Yangi hujjatlar

Муаллиф архиви: Yuridik Ensiklopediya

КРИМИНОЛОГИК ХИЗМАТ

КРИМИНОЛОГИК ХИЗМАТ – икки хил маънода тушинилади. 1) Жиноятчиликни, унинг сабаб ва шароитларини, жиноятчи шахсини илмий ўрганиш ва жиноятчиликни олдини олиш чоралари ишлаб чиқиш жараёнида амалга ошириладиган ақлий меҳнат. Криминологик тадқиқот, экспертиза ўтказиш К.х.нинг турлари ҳисобланади.(Тўлиқроқ маълумот учун қаранг: Криминологик экспертиза). 2) Криминологик тадқиқотлар ва экспертизалар ўтказиш билан шуғулланувчи амалий органлар, махсус илмий, ўқув муассасалар ёки ташкилотлар. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Тошкент давлат юридик институти, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, Ўзбекистон Республикаси ФА. Фалсафа ва ҳуқуқ институтлари К.х.ни амалга оширувчи муассасалар ... Батафсил »

КРИМИНОЛОГИК ТАДҚИҚОТ БОСҚИЧЛАРИ

КРИМИНОЛОГИК ТАДҚИҚОТ БОСҚИЧЛАРИ – фаразлар ишлаб чиқишдан то олинган натижаларни илмий ва амалий фаолиятга тадбиқ этишгача бўлган жараён. Жиноятчилик, унинг сабаб ва шароитларини, жиноятчи шахсини ҳамда улар устидан ижтимоий назоратни амалга оширишни криминологик тадқиқ қилиш уч босқичда иборат. Биринчи босқич тайёргарлик босқичи деб номланиб унда муаммо шакллантирилади, илмий фаразлар қўйилади, тадқиқот дастури ишлаб чиқилади. Иккинчи босқич асосий иш амалга ошириладиган босқич бўлиб унда тадқиқот инструментарияси ишлаб чиқилади, синов тадқиқоти ўтказилади, ахборот йиғилади, ахборотлар таҳлил қилинади ва ишланади. Учинчи якунловчи босқич ... Батафсил »

КРИМИНОЛОГИК ТАВСИФ

КРИМИНОЛОГИК ТАВСИФ – криминология мавзулари ва улар билан боғлиқ бўлган воқеа, ҳодиса, жараёнлар ҳақидаги криминологик билимлар мажмуи. Криминологик билимларга ва тадқиқот натижаларига асосланган ҳолда жиноятчиликнинг, унинг алоҳида турларининг, жиноятчиликни тақозо этувчи ва таъминловчи омилларнинг, жиноятчи шахсининг, тоифаларининг К.т. берилади. К.т. элементларига қуйидаги маълумотлар киради: а) жиноятчиликнинг аҳволи, йўналиши, даражаси, тузилиши, географияси, оқибатлари, латентлик даражаси; б) жиноятчи шахсининг ўзига хос ижтимоий–демографик белгилари, ақлий етуклик даражаси, маънавий хислатлари ва қадриятлари, руҳий жараёни ва хислатлари, жиноий–ҳуқуқий белгилари, биофизиологик хусусиятлари; в) жиноят қурбонларининг ўзига ... Батафсил »

КРИМИНОЛОГИК РЕЦИДИВ

КРИМИНОЛОГИК РЕЦИДИВ– (лотинча «гес1уис») йўқ бўлиб кетган деб тахмин қилинган ҳодисанинг қайтарилиши..Криминалогик рецидив –олдин ҳам жиноят содир қилган шахслар томонидан янги жиноятларнинг содир этилиши..Криминалогияда рецидив жиноятлар олдинги содир этилган жиноят учун қонунга мувофиқ чоралар кўрилгандан кейин содир этилганлиги билан,такроран содир этилган ёки жиноятлар жамидан фарқ қилади.Рецидив жиноятчиликнинг ижтимоий хавфлилиги даражасинингнинг юқорилиги шундаки,шахснинг олдинги содир қилган қилмишига қонунга асосан муайян чоралар кўрилганлигига қарамасдан,ўзининг муаммоларини ҳал қилиш учун жамиятда урнатилган қоидаларга риоя қилишни ҳоҳламай,криминоген вариантни танлаганлиги туфайли жиноят содир қилишга бўлган мойиллик ... Батафсил »

КРИМИНОЛОГИК ПРОГРАММАЛАШТИРИШ

КРИМИНОЛОГИК ПРОГРАММАЛАШТИРИШ – криминологиянинг алоҳида сохаси, жиноятчиликка, унинг айрим турлари ва кўринишларига қарши кураш бўйича дастур (режа)лар ишлаб чиқиш қонуниятларини ўрганади. Тарихий метод, криминология, шунингдек, криминологик тадқиқотларнинг объекти бўлган жиноятилик, жиноятчиларнинг шахси ва хоказоларини ўтмишни ҳисобга олган холда ўзгариш учун фойдаланиладиган усуллар, бажариладиган иш тартиби ва бошқа усуллар йиғиндиси. Батафсил »

КРИМИНОЛОГИК ПРОГНОЗ ҚИЛИШ УСУЛЛАРИ

  КРИМИНОЛОГИК ПРОГНОЗ ҚИЛИШ УСУЛЛАРИ – жиноятчиликни прогноз қилишда қўлланиладиган усуллар: экстраполяция қилиш; эксперт баҳолаш моделлаштириш. Экстраполяция – усулнинг мазмуни прогноз қилинаётган объектнинг тарихини ўрганиш ва унинг ўтмишдаги ва ҳозирги кундаги ривожланиш қонуниятларини келажакка ўтказишдан иборатдир. Бунинг учун прогноз қилинаётган даврдан олдинги маълум йиллар бўйича динамик қаторлар тузилади. Улар мазкур ўзгаришларнинг йўналиши, хусусияти ва суръатини ифода этади. Қаторлар абсолют рақамлар ва коэффициентлар асосида тузилади. Олинган даври қанча кам бўлса, экстраполяция қилинган прогнозларнинг аниқлик даражаси шунча юқори бўлади. Шунингдек маълум жиноят ... Батафсил »

КРИМИНОЛОГИК ПРОГНОЗ ҚИЛИШ

КРИМИНОЛОГИК ПРОГНОЗ ҚИЛИШ – жиноятчилик ва унинг детерминантларининг келгуси аҳволи (кўлами, тузилиши, динамикаси), профилактика ва маълум дав­рда жиноятчиликка таъсир кўрсатишнинг бошқа во­ситалари, имкониятлари ҳақида билдирилган тахминий фикр–мулоҳазалар. Криминологик прогноз қилишда қуйидагилардан фойдаланиш зарур: жиноятчиликка турғун ва жадал таъсир кўрса­тувчи ижтимоий жараёнларнинг ҳолати ва тенден­цияларини тавсифловчи олдинги 10 йилга тегишли бўлган статистик маълумотлар ва танлаб олинган тадқиқотларнинг натижаларидан; прогноз қилинаётган даврда бу жараёнларнинг ҳолатида содир бўлиши тахмин қилинаётган ўзгаришлар ҳақидаги маълумотлардан; жиноятчиликнинг кўлами, тузилиши ва динамика­сини, шунингдек жиноятчиларнинг турлари ва контингентлари, ... Батафсил »

КРИМИНОЛОГИК ДЕТЕРМИНАЦИЯ

КРИМИНОЛОГИК ДЕТЕРМИНАЦИЯ – бу криминоген детерминантларнинг жамиятда жиноятчиликнинг, унинг алоҳида турларининг мавжуд бўлишини, ўсиб боришини ва муайян жиноятларнинг содир этилишини тақозо этиш, таъминлаш жараёни. К.д. ижтимоий детерминациянинг бир туридир. Жиноятчилик детерминацияси: а) сабабий б) функционал; в) статистик; г) корреляцион; д) алоқадорлик аҳволи каби турли шаклдаги боғлиқлик ўртасидаги мураккаб ўзаро бир–бирига таъсирлардир. Муайян жиноят детерминацияси шахс билан ижтимоий муҳит ўртасидаги ўзаро мураккаб алоқалар жараёнидир. Батафсил »

КРИМИНОГЕНЛИК

КРИМИНОГЕНЛИК –жиноийлик, яъни жиноятга, жиноий хатти–ҳаракатга, жиноий фаолиятга, жиноятчиликка тааллуқлилик. Батафсил »

КРИМИНОГЕНЕЗ

КРИМИНОГЕНЕЗ – лотинча «crimin» жиноят ва «qenesis» келиб чиқиши деган сўзлар бирикмасидан иборат бўлиб жиноий хатти–ҳаракатларнинг содир этилиши, жиноятчиликнинг ҳодиса сифатида пайдо бўлиш ва ривожланиш жараёнини билдиради. Муайян жиноят К. билан жиноятчилик К. ни бир биридан фарқ қилади. Муайян жиноят бу шахсдаги шаклланган салбий маънавий–руҳий хусусиятларнинг ва уларнинг жиноий хатти–ҳаракатда намоён бўлишига ёрдамлашувчи ташқи объектив криминоген омиллар ўртасидаги алоқа жараёнининг оқибатидир. Жиноятчиликнинг пайдо бўлиши давлат ва ҳуқуқнинг вужудга келиши билан чамбарчас боғлиқдир. Барча давлатларда улар қайси тузумда яшашларидан қатъий назар, ... Батафсил »

Юқорига