Yangi hujjatlar

Муаллиф архиви: Yuridik Ensiklopediya

ДАВЛАТ ВА МУНИЦИПАЛ КОРХОНАЛАРНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ

ДАВЛАТ ВА МУНИЦИПАЛ КОРХОНАЛАРНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ – ЎзРнинг “Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонуни б-н тартибга солинади. Унга кўра, хусусийлаштириш жисмоний шахсларнинг ва давлатга тааллуқли бўлмаган юридик шахсларнинг оммавий мулк (яъни, давлат мулки) объектларини ёки давлат акцияли жамиятларининг акцияларини давлатдан сотиб олишидир. ЎзР оммавий мулки объектлари тўлиқ равишда ёки қисман давлат тасарруфидан чиқарилади ва хусусийлаштирилади. Пул муомаласи соҳасида хизмат кўрсатувчи давлат муассасалари, пул белгиларини, давлат хазина билетларини, акциялар, облигациялар ва б. қимматли қоғозларни, орденлар, медаллар ва почта тўлови белгиларини чиқаришни ... Батафсил »

ДАВЛАТ БЮДЖЕТИНИНГ ҒАЗНА ИЖРОСИ

ДАВЛАТ БЮДЖЕТИНИНГ ҒАЗНА ИЖРОСИ – давлат бюджетининг барча даромадларини ягона ғазна ҳисобварағига киритишдан, шунингдек, давлат бюджетининг харажатларини шу ҳисобварақдан тўлашдан иборат. Давлат бюджетини ижро этишда бюджетнинг ғазна ижроси, яъни пул маблағларини қабул қилиш, сақлаш ва бюджетдан ажратиладиган маблағларни олувчиларига бериш катта роль ўйнайди. “Бюджет тизими тўғрисида”ги қонуннинг 3-м.га мувофиқ Марказий банкнинг асосий вазифаларидан бири ЎзР Молия вазирилиги б-н ҳамкорликда давлат бюджетининг касса ижросини ташкил этишдан иборат. (муал. – Л.Хван) Батафсил »

ДАВЛАТ БЮДЖЕТИНИ ИЖРО ЭТИШ

ДАВЛАТ БЮДЖЕТИНИ ИЖРО ЭТИШ – унинг даромад қисмида режалаштирилган тўловларнинг ҳар бир манба бўйича ўз вақтида ва тўлиқ келиб тушишини таъминлаш, шунингдек, унинг харажат қисмида кўзда тутилган барча тадбирларни узлуксиз молиялаш. Бюджет тизими тўғрисидаги қонунга мувофиқ Давлат бюджети ва унинг тузилмасига кирувчи бюджетларни ижро этиш ЎзР Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, жойлардаги ижро органлари ва Молия вазирлиги ваколатига киради. (муал. – Л.Хван) Батафсил »

ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ

ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ – давлат пул маблағларининг (шу жумладан, давлат мақсадли жамғармалари маблағларининг) марказлаштирилган жамғармаси. Унда даромадлар манбалари ва тушумлар миқдори, шунингдек, молия й. мобайнида аниқ мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар сарфи йўналишлари ва миқдори назарда тутилади. Д.б.: республика бюджетини, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетини ва маҳаллий бюджетларни ўз ичига олади. Давлат бюджети таркибида давлат мақсадли жамғармалари жамланади. Қорақалпоғистон Республикаси бюджети Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетини ҳамда республикага (Қорақалпоғистон) бўйсунувчи туманлар ва ш.лар бюджетларини ўз ичига олади. Вилоятнинг бюджети вилоят бюджетини, вилоятга бўйсунувчи туманлар ва ... Батафсил »

ДАВЛАТ БУЮРТМА ҚЎРИҚХОНАЛАРИ

ДАВЛАТ БУЮРТМА ҚЎРИҚХОНАЛАРИ (заказниклар) – табиий мажмуаларни ёки уларнинг айрим бўлакларини асраш, кучайтириш ва тиклаш мақсадида зарур муддатга ажратиб қўйилган ҳудудлар (акваторийлар). Заказниклар алоҳида қимматга эга бўлган табиий ландшафтлар ва мажмуаларни асраш ва тиклаш учун мўлжалланган; қимматли, нодир ва йўқолиб бораётган ўсимликлар ва жониворлар турларини асраб қолиш ва тиклаш учун мўлжалланган биологик; жонсиз табиатнинг қимматли объектлари ва мажмуаларини асраб қолиш учун мўлжалланган гидрологик (ботқоқ, кўл, дарё); табиат яратган нодир ва ноёб рельеф шаклларини асраб қолиш учун мўлжалланган геоморфологик; нодир геологик ... Батафсил »

ДАВЛАТ БОШЛИҒИ

ДАВЛАТ БОШЛИҒИ (инглизча – head of the state) – олий давлат лавозими. У ижро ҳокимияти соҳиби ва ташқи муносабатлар соҳасида давлатнинг олий вакили ҳисобланади. Монархияларда – Буюк Британия, Дания, Швеция, Испания, Японияда – Д.б. монарх (қирол, император, амир) бўлиб, унинг ҳокимияти қоидага кўра ҳукмрон шажара вакилидан кейингисига қонунга биноан мерос тариқасида ўтказилади. Республикаларда (Италия, Франция, ГФР, АҚШ, Лотин Америкаси давлатлари ва б.) д.б. президент бўлиб, у бевосита аҳоли томонидан сайланади (Мексика, Панама, Колумбия), ёки билвосита (АҚШ, Аргентина), ёхуд кўп босқичли ... Батафсил »

ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ҲУЖЖАТЛАРИ

ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ҲУЖЖАТЛАРИ – бошқарув фаолиятининг асосий шаклларидан бири. Улар ёрдамида бошқарув органлари ўз олдига қўйилган вазифаларни бажаради ва кўпгина бошқарув масалаларини ҳал қилади. Д.б.ҳ. бу қонунларда кўрсатиб ўтилган тартибда давлат органлари ёки уларнинг мансабдор шахслари томонидан ваколат доирасида қабул қилинган ҳамда ҳуқуқий оқибатларга олиб келадиган қонуности расмий ҳужжат ҳисобланади. Д.б.ҳ.да давлат органи ёки мансабдор шахснинг фармойиши баён қилиниб, унинг бажарилиши ташкилий ишлар ва ишонтириш йўли б-н, керак бўлган пайтларда эса мажбурлаш йўли б-н амалга оширилади. Д.б.ҳ. қонуний равишда ўз ... Батафсил »

ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ УСУЛЛАРИ

ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ УСУЛЛАРИ – давлат томонидан бошқарув соҳасидаги вазифаларни ҳал қилиш усуллари. Бошқарув сифатини яхшилаш, унинг самарадорлигини ошириш кўп жиҳатдан бошқарув усулларини такомиллаштиришга боғлиқдир. Давлат ўз олдига қўйилган мақсадларга эришиш йўлида ҳамда вазифа ва функцияларни бажариш учун турли хил усуллардан фойдаланади. Кенг тарқалгани маъмурий усуллар бўлиб, улар ишонтириш ва мажбурлаш усулларидир. (муал. – О.Муҳаммаджонов) Батафсил »

ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ

ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ – давлат органларининг ташкиллаштирувчи, ижро этувчи ва фармойиш берувчи фаолияти. Д.б. қонун асосида амалга оширилади. Бу фаолиятни давлат бошқарув органлари амалга ошириб, ижро этиш жараёнида қонунларнинг ва унга асосланган ҳужжатларнинг бажарилишини таъминлаш учун фармойиш бериш ҳуқуқига эга бўлади. Д.б. халқ депутатлари кенгашининг раҳбарлиги ва назорати остида ташкил этилади. Бу фаолият ижтимоий турмушнинг барча тармоқлари – халқ хўжалиги, ижтимоий–маданий, маъмурий–сиёсий соҳаларда ва соҳалараро ташкил этилади ҳамда ҳамма вақт қонунга асосланган бўлади. (муал. – С.Хидиров) Батафсил »

БЮДЖЕТНИ ТАРТИБГА СОЛИШ

БЮДЖЕТНИ ТАРТИБГА СОЛИШ – бюджет тизими даромадларини тақсимлашнинг асосий вазифаси. ЎзР Давлат бюджети даромадларини алоҳида бюджетлар ўртасида шундай қайта тақсимлашдан иборат. Бюджет улардан ҳар бири ўзига ажратилган барча харажатларни қоплайдиган маблағлар б-н таъминланган бўлиши шарт. Бу вазифа б.т.с. орқали ҳал этилади. Бу ҳар бир қуйи бюджет даромадлари ва харажатларини мувозанатга келтириш мақсадида Давлат бюджети маблағларини ҳар й. режали қайта тақсимлаш жараёнидир. (муал. – А.Ли) Батафсил »

Юқорига