Yangi hujjatlar

Муаллиф архиви: Yuridik Ensiklopediya

ГУМОН ҚИЛИНУВЧИ

ГУМОН ҚИЛИНУВЧИ – жиноят содир этгани тўғрисида маълумотлар бор бўлса-да, бу маълумотлар уни ишда айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш учун етарли бўлмаган шахс. Шахсни гумон қилинувчи тариқасида эътироф этиш тўғрисида суриштирувчи, терговчи ёки прокурор қарор чиқаради. (муал. – З.Иноғомжонова) Батафсил »

ГУДВИЛ

ГУДВИЛ – компаниянинг активи сифатида баҳоланиши ва махсус ҳисобвараққа киритилиши мумкин бўлган унинг нуфузи, ишбилармонлик обрўси. Мустақил бозор қийматига эмас ва асосан бошқа фирма б-н қамраб олинганда ёки қўшилиб кетганда аҳамиятга эга бўлади. (муал. – И.Зокиров) Батафсил »

БЮДЖЕТ СЎРОВИ

БЮДЖЕТ СЎРОВИ – бюджет таснифи бўйича тушумларни шакллантириш ва бюджетдан маблағ ажратиш тўғрисидаги сўров. ЎзР Молия вазирлиги ҳар й. ЎзР Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган муддатларда келгуси молия й.ига: тегишли бюджетлар ва давлат мақсадли жамғармалари лойиҳаларини тайёрлаш учун – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент ш. ҳокимларига, давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органларга; бюджетдан ажратиладиган маблағларни олишга буюртмалар тузиш учун – республика бюджетидан молиялаштириладиган бюджет маблағлари олувчиларга б.с. юборади. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент ш. ҳокимлари б.с. олинганидан кейин ... Батафсил »

ГУВОҲНОМА

ГУВОҲНОМА – 1) юридик фактларни (мас., бола туғилганини, никоҳ бекор қилинганини) тасдиқловчи ҳужжат. Г . шакли ва белгилари тегишли ҳуқуқий ҳужжатда қайд этилади. Уларга риоя қилмаслик, Г. ҳуқуқий деб топилмаслигига сабаб бўлади. Унинг мазмуни фақат суд орқали баҳсланиши мумкин. Г. махсус ном б-н аталади (мас., олий ўқув юртини битирганлик тўғрисида, илмий унвон бериш тўғрисида ва ҳ.к.; 2) муайян соҳада ишлатган ёки таҳсил олаётган шахсларга (мас., Президент девони, Миллий хавфсизлик хизмати, прокуратура, суд, милиция, Аллия вазирлиги ходимларига, адвокатларга, олий ўқув юрти ... Батафсил »

БЮДЖЕТ СУБВЕНЦИЯСИ

БЮДЖЕТ СУБВЕНЦИЯСИ – қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда муайян мақсадларга сарфлаш шарти б-н юқори бюджетдан қуйи бюджетга қайтармаслик шарти б-н ажратиладиган пул маблағлари. Дотациядан фарқли равишда Б.с. муайян бир тадбирни молиялаштириш учун ажратилади ва ундан мақсадли фойдаланиш тартиби бузилган ҳолда, қайтарилиши лозим. Бир қанча мамлакатларда, мас., АҚШ, Италия, Германия, Японияда Б.с. маҳаллий бошқарув органларига марказдан тасдиқланган, ўз ташаббуси бўйича амалга ошириладиган муайян дастурлар ёки лойиҳаларни молиялаштириш учун берилади. (муал. – А.Ли) Батафсил »

ГУВОҲНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

ГУВОҲНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ – гувоҳ: сўроқ юритилаётган тилни билмаса ёки етарлича билмаса, ўз она тилида кўрсатувлар бериш ва бу ҳолда таржимон хизматидан фойдаланиш; унинг сўроқ қилинишида иштирок этувчи таржимонни рад этиш; кўрсатувларини ўз қўли б-н ёзиб бериш; сўроқ баённомаси б-н танишиш, унга қўшимча ва ўзгартишлар киритиш; кўрсатувлар беришда ёзма белгилар ва ҳужжатлардан фойдаланиш; ўз манфаатларини ҳимоялаш ва суриштирувчи, терговчи, прокурор қарори ва суд ажрими устидан шикоятлар келтириш ҳуқуқига эгадир. Гувоҳ суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг чақирувига биноан ҳозир бўлиши; ... Батафсил »

БЮДЖЕТ СТАТИСТИКАСИ

БЮДЖЕТ СТАТИСТИКАСИ – аҳоли турли ижтимоий гуруҳларининг турмуш даражасини ўрганувчи статистика. Бюджет текширувлари натижасида олинган статистик маълумотларни ишлаб чиқиш ва таҳлил қилиш б-н шуғулланади. (муал. – Ф.Исаева) Батафсил »

ГУВОҲНИ СЎРОҚ ҚИЛИШ

ГУВОҲНИ СЎРОҚ ҚИЛИШ – гувоҳ суриштирувчига, терговчига, прокурорга ва судга чақирув қоғози б-н чақирилади. Сўроқ қилиш олдидан гувоҳдан унинг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган вақти (й., ойи, куни) ва туғилган жойи, яшаш жойи ва иш жойи, мансаби, машғулот тури, маълумоти, оилавий аҳволи, судланганлиги ёки судланмаганлиги аниқланади ҳамда бу маълумотлар жиноят ишидаги ёки гувоҳнинг шахсий ҳужжатларидаги маълумотлар б-н солиштириб кўрилади. Гувоҳ ўзини ким деб таништирган бўлса, айнан ўша шахс эканлигига бошқа йўллар б-н ишонч ҳосил қилиши лозим. Гувоҳнинг шахси аниқлангандан ... Батафсил »

БЮДЖЕТ ССУДАСИ

БЮДЖЕТ ССУДАСИ – юқори бюджетдан қуйи бюджетга ёхуд республика бюджетидан резидент–юридик шахсга ёки чет давлатга қайтариш шарти б-н ажратиладиган маблағ. Б.с. кечиктириб бўлмайдиган биринчи навбатдаги тадбирларни молиялаштиришни таъминлаш учун берилади. Улар: а) даромадлар тушумлари б-н харажатларни амалга ошириш ўртасидаги режали вақтинча узилишларини қоплаш учун; б) даромадлар тушумлари б-н харажатларни амалга ошириш ўртасидаги амалдаги вақтинчалик касса узилишларини қоплаш учун; в) Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар режали харажатларини мақсадли молиялаштириш схемаларини амалга ошириш учун ажратилади. Ссудалар жойлардаги ҳокимият ижроия органлари раҳбарларининг ... Батафсил »

ГУВОҲЛИК КЎРСАТУВЛАРИ

ГУВОҲЛИК КЎРСАТУВЛАРИ – фактларни тўғри англаш (қабул қила билиш) ва улар тўғрисида кўрсатувлар беришга қобилиятли бўлиш–бўлмаслик ҳар сафар аниқланади. Чунончи вояга етмаган болани гувоҳ сифатида таклиф қилиш масаласи, бундай вояга етмаган шахснинг руҳий ҳолатига қараб ҳал қилинади. Бирон–бир фактни, иш ҳолатини тўғри қабул қилиш, ёдда сақлаш ва бу тўғрида судда тўғри маълумотлар бериш учун гувоҳнинг сезги органлари нормал бўлиши керак. Аммо бу органлардан бирида нуқсон бўлиши, ҳодисани ўзлаштиришга яроқсиз бўлиши, унинг бошқа сезги органлари б-н қабул қилинган фактлар тўғрисида маълумот ... Батафсил »

Юқорига