КУМУЛЯТИВ ОВОЗ БЕРИШ – акциядорларнинг умумий йиғилишда овоз бериш тартиби бўлиб, бошқа масалалар бўйича (номзодга)овоз беришни рад этиш ҳисобига йиғилган бир эмас, бир неча овозлар натижасида қатор масалалар (номзодлар) бўйича овоз беришда акциядорга имкон беришга айтилади. Майда акциядорларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш учун қўлланилади. «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунга мувофиқ К.о.б.ни ўтказишда жамиятнинг ҳар бир овоз берувчи акциясига жамият (кузатув кенгаши) директорлар кенгаши аъзолари умумий сонига тенг бўлган овоз сони тўғри келиши лозим. Акциядор жамият (кузатув кенгаши) ... Батафсил »
Муаллиф архиви: Yuridik Ensiklopediya
КУЗАТУВ
КУЗАТУВ – банкротлик тўғрисида иш қўзғатилганда хўжалик суди қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризани иш юритишига қабул қилган санадан эътиборан жорий этиладиган банкротликнинг бир таомили бўлиб, Банкротлик тўғрисида иш қўзғатилган тақдирда хўжалик судининг аризани иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажримида кузатув жорий этилганлиги кўрсатилади. Кузатув жорий этилган пайтдан эътиборан: мулкий ундирувлар бўйича ижро ҳужжатларини ижро этиш тўхтатиб турилади, иш ҳақи бўйича, муаллифлик шартномалари бўйича ҳақларни, алиментларни тўлаш бўйича қарздорликни ундириш ҳақидаги, шунингдек ҳаёт ёки соғлиққа етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ва ... Батафсил »
КУЗАТИШ УСУЛИ
КУЗАТИШ УСУЛИ – натурада (жойида) ёки масофадан туриб (ҳисобга олинган ва баҳоланган экологик объектларни) экологик мониторингни олиб бориш орқали амалга оширлади. Биз юқорида айтиб ўтдикки экология ягона тизимдаги ўзгарувчан организм ва атроф табиий муҳитни объект сифатида қабул қилади. Ўзгарувчанлик эса уларни майдон, макон ва давр мобайнида қай тарзда ўзгариб туришини кузатиб бериш усулларини қўллашни талаб этади. Ушбу мониторинг маълум бир табиий объект (об–ҳаво ёки ер) бўйича эмас, балки бутун табиий объектлар ва экологик омилларни комплекс кузатиш орқали амалга оширилади. Бу ... Батафсил »
КРИМИНОФАМИЛИСТИКА
КРИМИНОФАМИЛИСТИКА – криминологиянинг алоҳида сохаси, жиноятчиликнинг оилада, турмушда мавжуд кўринишларини, унинг сабабларини содир этиш шароитларини, жиноятчининг шахсини, унинг оқибатларини, жиноятчиликка қарши кураш чораларинин ўзига хос системасини ўрганади. Криминологиянинг тушунчаси, объекти, предмети ва тизимини, шунингдек криминология–ижтимоий ҳуқуқий фан, жиноятчилик, жиноятчи шахси, жиноятчилик сабаблари ва уни вужудга келтирувчи шарт–шароитлар, унинг олдини олиш усуллари ва воситаларини ўрганади. Криминологиянинг объекти жиноятчилик ва бошқа ҳуқуқбузарликлар, жиноятчилик сабаблари ва уни вужудга келтирувчи шарт–шароитлар билан боғлик бўлган ижтимоий муносабатлар бўлиб, ижтимоий муносабатлар тизимида жиноятчи шахснинг ўрнини аниқлаш, ... Батафсил »
КРИМИНОПЕНОЛОГИЯ
КРИМИНОПЕНОЛОГИЯ – лотинча «crimin» жиноят ва «poena» жазо + «loqos» таълимот деган маънони билдирувчи сўзларининг бирикмасидан иборат бўлиб, жазо ўташ жараёнида содир этиладиган жиноятлар, унинг сабаб ва шароитлари, ушбу жиноятларни содир этганлар шахслар ва уларнинг олдини олиш ҳақидаги билимлар йиғиндиси. К. криминологиянинг алоҳида янги йўналишларидан биридир. К. жиноятга оид жазони ўташ жараёнида содир этиладиган жиноятларни қуйидаги гуруҳларга ажратади: 1)жазони ўташдан бўйин товлаш билан боғлик жиноятлар; 2)зўравонлик жиноий қилмишлар; 3)ғаразли жиноий қилмишлар; 4)жазони ижро этиш муассасаси ва ходимлари фаолиятига жиноий қаршилик ... Батафсил »
КРИМИНОЛОГИЯ ГЕНЕЗИСИ
КРИМИНОЛОГИЯ ГЕНЕЗИСИ – лотинча «crimin» жиноят ва грекча «loqos» таълимот + грекча «qenesis» пайдо бўлиши деган маънони билдирувчи сўзларининг бирикмасидан иборат бўлиб криминологиянинг пайдо бўлиши ва ривожланиши ҳақидаги билимлар мажмуасидир (Тўлиқроқ маълумот учун қаранг: Криминология). Батафсил »
КРИМИНОЛОГИЯ АССОЦИАЦИЯСИ
КРИМИНОЛОГИЯ АССОЦИАЦИЯСИ – лотинча «crimin» жиноят ва грекча «loqos» таълимот + «association» бирлашма сўзларининг бирикмасидан ташкил топган бўлиб криминологик муассасалар ва криминолог олимларнинг муайян мақсадларни амалга ошириш учун ихтиёри асосда тузилган ўзини –ўзи бошқарувчи бирлашмаси. К.а. мақсади илмий–тадқиқот муассасалари ва олимларнинг криминологик муаммоларни ҳал этиш йўлида бирлаштириш, ахборот ва тажриба алмашиш, зарур ҳолларда биргаликда фаолият олиб боришни ташкил этиш ҳамда уни мувофиқлаштиришдан иборат. К.а. криминологик билимларни ривожлантириш, тарқатиш ва амалда фойдаланиш бўйича асосий иш шакллари бўлиб илмий анжуманлар ўтказиш, махсус ... Батафсил »
КРИМИНОЛОГИЯ
КРИМИНОЛОГИЯ – жиноятчилик, жиноятчи шахси, жиноятчилик сабаблари ва уни вужудга келтирувчи шарт–шароитлар,унинг олдини олиш усуллари ва воситаларини ўрганувчи фан. Бу тушунчадаги биргина жиноятчиликни олиб кўрадиган бўлсак, жиноятчилик жамиятдаги ижтимоий ва жиноят–ҳуқуқий ҳодиса бўлиб, муайян давлатда, маьлум бир давр мобайнида содир этилган барча жиноятларнинг йигиндиси ҳисобланади. Жиноятчи шахс эса, яьни жиноят содир этган шахснинг антиижтимоий ҳодисалардаги ўрни ўрганилади. Жиноят субьектларининг шахсий хусусиятлари тўғрисидаги маьлумотларда жиноятларнинг сабаблари ҳақидаги маьлумотлар мавжуд бўлади. Жиноятчилик сабаблари ва уни вужудга келтирувчи шарт–шароитлар бу иқтисодий демографик, рухий, ... Батафсил »
КРИМИНОЛОГИК ЮВЕНОЛОГИЯ
КРИМИНОЛОГИК ЮВЕНОЛОГИЯ – лотинча «crimin» жиноят + грекча «loqos» таълимот ва «juvenalis» ёш деган сўзлардан иборат бўлиб криминологиянинг вояга етмаганлар жиноятчилиги ҳақидаги билимларни ўз ичига олган соҳаси. К.ю.вояга етмаганлар жиноятчилигининг қонуниятларини, унинг ўзига хос сабаб ва шароитларини, воягаетмаган жиноятчи шахсини ва унинг ўзига хос криминологик хусусиятларни ҳамда воягаетмаганлар томонидан содир этилаётган жинояиларнинг олдини олиш муаммоларини ўрганади. К.ю.мақсади воягаетмаганлар томонидан содир этилаётган жиноятларни, уларнинг сабаб ва шароитларини, жиноят содир этган воягаетмаганлар шахсини тадқиқ қилиш ҳамда уларнинг олдини олиш бўйича амалиётни ўрганиш ... Батафсил »
КРИМИНОЛОГИК ЭКСПЕРТИЗА
КРИМИНОЛОГИК ЭКСПЕРТИЗА – жиноятчиликка, унинг сабаблар мажмуасига, йўналишига, миқдор–сифат хусусиятларига, оқибатларига ҳамда бошқа криминологик аҳамиятга эга бўлган кўрсаткичларига иқтисодий, ижтимоий, маданий–тарбиявий ва бошқа ҳодиса, воқеа, жараён ҳамда чора–тадбирларнинг бўлиши мумкин бўлган ёки мавжуд таъсирини аниқлаш мақсадида ўрганиш, таҳлил қилиш, баҳолашдир. К.э. кўпроқ қонун ижодкорлиги соҳасида қўлланилади. Бу соҳада К.э. меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларнинг қанчалик жиноятчиликка қарши курашнинг илмий–асосланган талабларига мувофиқлигини ўрганиш ва баҳолаш, уларни қабул қилиш ёки ўзгартириш ёхуд амалга ошириш жиноятчиликка, шунингдек унга қарши кураш аҳволига қанчалик таъсир қилишини аниқлашдир. ... Батафсил »