хавфсизлигини таъминлашга хизмат қиладиган фаолияти. Ветеринария – ҳайвонларни касалликлардан муҳофаза қилиш ҳамда уларни даволаш, ишлаб чиқариш ва аҳолининг юқори сифатли чорвачилик маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини қондириш, одамларнинг ҳайвонга ҳам, инсонга ҳам хос касалликларга чалинишининг олдини олиш, шунингдек, табиий атроф муҳитни муҳофаза қилишнинг ветеринария–санитария муаммоларини ҳал этишга доир давлат, жамоат, хўжалик ва махсус ветеринария ... Батафсил »

ДАВЛАТ ВАЗИРИ

ДАВЛАТ ВАЗИРИ – 1. Норвегияда ҳукумат бошлиғининг номи. 2. Японияда лавозимсиз вазирнинг номи. 3. Буюк Британия вазирликлари тузилмасида вазирлар ўринбосарлари ва йирик бўлинмалар раҳбарларининг номи. (муал. – Ш.Абдуқодиров) Батафсил »

Юқорига