Yangi hujjatlar

Муаллиф архиви: Yuridik Ensiklopediya

БОШҚАРИШ

БОШҚАРИШ – корхона, муассаса, ташкилот ва ш.к.ни идора қилиш, йўлга солиб туриш. Бундай б. маъмурий ҳуқуқда ижтимоий бошқарув деб қаралади. Б. хўжалик объектининг иқтисодий тизими, ҳолатни тартибга солиш ва йўналтириш жараёнини; субъектлар, идоралар томонидан кишилар ва иқтисодий объектларга онгли мақсадга мувофиқ таъсир кўрсатишни билдиради, уларнинг фаолиятини йўналтириш ва кўзланган натижаларга эришиш мақсадларида амалга оширилади. Бошқариш бир неча усуллар орқали амалга оширилади. (муал. – Қ.Абдурасулова) Батафсил »

ВОРИС

ВОРИС – васиятнома ва қонун бўйича ворисликдан вужудга келадиган, мерос очилган пайтда ҳаёт бўлган фуқаролар, шунингдек, мерос қолдирувчининг ҳаётлик пайтида ҳомила ҳолида бўлган ва мерос очилгандан кейин туғилган болалари, шунингдек, мерос очилган пайтгача тузилган юридик шахслар ҳамда давлат ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари. Фуқаролар В. сифатида васиятнома ва қонун бўйича ворислик натижасида эътироф этилади. Қонун бўйича ворислик васият мавжуд бўлмаса ёхуд бутун мероснинг тақдирини белгиламаса, шунингдек, ФКда белгиланган бошқа ҳолларда амалга оширилади. Васият қилувчи шахсни в. сифатида эътироф этмаслиги ... Батафсил »

ВОЗ КЕЧИШ ҲАҚИ

ВОЗ КЕЧИШ ҲАҚИ – шартномавий муносабатларда тарафларнинг келишувига мувофиқ мажбуриятни бажариш ўрнига воз кечиш ҳақи тўлаш б-н бекор бўлиши. В.к.ҳ. пул тўлаш, мол-мулк бериш, ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш ва ш.к. шаклларда бўлиши мумкин. В.к.ҳ.нинг миқдори муддати ва уни бериш тартиби тарафлар келишувига асосан белгиланади. Фуқаролик ҳуқуқий муносабатларга киришаётган тарафлар уни бекор бўлишининг эҳтимол тутилган шакли сифатида ёки агар тарафлар уни асл ҳолида бажариш мумкин эмас деб ҳисоблаганда мажбуриятни бажаришнинг кейинги жараёнида в.к.ҳ. бўйича келишишлари мумкин. Мажбурият бажарилиши кечиктирилиб юборилганда ҳам ... Батафсил »

БОШҚА ИШГА ЎТКАЗИШ

БОШҚА ИШГА ЎТКАЗИШ – ходимнинг меҳнат функциялари (касби, лавозими, ундан талаб этиладиган малака, меҳнатнинг муҳим шартлари) ўзгартирилгани ҳолда унга бошқа меҳнат вазифалари юкланиши. Доимий б.и.ў. фақат ходимнинг розилигига кўра амалга оширилади. Доимий б.и.ў. меҳнат шартномаси ўзгартирилишига ҳамда бу ҳақда иш берувчи буйруғи чиқарилишига сабаб бўлади. Вақтинча (кейинчалик ходимни ўз лавозимига қайтариш шарти б-н б.и.ў. ишлаб чиқариш зарурати ёки бекор туриб қолиш юз берганида иш берувчи ташаббуси б-н амалга оширилади. Ходим илтимосига кўра, саломатлик аҳволи б-н боғлиқ равишда ёки бошқа сабаблар ... Батафсил »

ВИЧ–ИНФЕКЦИЯЛАРИНИ ЮҚТИРИШ

ВИЧ–ИНФЕКЦИЯЛАРИНИ ЮҚТИРИШ – ўзида таносил касаллиги борлигини билатуриб бошқа шахсга юқтириш. Таносил касалликлари – бу одатда жинсий йўл б-н юқтириладиган юқумли касалликлардан бири бўлиб, уларга сифилис, гонорея, перелой, триппер, юмшоқ шанкр, жинсий мояклар лимфогранулематози ва б. тааллуқлидир. Таносил касаллигининг хусусияти, уни даволаш имкони ёки касаллик туфайли келиб чиқадиган оқибатлар жиноятнинг квалификациясига таъсир этмайди. Айбдорнинг қилмишларини ЖК 113-м. бўйича тавсифлаш учун шахсни фақат таносил касаллиги б-н оғриганлик ва олдиндан билатуриб бошқа кишини мазкур касалликка дучор этганлигини аниқлаш лозим. Бошқа юқумли ёки ... Батафсил »

ВИЦЕ-ПРЕЗИДЕНТ

ВИЦЕ-ПРЕЗИДЕНТ – бошқарувнинг республика шакли ўрнатилган айрим мамлакатларда (АҚШ, Бразилия, Ҳиндистон, Қозоғистон ва б.) президентнинг доимий ўринбосари. Вице–президент қоидага кўра президент б-н бир хил муддатга ва ўша усулда сайланади. В.–п. номзодига қўйиладиган талаб, одатда президент номзодига қўйиладиган талаб б-н бир хил бўлади. Қатор давлатлар конс.сига мувофиқ в.–п. лавозими бўйича парламент юқори палатасининг раиси ҳисобланади. Қатор ҳолатлар (президентнинг вафоти, истеъфога чиқиши, четлатилиши, касал бўлиши, йўқ бўлиши) содир бўлганда в.–п. ўз–ўзидан президент лавозимини эгаллайди ёки фақат шу ҳолатлар амалда бўлган вақтда унинг ... Батафсил »

ВИТАСФЕРА

ВИТАСФЕРА (лотинча vita – ҳаёт ва юнонча sphaire – шар) – биосферанинг ўз ичига ҳозирги яшаётган организмлар ва уларнинг биоген айланишига жалб қилинган атмосфера, гидросфера ва фитосферанинг маълум қисмларини қамраб олган қатлами. В. тушунчаси “жўғрофий қобиқ” (ландшафт муҳит) тушунчасидан фарқланади ва ўз ичига ҳаёт деярли учрамайдиган геотизимларни (фаол вулқонлар, лава кўллари, абадий музликларнинг ўта тоза қисмлари ва б. абиоген ландшафтлар) қамраб олмаслиги б-н тавсифланади. (муал. – А.Нигматов) Батафсил »

БОШҚА ИШ ЖОЙИГА ЎТКАЗИШ

БОШҚА ИШ ЖОЙИГА ЎТКАЗИШ – меҳнат шартномаси шартлари жиддий тарзда ўзгартирилмагани ҳолда ходимни бир корхона, муассаса, ташкилот ҳудуди доирасида бошқа жойга ўтказиш. Б.и.ж.ў. ходимнинг розилигисиз, иш берувчи фармойишига кўра амалга оширилади ва бу ҳолат ходим учун мажбурий саналади (МК нинг 91– м.). (муал. – М.Усмонова) Батафсил »

ВИНДИКАЦИОН ДАЪВО

ВИНДИКАЦИОН ДАЪВО – мулкдор ўз мол-мулкини бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олишга бўлган ҳуқуқи. Қонунсиз эгалик инсофли ёки инсофсиз бўлиши мумкин. Агар мол-мулк уни бошқа шахсга бериш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсдан ҳақ тўлаб олинган бўлса, олувчи буни билмаган ва билиши мумкин бўлмаган бўлса у инсофли эгалловчи бўлиб (бунинг акси инсофсиз эгалловчи тушунчасини беради), мол-мулк мулкдор томонидан ёки эгалик қилиш учун мулкдор берган шахс томонидан йўқотиб қўйилган ёхуд мулкдордан ёки у мол-мулкини берган шахсдан ўғирланган, ё бўлмаса уларнинг ихтиёридан ташқари ... Батафсил »

ВИЛОЯТ

ВИЛОЯТ – ЎзР маъмурий–ҳудудий тузилишининг асосий бўлаги. Ўзбекистонда 12 та вилоят мавжуд. Булар: Андижон, Бухоро, Жиззах, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё, Тошкент, Фар­ғона, Хоразм, Қашқадарё вилоятларидир. ЎзР Конс.нинг 69-м.га биноан, вилоятлар чегараларини ўзгартириш, шунингдек, уларни ташкил қилиш ва тугатиш Олий Мажлиснинг розилиги б-н амалга оширилади. ЎзРнинг «ЎзРда маъмурий–ҳудудий тузилиш, топонимик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисида»ги 1996 й. 30 авг. Қонунига мувофиқ, в.ларни ташкил этиш ва тугатиш, чегарасини ўзгартириш, в.ларнинг маъмурий марказларини белгилаш ва ... Батафсил »

Юқорига